Хикматов Шухрат Шабанович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда прокурор назоратини такомиллаштириш”, “12.00.07 – Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Yu1654
Илмий раҳбар: Исоқов Лухмонжон Холбоевич, юридик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Джураев Ихтиёр Бахтиёрович;  юридик фанлар доктори, доцент Комилов Авазбек Боқижонович.
Етакчи ташкилот: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси   миллий маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлашда прокурор назоратини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида назорат тадбирларининг барча босқичларида шаффофлик ва уларни изчил кузатиб бориш, текширувларни марказлашган тарзда юритиш орқали қонунларга қатъий риоя этилиши устидан мониторинг олиб боришни таъминловчи "Текширувларнинг ягона электрон реестри" ахборот тизимини жорий этиш асослантирилган;
ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан бепул психологик ёрдам кафолатланиши, шунингдек психологнинг касбий сирини психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор этишга терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, тергов органларининг, прокуратуранинг ва суднинг ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси ўтказилиши муносабати билан ёзма сўрови бўйича йўл қўйилиши мумкинлиги исботланган;
ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифасидан бири сифатида ҳисоблаш лозимлиги асослантирилган;
ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга тиббий–ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш Бош прокуратуранинг Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг асосий вазифалардан бири этиб белгилаш шартлиги асослантирилган; 
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда прокуратуранинг имкониятларини оширишга хизмат қиладиган прокуратуранинг назорат функциясини фақат формал ҳисоботлар билан чекламасдан, балки кенг қамровли ахборот асосида амалга ошириш зарурати асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
назорат қилиш объектлари фаолиятини рақамлаштириш орқали прокуратура органларининг назорат функцияларини такомиллаштириш ва барча турдаги назорат тадбирларида қонунларга қатъий риоя этилиши устидан мониторинг олиб боришни таъминловчи "Текширувларнинг ягона электрон реестри" ахборот тизимини жорий этиш ҳақидаги таклифлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сон фармони билан тасдиқланган “Рақамли прокуратура – 2030” стратегиясининг 2-боби 7-хатбошиси ва 4-боби 4.3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 27/2-231-25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида назорат тадбирларининг барча босқичларида шаффофлик ва уларни изчил кузатиб бориш, текширувларни марказлашган тарзда юритиш маълумотларнинг ишончли сақланиши ва ўзгармаслигини таъминлаш орқали прокурор назоратини соддалаштиради ҳамда коррупция хавфини камайтиради;
ногиронлиги бўлган шахсларга давлат томонидан бепул психологик ёрдам кафолатланиши, шунингдек психологнинг касбий сирини психологик ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг розилигисиз ошкор этишга терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, тергов органларининг, прокуратуранинг ва суднинг ишни судга қадар юритиш ёки суд муҳокамаси ўтказилиши муносабати билан ёзма сўрови бўйича йўл қўйилиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 ноябрдаги ЎРҚ-989-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Аҳолига психологик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги Қонуннинг 9- ва 17-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2025 йил 10 ноябрдаги 04/9-10/15-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган шахсларга давлат кафолатида психологик ёрдамни таъминлаш ва психологик сирнинг фақат қонуний процессуал талаблар билан чекланган ҳолда ошкор этилишини белгилаб, шахс ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилишга хизмат қилади;
ногиронлиги бўлган болалар, шу жумладан руҳий ва жисмоний ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида бўлган болалар тоифасидан бири сифатида ҳисоблаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 ноябрдаги ЎРҚ-996-сонли Қонуни билан тасдиқланган “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 12, 27 ва 38-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитасининг 2025 йил 10 ноябрдаги 04/6-08-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг оширилган хавф гуруҳи сифатида аниқ белгилаб, уларга нисбатан махсус профилактика, эрта аниқлаш ва таъминот чораларини қонунан кафолатлашга хизмат қилади;
ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларга тиббий–ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга ошириш Бош прокуратуранинг Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармасининг асосий вазифалардан бири этиб белгилаш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2024 йил 10 октябрдаги 298-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг 7-бандининг 9-хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 19 августдаги 07/22/25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган ва имконияти чекланган шахсларнинг тиббий–ижтимоий ёрдам олиш ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида қонунчилик ижроси устидан прокурор назоратини кучайтиришга хизмат қилади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга оид қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда прокуратуранинг имкониятларини оширишга хизмат қиладиган прокуратуранинг назорат функциясини фақат формал ҳисоботлар билан чекламасдан, балки кенг қамровли ахборот асосида амалга ошириш ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 5-моддаси саккизинчи қисмининг иккинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2025 йил 22 сентябрдаги 04/5-08/23-сон далолатномаси). Ушбу таклиф ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида маҳаллий ҳокимият органлари фаолияти тўғрисида прокуратурага кенг қамровли ва тизимли ахборот тақдим этилишини таъминлаб, ҳуқуқбузарликларни эрта аниқлаш ва уларни бартараф этишга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish