Абелкосимова Мухаррам Хамидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Техник мутахассислик магистрантларини илмий тадқиқот фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштириш (Илмий тадқиқот методологияси фани мисолида)”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (соҳалар бўйича)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped1233.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш.,илмий даражаси ва унвони: Махмудов Абдулхалим Хамидович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Рустамов Рахматали Муродович, техника фанлари доктори профессор; Болтаева Мухайё Лутфиллаевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади техник мутахассислик магистрантларини илмий тадқиқот фаолиятига тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техник мутахассислик магистрантларининг илмий фаолиятдаги муаммоларни назарий эчимларига оид алгоритми(изланиш, йўналтириш, тизимлилик, технологик ва умумлаштириш) мазмунан, методик, дидактик қиёсий таҳлил ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятдаги натижадорликка таъсир этувчи омиллар асосида такомиллаштирилган;
техника мутахассислик магистрантларининг илмий фаолиятга тайёрлаш мазмуни, тузилмаси(мотивацион, когнитив, рефлексив), тадқиқотнинг таркибий қисмларига(билишга қизиқиш, эмпирик ва назарий билимларга эгалик, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш) оид кўникмаларини ўзлаштиришга устуворлик бериш асосида мотивацион-йўналтириш, таҳлилий-прогностик, касбий-изланиш, рефлексив-баҳолаш босқичларини белгилаш орқали такомиллаштирилган;
техника мутахассислик магистрантларининг илмий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган педагогик моделининг компоненталари лойиҳалаш, талабаларни машғулотларга ижодий ёндашувини (комбинацион, инновацион ва тадқиқий ижодкорлик) таъминлаш, машғулотларнинг бориши ва натижаларини мониторинг қилиш, талабаларда илмий тадқиқот фаолият тажрибасини шакллантириш самарадорлигини таъминлайдиган методик шароитларнинг креативлик жиҳатини оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;
техник мутахассислик магистрантларини илмий тадқиқот фаолиятга тайёрлигини репродуктив, вариатив, қисман-изланувчи ва изланувчи-креатив индикаторлар орқали аниқланган ҳамда илмий-тадқиқот компетенсияларини мақсадли, мазмунли ва фаолиятли амалий кўникмаларини блок-модулли ёндашув асосида ўқув-методик таъминоти ва мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши техник мутахассислик магистрантларини илмий-тадқиқот фаолиятга тайёрлаш методик тизимини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар натижаси ва ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
техник мутахассислик магистрантларининг илмий фаолиятдаги муаммоларни назарий эчимларига оид алгоритми(изланиш, йўналтириш, тизимлилик, технологик ва умумлаштириш) мазмунан, методик, дидактик қиёсий таҳлил ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятдаги натижадорликка таъсир этувчи омиллар асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик тадқиқотларни моделлаштириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи 391322-рақамли гувоҳномаси). Натижада техник мутахассислик магистрантларни илмий тадқиқот фаолиятини методик тизимини такомиллаштиришга қаратилган назарий билимларини оширишга доир илмий асосланган таҳлилий материаллар ҳамда ғоялар ўқув қўлланмада ўз аксини топган;
техника мутахассислик магистрантларининг илмий фаолиятга тайёрлаш мазмуни, тузилмаси(мотивацион, когнитив, рефлексив), тадқиқотнинг таркибий қисмларига(билишга қизиқиш, эмпирик ва назарий билимларга эгалик, ўз-ўзини таҳлил қилиш ва баҳолаш) оид кўникмаларини ўзлаштиришга устуворлик бериш асосида мотивацион-йўналтириш, таҳлилий-прогностик, касбий-изланиш, рефлексив-баҳолаш босқичларини белгилаш орқали такомиллаштиришга оид методик тавсиялар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари лойиҳасида фойдаланилди (2024-йил 20 уюлдаги №04/11-5717- рақамли маълумотнома); Натижада лойиҳанинг “Ижтимоий педагогик лойиҳалаштиришнинг инновацион усуллари” қисми илмий маълумотлар билан бойиган;
техника мутахассислик магистрантларининг илмий фаолиятга тайёрлашга йўналтирилган педагогик моделининг компоненталари лойиҳалаш, талабаларни машғулотларга ижодий ёндашувини (комбинацион, инновацион ва тадқиқий ижодкорлик) таъминлаш, машғулотларнинг бориши ва натижаларини мониторинг қилиш, талабаларда илмий тадқиқот фаолият тажрибасини шакллантириш самарадорлигини таъминлайдиган методик шароитларнинг креативлик жиҳатини оптималлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Педагогик тадқиқотларни моделлаштириш” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сонли буйруғи 391322 рақамли муаллифлик гувоҳномаси). Натижада магистрларни илмий тадқиқот фаолияти диагностик ишларни жорий этилишда ўқув жараёнини ва бажарилаётган магистрлик диссертация ишларини сифатини оширилишига имкон берди.
техник мутахассислик магистрантларини илмий тадқиқот фаолиятга тайёрлигини репродуктив, вариатив, қисман-изланувчи ва изланувчи-креатив индикаторлар орқали аниқланган ҳамда илмий-тадқиқот компетенсияларини мақсадли, мазмунли ва фаолиятли амалий кўникмаларини блок-модулли ёндашув асосида ўқув-методик таъминоти ва мутахассислик фанларини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган оид илмий- методик тавсиялар ишлаб чиқилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 10-сентябрдаги 4/17-4/4-16346-сонли маълумотномаси). Натижада техник мутахассислик магистрантларининг илмий тадқиқот фаолиятига тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган.