Қосимов Абдисаттор Чориевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбекистонда қўйчилик соҳаси тарихи: натижалар ва муаммолар (1930-1991- йилларда Сурхондарё вилояти мисолида)”, 07.00.01–Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD.Tar1102.
Илмий раҳбар: Турсунов Анвар Сайпуллаевич, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети. PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Ўзбекистон тарихи кафедраси мудири, тарих фанлари доктори профессор Холиқова Раҳбар Эргашевна ҳамда Термиз иқтисодиёт ва сервис университети ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Жумаева Шоҳида Чориевна.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат педагогика университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1930-1991-йилларда Ўзбекистонда қўйчилик соҳаси тарихини Сурхондарё вилояти мисолида ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳасида қадимдан қўйларнинг “ҳисори”, “ғалжаки”, “саржипаранг” каби турлари боқилганлиги, бу қўй зотлари воҳанинг иссиқ ва қуруқ иқлимига мослашганлиги, шу сабабли бошқа минтақаларда учрамаслиги, айниқса, қоракўл терининг сур навли фақат Сурхон воҳасининг Сайхон даштларида етиштирилганлиги, бу терилар ўзининг зангори ранги ва жиловланиши билан алоҳида ажралиб туриши билан боғлиқ маʼлумотлар аниқланган;
ХХ асрнинг 40-йилларидан Сурхондарё вилоятининг отарларида қоракўл қўйларнинг янги турини яратишга киришилганлиги, воҳада қоракўл терининг янги турларини ишлаб чиқишда Н.С.Гигинейшвили, Й.Шодмонов, М.М.Менглиев, К.Н.Серебрянский, Д.Ғуччиев, Ж.Итолмасов, Қ.ЙЎлдошев ва Х.Мингбоевлар қатнашиб, давлат муаллифлик гувоҳномаларини олганликлари асосланган;
ХХ асрнинг 60-йилларидан Боботоғда қўйлар тоғ ёввойи зоти билан чатиштириш йўли орқали «Кўк қоракўл», «Сайхон Гавҳар», «Гагарин» завод зотлари етиштирилганлиги, айниқса, сур терининг «Антрацит» қум ранг тури жаҳон кўргазмасида лауреат бўлганлиги кўрсатилган;
ХХ асрнинг 30-80-йилларида Сурхондарёда етиштирилган қоракўл тери турлари («Янтар», «Бронза», «Антрацит», «Песочний», «Сапфир») жаҳон кўргазмаларида иштирок этган бўлиб, наслчилик мақсадидаги қўйчилик асосан Бойсун (Сайроб, Дарбанд, Чилонзор), Қумқўрғон (Оққопчиғай-Сайхон, Боботоғ), Жарқўрғон (Сурхон, Гулбаҳор) туманларида ривожланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
1930-1991- йилларда Ўзбекистонда қўйчилик соҳаси тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Сурхондарё вилоятида қўйларнинг ҳисори, қозоқи, ғалжаки, саржипаранг, чибаланг, кўрғўза, оқгарди каби турлари боқилиб, ХХ асрнинг 50-йилларида иттифоқда етиштирилган қоракўл терининг 48 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келганлиги тўғрисидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 24-августдаги 02-31-1389-сонли маълумотномаси). Натижада томошабинларда ўзбек қоракўл теричилиги бўйича тасаввур ҳосил қилинган.
ХХ асрнинг 40-йилларидан Сурхондарё вилоятининг отарларида қоракўл қўйларнинг янги турини яратишга киришилганлиги, воҳада қоракўл терининг янги турларини ишлаб чиқишда Н.С.Гигинейшвили, Й.Шодмонов, М.М.Менглиев, К.Н.Серебрянский, Д.Ғуччиев, Ж.Итолмасов, Қ.ЙЎлдошев ва Х.Мингбоевлар қатнашиб, давлат муаллифлик гувоҳномаларини олганликларига оид маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 24-августдаги 02-31-1389-сонли маълумотномаси). Натижада аҳолининг кенг қатлами орасида ўзбек халқи чорвачилигининг билимдонлари ва етакчи олимлари тарихи ҳақида маълумот ҳосил қилинган.
ХХ асрнинг 60-йилларидан Боботоғда қўйлар тоғ ёввойи зоти билан чатиштириш йўли орқали «Кўк қоракўл», «Сайхон Гавҳар», «Гагарин» завод зотлари етиштирилганлиги, айниқса, сур терининг «Антрацит» қум ранг тури жаҳон кўргазмасида лауреат бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг чораклик ва йиллик иш режаларини тузишда, маънавий-маърифий тадбирларнинг маърузаларини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-22/976-сонли маълумотномаси). Натижада Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими маърузалари мазмунан бойиши ҳамда таъсирчанлиги оширилишига эришилган.
ХХ асрнинг 30-80-йилларида Сурхондарёда етиштирилган қоракўл тери турлари («Янтар», «Бронза», «Антрацит», «Песочний», «Сапфир») жаҳон кўргазмаларида иштирок этган бўлиб, наслчилик мақсадидаги қўйчилик асосан,  Бойсун (Сайроб, Дарбанд, Чилонзор), Қумқўрғон (Оққопчиғай-Сайхон, Боботоғ), Жарқўрғон (Сурхон, Гулбаҳор) туманларида ривожланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлимининг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, маърузалар матни, тарғибот материаллари тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва Маърифат марказининг 2023-йил 20-сентябрдаги 02-22/976-сонли маълумотномаси). Натижада Республика маънавият ва маърифат маркази тарғибот материаллари ўзбек халқининг анъаавий хўжалиги чорвачилик, шу жумладан, қўйчиликнинг ўзига хос анъаналари ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish