Эшматов Даврон Абдувахобовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инвестиция дастурлари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогностик моделлаштириш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4969.
Илмий раҳбар: Байхонов Баходиржон Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Мухитдинов Худояр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Машарипова Манзура Алимбаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) донсент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инвестиция дастурлари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогностик моделлаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция дастурларини баҳолаш кўрсаткичлари уларнинг молиявий барқарорлигини (соф жорий қиймат НПВ>0 бўлганда фойдали, ИРР>р бўлганда фойда келтиради ва ПИ>1 бўлса, лойиҳа самарали) шартларга асосланган ҳолда, коллектив қарорлар қабул қилишда ЭЛЕCТРЕ “Элиминатион Эт Чоих Традуисантла Реалите” усули таклиф этилган; 
иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланишига ўзаро боғлиқ бўлган ҳудудий фаолияти кўрсаткичларининг турли хусусиятларига кўра инвестиция дастурлари самарадорлиги омилларнинг статистик ва анкета сўровнома натижаларини интеграциялашган Y=(〖X1〗^19.22*〖X2〗^0.1*〖X3〗^0.04*〖X4〗^0.11)/e^124,83763  эконометрик модели ишлаб чиқилган;
инвестиция дастурларининг ижтимоий-иқтисодий натижаларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ҳудудларни ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш алгоритми тавсия этилган;
инвестицион моделларнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқлигини таъминлаш ёрдамида Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда асосий капиталига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми ўзгаришининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестиция дастурлари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини прогностик моделлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инвестиция дастурларини баҳолаш кўрсаткичлари уларнинг молиявий барқарорлигини (соф жорий қиймат НПВ>0 бўлганда фойдали, ИРР>р капитал қийматда фойда келтиради ва ПИ>1 бўлса, лойиҳа самарали) шартларга асосланган ҳолда, коллектив қарорлар қабул қилишда ЭЛЕCТРЕ “Элиминатион Эт Чоих Традуисантла Реалите” усули  бўйича янгилиги Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-октябрдаги 03/24-721-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижасида Наманган вилоятида келгусида вилоят ҳудудларининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Норин туманида аҳоли хонадонларида интенсив усулда балиқ етиштириш ва Мингбулоқда ўрдакчиликни ривожлантириш белгилаб берилган;
иқтисодий жараёнлар ва ҳодисаларнинг ривожланишига ўзаро боғлиқ бўлган ҳудудий фаолияти кўрсаткичларининг турли хусусиятларига кўра инвестиция дастурлари самарадорлиги омилларнинг статистик ва анкета сўровнома натижаларини интеграциялашган Y=(〖X1〗^19.22*〖X2〗^0.1*〖X3〗^0.04*〖X4〗^0.11)/e^124,83763  эконометрик модели бўйича янгилиги Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-октябрдаги 03/24-721-сон маълумотномаси). Мазкур янгилик натижаси Наманган вилоятида инвестиция дастурлари асосида фаолият кўрсатаётган корхоналарининг 23,4 % и “яхши” ҳолатда эканлиги аниқланган;  
инвестиция дастурларининг ижтимоий-иқтисодий натижаларини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичлари асосида ҳудудларни ривожлантириш самарадорлигини баҳолаш алгоритми бўйича янгиликлар Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-октябрдаги 03/24-721-сон маълумотномаси). Мазкур янгилик натижасида 2024-йилда вилоят бўйича 329,4 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, амалда 485,7 млн доллар ёки режа топшириқ 147,5 фоизга бажарилган;
инвестицион моделларнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегиясига мувофиқлигини таъминлаш ёрдамида Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда асосий капиталига ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми ўзгаришининг 2025-2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича янгиликлар ҳамда тавсиялар Наманган вилояти ҳокимлиги фаолиятига жорий этилган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025-йил 25-октябрдаги 03/24-721-сон маълумотномаси). Ушбу янгилик натижаларидан Наманган вилоятининг 2026-2030-йилларда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish