Дўсов Хайрулла Жуманиёзовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Такрорий экин сифатида экилган шолининг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига илдиздан ташқари озиқлантиришнинг самарадорлиги (Хоразм вилояти шароитида)”, 06.01.08 – Ўсимликшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Qx1695
Илмий раҳбар: Тажиев Зокиржон Ражабович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти, PhD.05/28.08.2024.Qx.182.01.
Расмий оппонентлар: Бобомирзаев Пирназар Хурсанович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Қаландаров Бахтиёр Искандарович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида шолини такрорий экинда кўчат усулида етиштиришда турли таркибли ўсимликларни ўсишини бошқарувчи макро ва микро ўғитларни илдиздан ташқари қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш ҳамда ишлаб чиқаришга тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида такрорий экинда илдиздан ташқари озиқлантиришнинг шолини “Искандар” навининг ўсиши, ривожланиши учун қулай бўлган, юқори дон ҳосили берувчи турли таркибли ўсимликларни ўсишини бошқарувчи (Авангард Старт ва Эдагум СМ) препаратларни қўллаш технологияси ишлаб чиқилган;
шолини экишдан олдин уруғларига Авангард Старт (1,0 л/т) ва Эдагум СМ (400 мл/т) препаратлари билан ишлов бериш, лаборатория унувчанлигини 2,7-3,8 %, дала унувчанлигини 1,6-2,9 % га, кўчат тутувчанлигини 2,5-3,1 %, ўсув даврида 2 марта тупланиш ва найчалаш даврида баргдан озиқлантириш (Авангард Старт 1,0 л/т+1,0+2,0 л/га ва Эдагум СМ 400 мл/т+400+450 мл/га) амал даври охирида 5,4-6,3 % га кўп миқдорда ўсимликларни сақланиб қолиши аниқланган;
шолини ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига ўсув даврида 1 марта найчалаш даврида (Авангард Старт 1,0 л/т+2,0 л/га, Эдагум СМ 400 мл/т+450 мл/га) баргдан озиқлантирилганда, тупланиш даврида 1 марта (Авангард Старт 1,0 л/т+1,0 л/га, Эдагум СМ 400 мл/т+400 мл/га) баргдан озиқлантирилганга нисбатан паст кўрсаткичларни таъминлаши илмий асосланган. Шунингдек, ўсув даврида 2 марта кетма-кет тупланиш+найчалаш даврида Авангард Старт 1,0 л/т+1,0+2,0 л/га ва Эдагум СМ 400 мл/т+400+450 мл/га меъёр ва тартибларда қўллаш ўсимлик бўйи 7,6-9,3 см, барг сатхи 50,2-52,0 см2 га, 1м2даги маҳсулдор поялар сони 36,2-41,2 донага, дон ҳосилини 6,8-8,9 с/га кўп ва юқори бўлиши исботланган;
шолини такрорий экинда экиш олди уруғи+тупланиш+найчалаш даврларида Авангард Старт 1,0 л/т+1,0+2,0 л/га ва Эдагум СМ 400 мл/т+400+450 мл/га меъёр ва тартибларда илдиздан ташқари озиқлантириш ўсимликни ўсиши, ривожланиши учун қулай шароит яратиб, дон ҳосилини 81,2-79,1 с/га, соф фойда 24120000; 23237000 сўм/га, рентабеллик даражаси 146,3; 142,4 % юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилоятининг ўртача шўрланган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида шолини такрорий экинда кўчатидан парваришлашда илдиздан ташқари озиқлантиришнинг ўсиши, ривожланиши ва дон ҳосилдорлигига таъсири бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
Шолини такрорий экинда кўчатидан парваришлашда илдиздан ташқари озиқлантириш бўйича “Шолини такрорий экин сифатида кўчатидан етиштиришда илдиздан ташқари озиқлантириш бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-652-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома шоли етиштириладиган фермер хўжалик ва кластерларида такрорий экинда кўчатидан шоли етиштиришда қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда;
Шолини такрорий экинда кўчат усулида етиштиришда минерал ўғитлар Н150П105К105 кг/га меъёрида ўғитлаш тизимида ўсимликларни ўсишини бошқарувчи препаратлардан Авангард Старт 1,0 л/т+1,0 +2,0 л/га ва Эдагум СМ 400 мл/т+400+450 мл/га меъёрларида экиш олди уруғлар+ўсув даврида 2 марта тупланиш+найчалаш даврларида илдиздан ташқари озиқлантириш технологияси вилоятнинг Урганч (47,3 га) ва Боғот (55,1 га) туманларида, жами 102,4 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-652-сон маълумотномаси). Натижада, илдиздан ташқари озиқлантириш ўтказилмаган Н150П105К105 кг/га меъёрида қўлланилганга нисбатан шоли уруғлари дала унувчанлигини 2,2-2,7 %, кўчат тутувчанлигини 2,7-2,9 %, ўсув даврини охирида ўсимликларни 5,7-6,3 % га кўп сақланиб қолишига эришилган;
Ўртача шўрланган ўтлоқи-аллювиал тупроқлар шароитида шолини такрорий экинда кўчат усулида парваришлаб, илдиздан ташқари озиқлантиришда препаратлардан Авангард Старт препарати 1,0 л/т+1,0+2,0 л/га ва Эдагум СМ 400 мл/т+400+450 мл/га меъёр ва тартибларда қўллаш технологияси вилоятнинг Урганч ва Боғот туманларида, жами 102,4 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/05-04-652-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, илдиздан ташқари озиқлантиришда Авангард Старт препарати 1,0 л/т+1,0 +2,0 л/га ва Эдагум СМ препарати 400 мл/т+400+450 мл/га меъёрларида экиш олди уруғи+ўсув даврида тупланиш+найчалаш тизимида озиқлантирилганда тегишлича қўшимча дон ҳосили гектаридан 6,0-8,1 ва 5,6-6,5 сентнер, рентабеллик даражаси 124,3-138,2 ва 121,0-135,9 % га юқори бўлишини таъминлаган.