Бектурсинова Гулмира Жолдасбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда китобхонлик маданияти ва унинг узлюксиз таълимдаги аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal847.
Илмий раҳбар: Тўйчиева Сайёра Суяркуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.05.
Расмий оппонентлар: Атамурадов Садулла, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ўразалиева Гулшада Бекпўлатовна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда китобхонлик маданиятини юксалтириш, унинг узлюксиз таълимдаги аҳамиятини оширишга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Китобхонликнинг тарихий, фалсафий ва ижтимоий илдизларини узвийликда ўрганилиб, уни жамиятнинг умумий тараққиёт мезонлари (илмий, маданий ва маънавий ўсиш, ижтимоий барқарорлик ва ахлоқий камолот) билан ўзаро алоқадорлик компонентлари исболтанган;
Узлюксиз таълим ва китобхонлик ўртасидаги диалектик боғлиқликни очиб берилиб, ёшлар тарбиясида (узлюксиз таълим жараёнида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, унинг самарали шакл ва услубларини жорий этиш маърифатли ва фаол фуқароларни тарбиялаш жараёнида) китобхонликнинг устувор ўрин тутиши илмий асосланган;
Янги Ўзбекистон шароитида китобхонлик жараёнларини инновацион ечимлар билан халқаро тажриба ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан кўрсатилиб, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш учун амалга оширилаётган инновацион ишлар ва тажрибалар ўртасидаги диалектик алоқадорлиги илмий-фалсафий ва ижтимоий-амалий жиҳатдан далилланган;
Китобхонлик маданиятининг ижтимоий, фалсафий ва маънавий аҳамияти ҳамда китобхонликнинг узлюксиз таълим тизимидаги роли миллий ва халқаро тажрибалар асосида Янги Ўзбекистон шароитида ёшларни маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантиришда китобхонликнинг ўрни (дунёқарашлилик, кенг фикрлилик, мантиқий асослаш, хулосалар қилиш) очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги Ўзбекистонда китобхонлик маданияти ва унинг узлюксиз таълимдаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистонда китобхонлик маданияти ва унинг узлюксиз таълимдаги аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Китобхонликнинг тарихий, фалсафий ва ижтимоий илдизларини узвийликда ўрганилиб, уни жамиятнинг умумий тараққиёт мезонлари (илмий, маданий ва маънавий ўсиш, ижтимоий барқарорлик ва ахлоқий камолот) билан ўзаро алоқадорлик компонентлари  таҳлил қилинган таклифларданЎзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги “Ўзбек адабиёти” дарсликлари, адабиёт ўқитиш методикасига оид қўлланмалар яратишда, маъруза матнлари тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 11-мартдаги 2-13-21-937 сонли маълумотномаси). Натижада, Янги Уйғониш даврининг тўрт таянч устуни фаолиятида китобхонлик маданияти ва маънавий юксак, интеллектуал шахсларни тарбиялаш борасидаги хулосалардан кенг фойдаланилган.
Узлюксиз таълим ва китобхонлик ўртасидаги диалектик боғлиқликни очиб берилиб, ёшлар тарбиясида (узлюксиз таълим жараёнида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, унинг самарали шакл ва услубларини жорий этиш маърифатли ва фаол фуқароларни тарбиялаш жараёнида) китобхонликнинг устувор ўрин тутиши илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази буюртмаси асосида тайёрланган “Маънавият. Асосий тушунчалар луғати” китобида фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат тарғиботчилари жамиятининг  2025-йил  13-майдаги 398-сонли маълумотномаси). Натижада, иқтидорли ўқувчилар, талабаларга тақдим қилинаётган китоблар мазмун-моҳиятига бағишланган тадбирларда миллий ўзликни англашга оид асарлар муаллифлари томонидан тақдимот қилиниши,  мамлакатда олиб борилаётган “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остидаги маданий-маърифий тадбирларнинг самарали ва мазмунли ўтишига  эришилган.
Янги Ўзбекистон шароитида китобхонлик жараёнларини инновацион ечимлар билан халқаро тажриба ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан кўрсатилиб, ёшларнинг китобхонлик маданиятини ривожлантириш учун амалга оширилаётган инновацион ишлар ва тажрибалар ўртасидаги диалектик алоқадорлиги илмий-фалсафий ва ижтимоий-амалий жиҳатдан далилланган маълумотлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш”  демократик партияси Марказий Кенгашининг иш фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш”  демократик партияси Марказий Кенгашининг 2024-йил 12-март 02/03-18-сонли маълумотномаси). Натижада, миллий қадриятлар ва миллий ўзликни англаш  тамойиллари талқинида илмий тўплам ва китобларни бойитишда мумкинлиги маълум қилинган.
Китобхонлик маданиятининг ижтимоий, фалсафий ва маънавий аҳамияти ҳамда китобхонликнинг узлюксиз таълим тизимидаги роли миллий ва халқаро тажрибалар асосида Янги Ўзбекистон шароитида ёшларни маънавий ва интеллектуал жиҳатдан ривожлантиришда китобхонликнинг ўрни (дунёқарашлилик, кенг фикрлилик, мантиқий асослаш, хулосалар қилиш) очиб берилган таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024 йил давомида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда ҳамда тарғибот фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2024-йил 17-декабрдаги №2-04/2651-сонли маълумотномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклиф ва тавсиялар, умумлаштирилган хулосалар китобхонлик маданияти билан боғлиқ маданий-маърифий тарғибот фаолиятининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish