Нигматуллина Альмира Шамсуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифи (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларидаги экотерминларнинг семантик ва функционал хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича. (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.3.PhD/Fil1378.
Илмий раҳбар: Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори , профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSс. 03/30.12.2019.Fil.05.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ганиева Дилдора Азизовна, филология фанлари доктори, профессор; Палуанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тиллари экология соҳасига оид терминларнинг функционал-семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
эколексиканинг лексик–семантик гуруҳлари инглиз, рус ҳамда ўзбек тилларида мавжудлиги аниқланиб, экосистема билан боғлиқ эколексемалар инглиз тилида -ist, -er суффикслари ёрдамида, ўзбек тилида эса -бон, -чи сўз ясовчи қўшимчалари билан ясалиши аниқланиб, инглиз тилида эколексемаларни ясашда префикслар қўлланилиши, маданий контекст, контекстуал фарқлар каби тамойиллар фаоллиги исботланган;
инглиз ва ўзбек экотерминологиясининг асосий лингвистик табиати, терминларга аниқлик киритиш ва ривожлантириш каби масалалар ҳамда уларнинг бир қатор лисоний белги-хусусиятлари парадигматик муносабатларга асосланган ҳолда келтирилиб, экотушунчаларни қисқартма сўз, сифатдош ҳамда сўз бирикмалари тарзида ифодалаш усуллари, шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги луғатларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларига экология соҳасига оид ўзлашма терминларнинг кириб келиш сабаблари, иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар таъсири ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги бевосита номинациялаш усулида ясалган экологик лексика назарий фактлар асосида далилланган;
инглиз тилидаги “Dictionary of Ecology and Environmental Science” номли луғатда 2136 та, “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” биринчи жилдда 20 та, иккинчи жилдда 19 та, учинчи жилдда 20 та, тўртинчи жилдда 16 та, бешинчи жилдда 11 та экотермин мавжудлиги аниқланиб, экотермин таржималарида транслитерация, транскрипция, калка ва изоҳли таржима усулларининг аҳамияти аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида экотерминларнинг семантик ва функционал хусусиятларини ўрганиш натижасида олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагича татбиқ этилган:
эколексиканинг лексик–семантик гуруҳлари инглиз, рус ҳамда ўзбек тилларида мавжудлиги аниқланиб, экосистема билан боғлиқ эколексемалар инглиз тилида -ist, -er суффикслари ёрдамида, ўзбек тилида эса -бон, -чи сўз ясовчи қўшимчалари билан яcалиши аниқланиб, инглиз тилида эколексемаларни яcашда префикслар қўлланилиши, маданий контекст, контекстуал фарқлар каби тамойилларга оид илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2017–2020-йилларда бажарилган “OT-F1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2023-йил 2-ноябрдаги 39-01-2379-сонли маълумотномаси). Натижада “Экотуризм учун инглиз тили” модули бўйича яратилган барча материаллар (тарақатмалар, тақдимот ва видеодарслар) туризм бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг ёзма нутқида ўзбек ва инглиз тилларидаги экотермин бирликларидан фойдаланишга эришилган, ўзбек ва инглиз тиллари экотермин луғат тизимини қиёсий ўрганишга доир янги қарашлар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек экотерминологиясининг асосий лингвистик табиати, терминларга аниқлик киритиш ва ривожлантириш каби масалалар ҳамда уларнинг бир қатор лисоний белги-хусусиятлари парадигматик муносабатларга асосланган ҳолда келтирилиб, экотушунчаларни қисқартма сўз, сифатдош ҳамда сўз бирикмалари тарзида ифодалаш усуллари, шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларидаги луғатларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари асосланганлигига доир илмий хулоса ва натижалардан Фарғона давлат университетининг 2019–2021-йилларда “EMI (English as a Medium of Instruction/ Инглиз тили ўқитиш воситаси сифатида)” халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона давлат университети 2024-йил 14-декабрдаги 04-7487-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган;
инглиз ва ўзбек тилларига экология соҳасига оид ўзлашма терминларнинг кириб келиш сабаблари, иқтисодий, ижтимоий ва маданий алоқалар таъсири ҳамда инглиз ва ўзбек тилларидаги бевосита номинациялаш усулида ясалган экологик лексика назарий фактлар асосида далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий–марифий ва бадиий эшиттиришлар”, “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли радиоэшиттириш дастурлари сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 23-сентябрдаги 04-36-1048-сонли маълумотномаси). Натижада илмий-амалий хулосалар, таклиф ва тавсиялар теледастур семантик мазмунининг бойишига хизмат қилган.