Иброхимов Фарходжон Анваржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Замонавий педагогик ёндашувлар асосида фалсафий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш (Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими йўналиши мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (фалсафа) ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: – 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Хусанов Баходир Эргашевич, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилов Темурбек Исмоилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Содиков Улуғбек Жўраевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида фалсафий фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талаба-ёшларда мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва соғлом дунёқарашни шакллантириш зарурати фалсафий фанларнинг ўқитилишида таълим самарадорлигига хизмат қилувчи замонавий педагогик ёндашув ва методларни қўллаш имкониятларини ахборот оқими жадаллашган ва рақамлашган оламда педагог кадрларга бўлган компетенсиявий талабларга вертикал ва горизонтал интеграциялаш орқали асосланган; 
таълим муассасаларида фалсафий фанларни оъқитишда узвийлик ва узлюксизликнинг мавжуд ҳолати талабаларда мустақил фикрлаш кўникмасини ривожлантириш, соғлом дунёқарашни шакллантириш заруратини долзарб мавзуларни фалсафий фанлар дидактикасига кўра асослаш орқали таҳлил қилинган;
бўлажак ўқитувчиларда фалсафий тафаккурни ривожлантириш тизими ёшларда диалогик, визуал, ижодий ва креатив фикрлашга йўналтирилган беш босқичли технологик тизимни муаммоли ўқитиш усулларини қўллаш, педагогик муаммоларни фалсафий таҳлил қилиш ва фалсафий билимларни дарсдан ташқари фаолиятларда қўллаш орқали таълим амалиётига татбиқ этиш механизми асосида ишлаб чиқилган;
фалсафий фанларни ўқитишда таълим самарадорлигига хизмат қилувчи замонавий педагогик ёндашув ва методлар глобаллашув шароитида таълим мазмунига қўйилаётган талабларни витаген таълим интеграциясини таъминлашга қаратилган дидактик талабларга талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Замонавий педагогик ёндашувлар асосида фалсафий фанларни оъқитишни такомиллаштириш боъйича ишлаб чиқилган илмий-методик тавсийалар асосида: 
талабаларда мустақил фикрлаш кўникмасини ривожлантириш, соғлом дунёқарашни шакллантириш заруратини долзарб мавзуларни фалсафий фанлар дидактикасига кўра асослаш орқали амалга оширилган таълим муассасаларида фалсафий фанларни оъқитишда узвийлик ва узлюксизликнинг мавжуд ҳолати таҳлили, глобаллашув шароитида таълим мазмунига қўйилаётган талабларни витаген таълим интеграциясини таъминлашга қаратилган дидактик талабларга талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини ҳисобга олган ҳолда мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган фалсафий фанларни ўқитишда таълим самарадорлигига хизмат қилувчи замонавий педагогик ёндашув ва методлар борасидаги хулоса ва таклифлар “Жамиятнинг ахборотлашуви ва мафкуравий иммунитет” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғи, № 314-167 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талаба-ёшларнинг мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи омиллар аниқлаштирилган ҳамда соғлом дунёқарашни шакллантиришда фанлараро интегратив ёндошишнинг имкониятлари очиб берилган;
талабаларда диалогик, визуал, ижодий ва креатив фикрлашга йўналтирилган беш босқичли технологик тизимни муаммоли ўқитиш усулларини қўллаш, педагогик муаммоларни фалсафий таҳлил қилиш ва фалсафий билимларни дарсдан ташқари фаолиятларда қўллаш орқали таълим амалиётига татбиқ этиш механизми асосида ишлаб чиқилган бўлажак ўқитувчиларда фалсафий тафаккурни ривожлантириш тизими борасидаги таҳлилий материаллардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришлари ссенарийларини ёзишда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 14-ноябрдаги 26-36-921-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг соғлом дунёқараш ва унинг зарурати, мустақил фикрлаш кўникмасини ривожлантириш, бу соҳада юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва аҳамияти, мафкуравий таҳдидларга қарши туришда мафкуравий иммунитет, фалсафий фанлар ўқитилишида таълим самарадорлигига хизмат қилувчи омиллар борасидаги билимларининг шаклланишига ҳисса қўшилган;
фалсафий фанларнинг ўқитилишида таълим самарадорлигига хизмат қилувчи замонавий педагогик ёндашув ва методларни қўллаш имкониятларини ахборот оқими жадаллашган ва рақамлашган оламда педагог кадрларга бўлган компетенсиявий талабларга вертикал ва горизонтал интеграциялаш орқали асосланган талаба-ёшларда мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва соғлом дунёқарашни шакллантириш зарурати ҳақидаги маълумотлардан “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг ИИИ. Оилани мустаҳкамлаш, аёллар ва ёшларга муносиб шароитлар яратиш боби, 3.3. Партиянинг ёшларга оид сиёсати йўналишида белгиланган мақсад ва вазифаларни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий-тикланиш” демократик партияси Марказий Кенгашининг 2025-йил 6-январдаги 02/03-01-сонли далолатномаси). Натижада, талаба-ёшларда мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ҳамда соғлом дунёқарашни шакллантириш жараёнларида фойдаланишга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.
Талаба-ёшларда мустақил фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш ва соғлом дунёқарашни шакллантириш зарурати фалсафий фанларнинг ўқитилишида таълим самарадорлигига хизмат қилувчи замонавий педагогик ёндашув ва методларни қўллаш имкониятларини ахборот оқими жадаллашган ва рақамлашган оламда педагог кадрларга бўлган компетенсиявий талабларга вертикал ва горизонтал интеграциялаш орқали асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг 2025-йил 28-январдаги 01-27/149-сонли далолатномаси). Натижада, партия иш режасига киритилган тадбирларни самарали ташкил этишга оид таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish