Бекчанов Халмурза Турсинбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Агросаноат мажмуасини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt3997.
Илмий раҳбар: Арзуова Шаргул Ансатбаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Данияров Сайлаубай Сапарбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агро    технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “агросаноат мажмуасини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш соҳалари ресурсларини уйғунлаштирилган тарзда ташкил этиш ва мувофиқлаштириш орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришиш жараёнида агротехнологик жараёнларни рақамли платформалар асосида реал вақтда мониторинг қилишни уйғунлаштирилган ҳолда такомиллаштирилган;
агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришда уларнинг ишлаб чиқариш, молиявий, бошқарув, маркетинг, меҳнат ва инновацион салоҳиятларини интеграл баҳолаш асосида иқтисодий салоҳият даражасини «жуда юқори» (1,2 ≤ IQs), «юқори»                  (1,02 ≤ IQs ˂ 1,2), «ўртача хавфли» (0,55 ≤ IQs ˂ 1,02), «хавфли» (0,3≤IQs ˂0,55) ва «юқори хавфли» (0≤IQs˂0,3) чегаралари доирасида баҳолаш асосланган;
ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортга ихтисослашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашдан тайёр истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи “Бўстон” ХК озиқ-овқат саноати корхонаси мисолида ҳудудий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш асосланган;
Қорақалпоғистон Республикаси агросаноат мажмуаси корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденциялари ҳамда уларни бошқаришнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришда иқтисодий салоҳиятни ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “агросаноат мажмуасини бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш соҳалари ресурсларини уйғунлаштирилган тарзда ташкил этиш ва мувофиқлаштириш орқали юқори иқтисодий самарадорликка эришиш жараёнида агротехнологик жараёнларни рақамли платформалар асосида реал вақтда мониторинг қилишни уйғунлаштирилган ҳолда такомиллаштириш борасидаги назарий ва услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Басқарыў принциплери” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2023 йил 17 июлдаги 314-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда агротехнологик жараёнларни рақамли платформалар асосида реал вақтда мониторинг қилишни уйғунлаштирилган ҳолда такомиллаштирилган “агросаноат мажмуасини бошқариш” тушунчаси бўйича назарий билимларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
агросаноат мажмуаси корхоналарини бошқаришда уларнинг ишлаб чиқариш, молиявий, бошқарув, маркетинг, меҳнат ва инновацион салоҳиятларини интеграл баҳолаш асосида иқтисодий салоҳият даражасини «жуда юқори» (1,2 ≤ IQs), «юқори»                 (1,02 ≤ IQs ˂ 1,2), «ўртача хавфли» (0,55 ≤ IQs ˂ 1,02), «хавфли» (0,3≤ IQs˂ 0,55) va «юқори хавфли» (0 ≤ IQs ˂ 0,3) чегаралари доирасида баҳолаш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг 2025 йил 6 мартдаги 01-12/01-112-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида агросаноат мажмуаси корхоналари иқтисодий салоҳияти ҳолати ва ресурслар қўшимча ўсиш суръатининг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш натижалари аниқлилик даражасининг 1,4 бараварга ошишига эришилган;
ҳудудларда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортга ихтисослашган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашдан тайёр истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришгача қўшилган қиймат занжирини яратувчи “Бўстон” ХК озиқ-овқат саноати корхонаси мисолида ҳудудий озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг 2025 йил 6 мартдаги   01-12/01-112-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида агросаноат мажмуаси корхоналари иқтисодий салоҳиятини самарали бошқариш орқали қўшилган қиймат занжирида соф фойданинг ошишига эришилган;
Қорақалпоғистон Республикаси агросаноат мажмуаси корхоналаридаги иқтисодий жараёнларнинг асосий тенденциялари ҳамда уларни бошқаришнинг самарали воситаларига асосланган ҳолда 2028-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитаси фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари қўмитасининг 2025 йил 6 мартдаги 01-12/01-112 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётда жорий этилиши натижасида агросаноат мажмуаси корхоналари иқтисодий кўрсаткичларни прогнозлаштириш амалиётининг такомиллашишига олиб келган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish