Саидова Юлдуз Замон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларни маънавий тарбиялашнинг миллий педагогик стратегиясини лойиҳалаштириш (“Маънавият соатлари” машғулотлари мисолида)”  
13.00.01 –Педагогика назарийаси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7040.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped 72.04.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлар доктори, профессор Г.Т.Боймуродова; Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти профессори, п.ф.д., (DSc) Ш.З.Тайланова 
Етакчи  ташкилот:  Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида “Маънавият соатлари” машғулотлари жараёнида талабаларни маънавий тарбиялашнинг педагогик стратегиясини лойиҳалаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
- талабаларда маънавий тарбиянинг тарихий-назарий ва педагогик шарт-шароитлари, педагогик-психологик хусусийатлари (мотивацион, интеллектуал, ҳиссий) ватанпарварлик, шахсий намуна, одоб-ахлоқ, умуминсоний ва миллий-маданий қадрийатларни  уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
- талабаларни маънавий тарбиялаш жараёнини лойиҳалашннинг тизимли ва мазмунли модели, йошлар уюшмаларини оъзаро ҳамкорлиги стратегийасини белгилаш асосида такомиллаштирилган; 
- “Маънавият соатлари” машғулотини ташкил қилиш мезонлари ва компонентлари ҳамда маънавий тарбия тамойиллари (миллий ва умуминсоний қадрият, ватанпарварлик, халқпарварлик) талабаларнинг тарихий, адабий-бадиий манбаларга бўлган қизиқишини рағбатлантиришга йўналтирилган механизмларини мотивацион фаолиятга оптималлаштириш асосида такомиллаштирилган;  
- талабаларда шахсга йўналтирилган таълим асосида маънавий тарбиялаш жараёнини лойиҳалашга қаратилган КПИ тизимини жорий қилишга йўналтирилган таълим-тарбия самарадорлигини аниқлаш механизмларини такомиллаштиришга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
талабаларда маънавий тарбия устуворлигининг тарихий-назарий ва педагогик шарт-шароитлари, педагогик-психологик хусусийатлари (мотивацион, интелектуал, ҳиссий) ватанпарварлик, шахсий намуна, одоб-ахлоқ, умуминсоний ва миллий-маданий қадрийатларни уйғунлаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялардан, илмий асосланган маълумотлар ҳамда тадқиқот бўйича яратилган дастур, хулоса ва таклифлардан Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2020-2022 йилларга мўлжалланган П3-202005236 рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедия маҳсулотини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Бухоро давлат университетининг 2024-йил, 21-сентябр даги 01-04/5546-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасаларида талабаларни маънавий тарбиялаш жараёнини лойиҳалашнинг педагогик шарт-шароитлари мазмунан бойитилган; 
талабаларни маънавий тарбиялаш жараёнини лойиҳалашннинг тизимли ва мазмунли модели, талабаларнинг оъзини оъзи бошқариш органлари, йошлар уюшмаларини оъзаро ҳамкорлиги стратегийасини белгилашга оид таклиф ва тавсиялар “Педагогик компетентлик ва креативлик” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Бухоро давлат университетининг 2023- йил 29 ноябрдаги 673-сонли буйруғи, 673-3 рақамли гувоҳнома). Натижада маънавий-маърифий ишлар жараёнида талабаларни маънавий тарбиялаш жараёнини лойиҳалашга оид дарс ва дарсдан ташқари тарбиявий ишларни ривожлантириш имконияти яратилган;
талабаларни тарбиялашда “Маънавият соатлари” машғулотини ташкил қилиш мезонлари ва компонентлари ҳамда маънавий тарбия (миллий ва умуминсоний қадрият, ватанпарварлик, халқпарварлик) тамойилларини талабаларнинг тарихий, адабий-бадиий манбаларга бўлган қизиқишини рағбатлантиришга йўналтирилган мотивацион фаолиятни оптималлаштиришга оид таклиф ва тавсиялар асосида “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Педагогик маҳорат”, “Ижтимоий педагогика”, “Педагогик технология” каби фанлар ва “Маънавият соатлари” машғулотини ўтишга интегратив ёндашилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил, 04-июндаги 4/17-4/4-9282-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни маънавий тарбиялаш жараёнини лойиҳалаш стратегиясининг методик таъминоти такомиллаштирилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish