Худойбердиева Гулноза Абдирасул кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сурункали юрак етишмовчилиги билан биргаликда сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда кардиометаболик хавфни ўрганиш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Tib4864.
Илмий раҳбар: Раимкулова Нарина Робертовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSc.04/30.12.2019.Tib30.02.
Расмий оппонентлар: Каримов Маьриф Шакирович, тиббиёт фанлар доктори, профессор; Мухамедова Муяссар Гафуржановна, тиббиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда кардиометаболик хавфни баҳолаш ва ёндашувларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан биргаликда кечган беморларни комплекс таҳлил қилиш асосида углевод ва липид алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари, яллиғланиш маркерлари (C-реактив оқсил, интерлейкин-6, фибриноген) даражасини ўзгариши ва уларнинг касалликнинг клиник кечиши билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;
сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда углевод антигени (CA-125) ва миянинг натрийуретик гормони (NTproBNP) маркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти, шунингдек, уларнинг миокард дисфункцияси ва коптокчалар фильтрацияси тезлигининг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланган; 
сурункали буйрак касаллиги фонида сурункали юрак етишмовчилигининг салбий кечиш предикторлари сифатида тизимли яллиғланиш ва албуминуриянинг аҳамияти асосланган;
сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан бирга кечган беморларда кардиометаболик бузилишларни коррекциялаш ва тизимли яллиғланишни камайтиришда 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортер ингибиторларини қўллаш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Сурункали юрак етишмовчилиги билан биргаликда сурункали буйрак касаллиги бўлган беморларда кардиометаболик хавфни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан биргаликда кечган беморларни комплекс таҳлил қилиш асосида углевод ва липид алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари, яллиғланиш маркерлари (C-реактив оқсил, интерлейкин-6, фибриноген) даражаси ва уларнинг касалликнинг клиник кечиши оғирлиги билан ўзаро боғлиқлиги асосланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.06.2025 йилдаги 17-Т-сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.06.2025 йилдаги 54-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган метаболик профилни баҳолаш мезонларини қўллаш кардиометаболик хавф юқори бўлган беморларни аниқлаш ва ўз вақтида бузилишларни тузатишни бошлаш, терапия самарадорлигини ошириш ва касалхонага ётқизиш даражасини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг декомпенсацияси ва оғир метаболик бузилишлар билан боғлиқ асоратларнинг олдини олиш, интенсив стационар даволаниш харажатларини ҳар бир бемор учун камайтириш имконини берган. Хулоса: СЮE ва СБК билан оғриган беморларда кузатувнинг дастлабки босқичларида метаболик ҳолатни баҳолаш даволашни индивидуаллаштиришга ёрдам беради, касалликнинг ривожланиш частотасини пасайтиради ва умумий натижаларни яхшилайди.
иккинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан оғриган беморларда углевод антигени (CA-125) ва миянинг натрийуретик гормони (NTproBNP) маркерларининг диагностик ва прогностик аҳамияти, шунингдек, уларнинг миокард дисфункциясининг оғирлиги ва коптокчалар фильтрацияси тезлигининг пасайиши билан боғлиқлиги аниқланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.06.2025 йилдаги 17-Т-сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.06.2025 йилдаги 54-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ушбу маркерларнинг мунтазам скринингга киритилиши хавфни табақалаштириш ва декомпенсацияни эрта ташхислаш аниқлигини оширишга имкон берди, бу эса касаллик кечишини назорат қилишни яхшилади. Иқтисодий самарадорлиги: қимматбаҳо визуализатсия муолажалари ўрнига арзон лаборатория кўрсаткичларидан фойдаланиш ҳар бир бемор учун маблағ тежаш имконини бериб, ресурсларни оптималлаштиришни таъминлади. Хулоса: CA-125 ва NTproBNP нафақат ҳолат оғирлигининг кўрсаткичлари, балки СЮE ва СБК билан оғриган беморларда прогнозлашнинг асосий параметрлари бўлиб, улардан клиник бошқарув алгоритмларида фойдаланишни асослайди.
учинчи илмий янгилик: сурункали буйрак касаллиги фонида сурункали юрак етишмовчилигининг салбий кечиши предикторлари сифатида тизимли яллиғланиш ва албуминуриянинг аҳамияти асосланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.06.2025 йилдаги 17-Т-сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.06.2025 йилдаги 54-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: яллиғланиш маркерлари ва албуминурия мониторинги мақсадли кузатув учун хавф гуруҳларини шакллантириш ва клиник кўринишларнинг оғирлигини камайтирган ҳолда эрта аралашувни амалга ошириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: юқори яллиғланиш фонини ўз вақтида аниқлаш ва уни тузатиш касалхонага ётқизиш ва муолажалар харажатларини йилига ҳар бир бемор учун ўн миллион сўмгача камайтирди. Хулоса: тизимли яллиғланиш ва албуминурия белгилари шахсийлаштирилган тиббиётни амалга ошириш учун СЮE ва СБК билан оғриган беморларни олиб боришда мажбурий диагностик ва прогностик минимумга киритилиши керак.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали юрак етишмовчилиги ва сурункали буйрак касаллиги билан бирга келган беморларда кардиометаболик бузилишларни коррекциялаш ва тизимли яллиғланишни камайтиришда 2-типдаги натрий-глюкоза котранспортер ингибиторларини қўллаш самарадорлиги исботланганлиги Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 10.06.2025 йилдаги 17-Т-сонли буйруқ ва Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази 09.06.2025 йилдаги 54-сонли буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 22 сентябрдаги 25/03-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: НГЛТ-2 ингибиторларидан фойдаланган ҳолда терапия яллиғланишнинг барқарор пасайишига, шиш синдромининг камайишига, жисмоний зўриқишга чидамлиликни ва ҳаёт сифатини оширишга имкон берди. Иқтисодий самарадорлиги: ушбу терапияни қўллаш декомпенсация частотасининг пасайишига, касалхонага ётқизиш давомийлигининг қисқаришига олиб келди. Хулоса: СБК билан касалланган СЮEли беморларда НГЛТ-2 ингибиторларидан фойдаланиш нафақат метаболик ва яллиғланиш профилини яхшилайди, балки клиник натижаларга ҳам сезиларли таъсир кўрсатади, бу эса уларни шахсийлаштирилган фармакотерапиянинг муҳим элементига айлантиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish