Ярашев Соли Сафаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2214.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Қурбонова Гўзал Маматкаримовна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Бабаходжаева Лобар Гафуржановна, педагогика фанлари доктори, доцент; Рахимов Бахтиёр Худойбердиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инновацион ёндашув асосида бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантириш методикаси
ҳарбий таълим тизимининг мазмун-моҳияти, ҳарбий фаолиятга йўналтирилган жисмоний тайёргарлик, ижтимоий-психологик мулоҳаза фанлари талаблари, рискли муҳитда стратегик қарор қабул қилиш ва тезкор ахборот таҳлили заруриятлари билан уйғунлаштирилган ҳолда такомиллаштирилган; 
бўлажак офицерлар технологик компетентлигининг билиш (когнитив), ўрганиш (дидактик) ва амалий-жисмоний (психомотор) таркибий қисмлари ҳарбий таълим муҳитига мослаштирилган ҳолда психомоторик, функсионал ва амалий ўқув-ҳарбий фаолият моделларига интеграция қилиниб, интерфаол таълим технологиялари босқичларига мос компетенсиялар тизими асосида комплекс тарзда такомиллаштирилган; 
ҳарбий таълим тизимида бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг тузилмавий модели ҳарбий таълим мазмуни, унинг ташкилий-методик талаблари ва ҳарбий фанларнинг компетенсиявий йўналишига мос дидактик асосларни қайта талқин қилиш орқали таълим ёндашувига адаптивлаштириш асосида комплекс дидактик тизим сифатида такомиллаштирилган; 
бўлажак офицерларнинг технологик компетентлигининг ривожланиш даражалари замонавий ҳарбий таълим дастурлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни илмий-методик бирликда ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда ҳарбий-педагогик мазмун, техник-амалий тайёргарлик ва стратегик фикрлашни уйғунлаштирган интеграцион ёндашув асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида: 
ҳарбий таълим тизимининг мазмун-моҳияти, ҳарбий фаолиятга йўналтирилган жисмоний тайёргарлик, ижтимоий-психологик мулоҳаза фанлари талаблари, рискли муҳитда стратегик қарор қабул қилиш ва тезкор ахборот таҳлили заруриятлари билан уйғунлаштирилган ҳолда такомиллаштирилган бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантириш методикасига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг таълим амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 5/2/1225-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий фанлар мазмунини модернизациялаш имконини берган. 
ҳарбий таълим муҳитига мослаштирилган ҳолда психомоторик, функсионал ва амалий ўқув-ҳарбий фаолият моделларига интеграция қилиниб, интерфаол таълим технологиялари босқичларига мос компетенсиялар тизими асосида комплекс тарзда такомиллаштирилган бўлажак офицерлар технологик компетентлигининг билиш (когнитив), ўрганиш (дидактик) ва амалий-жисмоний (психомотор) таркибий қисмларига оид илмий хулосалар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг таълим амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 5/2/1225-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳарбий фанларни ўқитиш ва инновацион ёндашув асосида бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантириш самарадорлиги ортишига эришилган.
ҳарбий таълим мазмуни, унинг ташкилий-методик талаблари ва ҳарбий фанларнинг компетенсиявий йўналишига мос дидактик асосларни қайта талқин қилиш орқали таълим ёндашувига адаптивлаштириш асосида комплекс дидактик тизим сифатида такомиллаштирилган ҳарбий таълим тизимида бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг тузилмавий модели, замонавий ҳарбий таълим дастурлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни илмий-методик бирликда ташкил этиш ва мувофиқлаштириш ҳамда ҳарбий-педагогик мазмун, техник-амалий тайёргарлик ва стратегик фикрлашни уйғунлаштирган интеграцион ёндашув асосида такомиллаштирилган бўлажак офицерларнинг технологик компетентлигининг ривожланиш даражалари бўйича тавсиялар бўлажак офицерлар учун ўқув дастурлари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 23 июндаги 5/2/1225-сонли маълумотномаси). Натижада, инновацион ёндашув асосида бўлажак офицерларда технологик компетентликни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга имкон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish