Торешов Махмуд Кенесбай ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

 I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кичик бизнес корхоналари фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4828  
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертатсия бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Салаев Санъатбек Комилович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жузбаев Абатбай Отебаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD),доцент. 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарканд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: кичик бизнес корхоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштиришда истиқболли йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистонда кичик бизнеснинг мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Бизнес-таълим марказлари ва ишлаб чиқариш амалиёти узвий интеграцияси” модели маҳаллий касб-ҳунар мактаблари ва олий ўқув юртларининг кичик бизнес корхоналари билан уч томонлама (ўқув юрти – корхона – маҳаллий ҳокимият) шартнома асосида кадрлар етишмовчилигини қисқартириш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
кичик бизнес субъектларининг инвестицияларни жалб этишдаги фаоллиги ҳамда рақамли технологияларни жорий этишнинг иқтисодий муҳитга таъсирига кўра, соҳа иқтисодий фаолияти ривожланганлик даражасини баҳолаш ва унинг кучли ҳамда заиф жиҳатларини таҳлил қилишнинг уч босқичли услубий тизими орқали фаолият самарадорлигини 20–25 фоиз аниқликда баҳолаш асосланган;
озиқ-овқат, қурилиш ва енгил саноат соҳаларида фаолият юритаётган кичик бизнес фаолиятини хомашё таъминотида “хомашё кооперация кластерлари”ни ташкил этиш асосида маҳаллий ресурслар (жун, пахта, ғишт хомашёси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари)ни кичик корхоналар ўртасида тақсимлаш ва қайта ишлаш занжирини яратиш орқали мавсумийлик ва логистика муаммоларини бартараф этиш таклифи асосланган;
қорақалпоғистон Республикасида кичик бизнес субъектлари фаолияти натижалари самарадорлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминловчи муҳим индикаторларнинг кўп вариантли эконометрик моделлари асосида 2030 йилга қадар прогноз қийматлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кичик бизнес корхоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш механизмини такомиллаштиришда истиқболли йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистонда кичик бизнеснинг мутахассис кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида “Бизнес-таълим марказлари ва ишлаб чиқариш амалиёти узвий интеграцияси” модели маҳаллий касб-ҳунар мактаблари ва олий ўқув юртларининг кичик бизнес корхоналари билан уч томонлама (ўқув юрти – корхона – маҳаллий ҳокимият) шартнома асосида кадрлар етишмовчилигини қисқартириш ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш жиҳатидан такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 01/04-121/1-сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Қорақалпоғистонда кичик бизнес корхоналари билан уч томонлама (ўқув юрти – корхона – маҳаллий ҳокимият) шартнома асосида кадрлар етишмовчилигини қисқартириш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш имконияти яратилган.
Кичик бизнес субъектларининг инвестицияларни жалб этишдаги фаоллиги ҳамда рақамли технологияларни жорий этишнинг иқтисодий муҳитга таъсирига кўра, соҳа иқтисодий фаолияти ривожланганлик даражасини баҳолаш ҳамда унинг кучли ва заиф жиҳатларини таҳлил қилишнинг уч босқичли услубий тизими орқали фаолият самарадорлигини 20–25 фоиз аниқликда баҳолаш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 01/04-121/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес фаолияти ривожланганлик даражасини баҳолаш ҳамда унинг кучли ва заиф жиҳатларини таҳлил қилишнинг уч босқичли услубий тизими орқали фаолият самарадорлигини баҳолаш имконияти яратилган. Озиқ-овқат, қурилиш ва енгил саноат соҳаларида фаолият юритаётган кичик бизнес фаолиятини хомашё таъминотида “хомашё кооперация кластерлари”ни ташкил этиш асосида маҳаллий ресурслар (жун, пахта, ғишт хомашёси, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари)ни кичик корхоналар ўртасида тақсимлаш ва қайта ишлаш занжирини яратиш орқали мавсумийлик ва логистика муаммоларини бартараф этиш таклифи Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 01/04-121/1-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес фаолиятини хомашё таъминотида мавсумийлик ва логистика муаммоларини бартараф этиш имконияти яратилган.
Қорақалпоғистон Республикасида кичик бизнес субъектлари фаолияти натижалари самарадорлиги ҳамда ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминловчи муҳим индикаторларнинг кўп вариантли эконометрик моделлари асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг 2025 йил 10 сентябрдаги 01/04-121/1-сонли маълумотномаси).
Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогноз қилинаётган даврда 2029 йил бошига рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 44 661 бирликни ташкил этган ҳолда, кейинги беш йилда 1,57 баробарга ошиши мумкинлиги, шунингдек, 2029 йил бошига минтақада кичик тадбиркорлик субъектларининг фаоллик даражаси 78,1 фоизни ташкил этиши аниқланган ҳамда минтақада кичик тадбиркорлик субъектлари фаоллик даражасини ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлиги тавсия этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish