Савриев Жасур Фахриддиновичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Зарафшон воҳаси маданий мерос объектларини тадқиқ қилиш, таъмирлаш ва сақлашнинг тарихий тажрибаси (ХХ - ХХИ аср бошлари)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2. DSc /Tar311.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Тўраев Ҳалим Ҳожиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий Давлат Университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Қорақалпоқ давлат университети. DSc.03/06.04.2024.Tar.20.05
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси, унвони:
Абдуллаев Ўткир Исмаилович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Раупов Холмамат Рашидович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Рашидов Ойбек Расулович, тарих фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакши ташкилот: Қарши Давлат Университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХ - ХХИ аср бошларида. Ўрта Зарафшон воҳаси маданий мерос обектларини тадқиқ қилиш, таъмирлаш ва сақлашнинг тарихий тажрибасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: -Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларининг таснифи, географик жойлашуви, шунингдек, ҳудудларда жойлашган таъмирга муҳтож бўлиб қолган айрим ёдгорликларнинг таъмирланиш структураси ҳамда оригиналлиги, методологик асослари аниқланиб, уларнинг консервация ва реставрация қилинишининг ташкилий ва амалий механизмлари кўрсатилган;
Археологик ёдгорликларнинг ўрганилганлиги ҳақида тегишли расмий ҳужжат ёки далолатномалар расмийлаштирилганда, таъмирлаш-тиклаш борасида амалга оширилган ишлар аксарият ҳолларда бошқа мақсадларда фойдаланиш учун мослаштирилган бўлиб, натижада кўплаб меъморчилик обидалар лойиҳаларининг ўзгартирилиши, уларнинг ўз мазмун-моҳиятидан бегоналаштирилиши ва тарихий қадр-қимматини пасайтириш, ҳатто айрим ёдгорликларнинг тарихий хусусиятини бутунлай йўқотишга олиб келганлиги аниқланган;
Қадимий қўрғонларда олиб борилган археологик тадқиқот натижалари (Кампир девор, Лавангартепа, Шаҳривайрон, Оқсочтепа, Бурқуттепа ва ҳ.к), рўйхатга олиш ишлари, унинг муаммо ва натижаларини қайд этишда маҳаллий ва хориж тажрибасининг илмий методологик асослари илк бор Навоий вилоятида жойлашган маданий мерос обектлари мисолида очиб берилган;
Ўрта Зарафшон воҳасида жойлашган қоятош суратларини муҳофаза қилиш ва сайёҳлик обектига айлантиришнинг муаммо ва йечимлари, таъмирлаш ва тиклаш ишларида моддий жиҳатдан таъминлаш, шунингдек, туризмни даромад келтирувчи муҳим тармоққа айлантириш борасида қилинган халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференцияларнинг ўрни ва роли кўрсатиб берилган;
Ўрта Зарафшон воҳасида жойлашган маданий мерос обектларини таъмирлаш ва тиклашда, шаҳарларнинг бош режалари ишлаб чиқилишида давлат муассасалари билан бирга халқаро ҳамкор ташкилотлар иштироки ва ташаббуслари, тарихий далиллар ва оғзаки сўровлар асосида ўрганилиб, давлат томонидан муҳофазалаш, илк бор халқ меъморчилиги қадриятларининг паспортлаштирилгани, ноёб турар жой обектлари бўйича батафсил тархлар тузилганлиги, типик ва антиқа турар жойларнинг давлат ҳимоясига олиниши учун тавсияномалар ишлаб чиқила бошланганлиги манбалар асосида ёритилган;
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши: Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларини ўрганиш таъмирлаш ва қайта тиклаш тарихини тадқиқ этиш давомида олинган илмий натижалар асосида:
-Ўрта Зарафшон воҳаси меъморий ёдгорликларини ўрганиш, сақлаш ва таъмирлашнинг тарихига оид ҳамда консервация ва реставрация қилинишидаги муаммолар ва уларнинг натижалари, Кармана шаҳрида жойлашган меъморий обидаларнинг умумий таснифи юзасидан берилган маълумотлардан “Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси”нинг “Ўзбекистон Телерадиоканали Давлат Муассасаси” телеканалида эфирга узатилган “Мўжизалар макони”, “Кўнгил ободлиги” кўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси” “Ўзбекистон Телерадиоканали Давлат Муассасаси” нинг 2023-йилнинг 8-июндаги 02-13-925-сон маълумотномаси”). Натижада, вилоятда тарихий-маданий муносабатларни кенг тарғиб этувчи махсус коворкинг маркази ташкил этилган, бепул wи-фи ишга туширилиб, ташқи инвестор ва сайёҳларга ижтимоий тармоқлар орқали маданий мерос обектлари, тарихий, ижтимоий-маданий имкониятлари ва туризм салоҳиятлари тўғрисида мунтазам материаллар бериб борилиши йўлга қўйилган. Мазкур лойиҳалар асосида хорижий сайёҳлар ва инвесторлар учун “Кармана археологияси” номли махсус қўлланма нашрга тайёрланган;
Қадимий қўрғонларда олиб борилган археологик тадқиқот натижалари (Кампир девор, Лавангартепа, Шаҳривайрон, Оқсочтепа, Бурқуттепа ва ҳ.к.), рўйхатга олиш ишлари ва натижалари бўйича олинган илмий янгиликлар ҳамда амалий таклифлардан “Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон Телерадиоканали Давлат Муассасаси” телеканалида эфирга узатилган “Кўҳна манзиллар” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси”нинг, “Ўзбекистон Телерадиоканали Давлат Муассасаси” нинг 2023-йилнинг 27-сентябрдаги 02-31-1770-сон маълумотномаси”). Натижада, тарихни холисона ўрганиш, тарихий шахсларга тўғри баҳо бериш, буюк шахслар фаолиятига янгича ёндашиш имконияти, маънавий бойликларимиз бўлган маданий мерос обектларини асраб авайлаш орқали ёш авлодни ватанпарварлик, миллий-маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим методологик манба бўлиб хизмат қилган;
Ўрта Зарафшон воҳаси маданий мерос обектларини мустақиллик йилларидаги таъмирланиши ва бу соҳадаги муаммо ва камчиликлар, жамоатчилик ва давлат бюджетининг бу борадаги улуши тўғрисидаги реал асосли манбалар “Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси” “Дунё бўйлаб телеканали Давлат Муассасаси” нинг “Дунё бўйлаб” телеканали орқали эфирга узатилган “Сокровыща Узбекистана” кўрсатувини тайёрлашда манба сифатида кенг фойдаланилди (“Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси”, “Дунё бўйлаб телеканали Давлат Муассасаси” нинг 2024 йил 7 ноябрдаги 03-14-217-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда халқаро туризмнинг ривожланишига ҳамда қадимги шаҳарсозлик анъаналарини сақлаган ҳолда замонавий меъморчиликни модернизациялаш стратегияси бўйича илмий билимларни ривожлантириш имконини беради;
Маданий мерос обектларини таъмирлашда халқаро ҳамкорликнинг ўрни, натижалари ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” нинг тадқиқот йўналиши доирасида мўлжалланган иш режасининг бажарилишида фойдаланилган. Хусусан, Навоий вилояти, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Қизилтепа туманларидаги маданий мерос обектларини таъмирлаш ва сақлашда халқаро ҳамкорликни жадал ривожлантириш борасидаги тавсиялар ишлаб чиқишда методологик манба сифатида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025 йил 14 мартдаги 04-10/1006 сонли, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Экология, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси, Навоий вилояти Туризм бошқармасининг 2025 йил 17 июндаги 02-03/513 сонли маълумотномалари). Натижада, Навоий вилоятининг сейсмик зонада жойлашганлиги алоҳида қайд этилиб, ҳудудларда жойлашган ёдгорликларни сақлаб қолиш, уларнинг асл қиёфасини тиклашда комплекс фанлар натижаларига таяниб иш олиб бориш кераклиги кўрсатиб ўтилган.