Худойкулов Зарифжон Туракуловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Буюмлар интернети тизимида ахборотни криптографик ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари”, 05.01.05 - “Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Т982.
Илмий маслаҳатчи: Ганиев Салим Каримович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.13/30.12.2019.Т.07.02.
Расмий оппонентлар: Керимов Камил Фикратович, техника фанлари доктори, профессор; Жураев Гайрат Умарович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Курязов Давлатёр Матякубович, физика-математика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга эга.
II. Тадқиқотнинг мақсади имконияти чекланган қурилмаларда ахборот хавфсизлигини таъминлаш (конфиденсиаллик, яхлитлик ва манба аутентификацияси) ҳамда псевдотасодифий қийматларни генерациялаш имконини берувчи криптографик усул ва алгоритмларни такомиллаштириш, ишлаб чиқиш ва криптотаҳлил усулларига баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд енгил вазнли криптографик алгоритмларни хавфсизлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш мақсадида кенгайтирилган умумий криптографик талабларга асосланган ҳолда мавжуд енгил вазнли криптографик алгоритмларда қўлланилган турли ўлчамли чизиқсиз акслантиришлар баҳоланилган;
хавфсизлик ва аппарат амалга ошириш нуқтаи назаридан юқори кўрсаткичларга эга турли ўлчамли чизиқсиз акслантиришларни ҳосил қилиш мақсадида кенгайтирилган синус ва тент функсияларидан комбинацион тарзда фойдаланиш орқали С жадвалларни генерациялаш усули такомиллаштирилган ҳамда аффин акслантириши ёрдамида чизиқсиз сатҳ хусусиятларини яхшилаш орқали С жадвалларни генерациялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
маълумотларни конфиденсиаллигини, яхлитлигини таъминлашга, буюмлар интернети қурилмаларида амалга оширишга имкон берувчи, турли узунликдаги калит ва блок узунликларини мададловчи енгил вазнли криптографик алгоритмлар ишлаб чиқилган;
маълумотларни яхлитлигини, манба аутентификациясини таъминлашга, буюмлар интернети қурилмаларида амалга оширишга имкон берувчи, ўзгарувчан ҳамда ўзгармас узунликдаги хеш қийматларни ҳосил қилишни мададловчи енгил вазнли криптографик усул ва алгоритмлар ишлаб чиқилган;
ягона киритилган қийматлардан етарли узунликдаги псевдотасодифий кетма-кетликларни ҳосил қилишга, буюмлар интернети қурилмаларида амалга оширишга, мукаммал хавфсизликни таъминлашга имкон берувчи енгил вазнли криптографик алгоритм ишлаб чиқилган;
қурилиш архитектураси ва раунд акслантиришларининг криптобардошлик даражасини аниқлашга имкон берувчи умумий криптотаҳлил усуллар, чизиқли, алгебраик ва интеграл криптотаҳлил усуллари ёрдамида ишлаб чиқилган енгил вазнли криптографик алгоритмлар баҳоланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Буюмлар Интернети тизимида ахборотни криптографик ҳимоялаш усуллари ва алгоритмлари мавзусидаги тадқиқот ишида олинган илмий натижалар асосида:
мавжуд енгил вазнли криптографик алгоритмларни хавфсизлик нуқтаи назаридан таҳлил қилиш мақсадида кенгайтирилган умумий криптографик талабларга асосланган ҳолда баҳоланилган чизиқсиз акслантиришларни ўз ичига олган енгил вазнли криптографик алгоритмларнинг дастурий воситалари “Ўзбектелеком” АК Жабуний-Ғарбий филиали ишчи муҳитида ахборотни криптографик ҳимоялаш мақсадида тадбиқ этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 33-8/6636-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида маълумотни конфиденсиаллигини ва яхлитлигини таъминловчи АЕАД_П320 алгоритми қолганларига нисбатан энг юқори (ўртача 345.62 МБ/с) тезликни, АЕАД_П384 алгоритмига нисбатан 1.02 марта юқори тезликни қайд этган.
хавфсизлик ва аппарат амалга ошириш нуқтаи назаридан юқори кўрсаткичларга эга турли ўлчамли чизиқсиз акслантиришларни ҳосил қилиш мақсадида кенгайтирилган синус ва тент функсияларидан комбинацион тарзда фойдаланиш орқали такомиллаштирилган усули орқали ҳосил қилинган С жадвалларни ўз ичига олган енгил вазнли криптографик алгоритмларнинг дастурий воситалари “Киберхавфсизлик маркази” ДУК тест лабораториясида маълумотларни ҳимоялаш мақсадида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 33-8/6636-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида псевдотасодифий сонлар генераторининг дастурий воситаси криптографик алгоритмлар учун талаб этилган псевдотасодифий қийматларни ўртача 53.932 МБ/с тезлик билан генерациялаш имконини берган.
маълумотларни конфиденсиаллигини, яхлитлигини таъминлашга, буюмлар интернети қурилмаларида амалга оширишга имкон берувчи, турли узунликдаги калит ва блок узунликларини мададловчи енгил вазнли криптографик алгоритмларга асосланган дастурий воситалар “Ўзкомназорат” инспексияси Самарқанд вилояти ҳудудий шуъбаси фаолиятида ресурслари чекланган қурилмаларда ахборотни ҳимоялаш мақсадида тадбиқ этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 33-8/6636-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида маълумотларни конфиденсиаллигини, яхлитлигини таъминловчи АЕАД_П320 алгоритми ўртача 17.31 Кбайт РОМ ва 0.90 Кбайт РАМ хотира ҳажмини талаб этиб, 32 битли микроконтроллерларда ҳам самарали амалга ошириш мумкинлигини кўрсатган, бунда барча алгоритмлар микроконтроллернинг кўпи билан 3% РОМ ва 2% РАМ хотира қисмини банд қилиш имконини берган.
маълумотларни яхлитлигини, манба аутентификациясини таъминлашга, буюмлар интернети қурилмаларида амалга оширишга имкон берувчи, ўзгарувчан ҳамда ўзгармас узунликдаги хеш қийматларни ҳосил қилишни мададловчи енгил вазнли криптографик хеш функсия алгоритми асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалар “УНИCОН.УЗ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” масъулияти чекланган жамиятининг синов лабораториясида Ардуино Мега платасида турли узунликдаги маълумотларни хешлаш учун тадбиқ этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 33-8/6636-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида барча алгоритмлар 512 байтли маълумотни хешлаш учун микроконтроллернинг 3% гача РОМ, 5% гача РАМ хотирасини талаб этиб, бунинг учун 0.2 секунд вақт, 20.5 мЖ энергия сарфланишига имкон берган.
ягона киритилган қийматлардан етарли узунликдаги псевдотасодифий кетма-кетликларни ҳосил қилишга, буюмлар интернети қурилмаларида амалга оширишга, мукаммал хавфсизликни таъминлашга имкон берувчи енгил вазнли криптографик алгоритм асосида ишлаб чиқилган дастурий восита “Инцофт-сервис” МЧЖда Ардуино Леонардо платасида турли узунликдаги псевдотасодифий қийматларни генерациялаш мақсадида жорий этилган (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 33-8/6636-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида псевдотасодифий сонларни генерациялаш алгоритми 8 битли микроконтроллерда 34% РОМ хотира ҳажми ва 21% РАМ хотира ҳажмига эга бўлиб, 0.04 секунд вақт ва 2.42 мЖ энергия энергия сарфи билан 256 байтли қийматни ҳосил қилишга имкон берган.
қурилиш архитектураси ва раунд акслантиришларининг криптобардошлик даражасини аниқлашга имкон берувчи умумий криптотаҳлил усуллар, чизиқли, алгебраик ва интеграл криптотаҳлил усуллари ёрдамида баҳоланган енгил вазнли криптографик алгоритмлар асосида ишлаб чиқилган дастурий воситалар “УНИCОН.УЗ” - Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази” масъулияти чекланган жамиятининг синов лабораториясида жорий этилди (Рақамли технологиялар вазирлигининг 2025-йил 17-сентябрдаги 33-8/6636-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида таклиф этилган алгоритмлар чизиқли, алгебраик ва интеграл криптотаҳлил усулларига бардошликни таъминлаб, 8 битли микроконтроллерларда ҳам кичик хотира ҳажмини талаб этган ҳолда, амалга оширишга имкон берган.