Камолова Азимахон Одилжон қизининг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш механизмлари”, 13.00.01. – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped 4783
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Асқарова Манзура Авазбековна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
1)    Расмий оппонентлар:  Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),   доцент Тиллаева Райхона Тухтасиновна
2)     Педагогика фанлари  доктори (DSc), доцент  Болтаева Моҳичеҳра Жамшид қизи
1.    Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
бўлажак педагогларнинг касбий ва шахсий  сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари  таълим тарбия жараёнида соғликни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган  самарадор усулларни ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш индикаторлари талабаларнинг рефлексив фаолияти шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграллашув даражасига ҳамда интеграция жараёнларида қайта алоқани таъминлаш шартларига асосан аниқлаштирилган;
бўлажак педагогларнинг касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда  саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш модели мотивлаштириш жараёнларида тажрибаларни ўрганиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, мустақил ривожланишнинг эмпирик даражаларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти бўлажак педагогларни фаол тадқиқотчилик ва рефлексив фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган, дуал таълим тизимига асосланган электив курсларни мақсадли жорий этиш воситасида бойитилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантиришга доир илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
бўлажак педагогларнинг касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари  таълим тарбия жараёнида соғликни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган  самарадор усулларни усулларни ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш асосида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан 60110100 - Педагогика таълим йўналиши учун “Юногогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган  Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 6-сентябрдаги 333-сонли буйруғига асосан №333-233-сон ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси. Натижада, бўлажак педагоглар ўртасида саломатлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларни касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш индикаторлари талабаларнинг рефлексив фаолияти шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграллашув даражасига ҳамда интеграция жараёнларида қайта алоқани таъминлаш шартларига асосан аниқлаштиришга оид тавсиялардан 60110100-Педагогика таълим йўналиши “Халқ педагогикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан №429-376-сон ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак педагогларнинг саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш тизимининг тузилмавий компонентларини мазмунан бойишига хизмат қилган;
бўлажак педагогларнинг касбий ва шахсий  сифатларини шакллантиришда  саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш модели мотивлаштириш жараёнларида тажрибаларни ўрганиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, мустақил ривожланишнинг эмпирик даражаларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган оид тавсиялардан 60110100-Педагогика таълим йўналиши талабалари учун ҳаммуаллифликда яратилган “Педагогика тарихидан анталогия (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган(Оʻзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 25 августдаги 391-сонли буйруғига асосан №391310-сон ўқув адабиётининг нашр рухсатномаси). Натижада талабаларни саломатликни сақлаш тадбирларига жалб қилиш механизмларини илмий асосда таҳлил қилиш ва такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
касбий ва шахсий сифатларини шакллантиришда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти бўлажак педагогларни  фаол тадқиқотчилик ва рефлексив фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган, дуал таълим тизимига асосланган электив курсларни мақсадли жорий этиш ҳамда бўлажак педагогларнинг касбий ва шахсий  сифатларини шакллантиришда  саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантириш модели мотивлаштириш жараёнларида тажрибаларни ўрганиш, кўникма ва малакалар ҳосил қилиш, мустақил ривожланишнинг эмпирик даражаларни ҳисобга олиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурларнинг 2025-йил феврал ва апрел ойларидаги сонлари дастур ва ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган(Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмасининг 2025-йилдаги 21-апрел 05-09-503-сон маълумотномаси). Натижада, саломатликни сақлаш, стресс ва депрессия билан курашишда ёрдам бериш функсиясининг мазмун ва моҳиятини очиб бериш орқали талабалар ва ўқитувчиларда саломатликни сақлаш маданиятини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish