Акбаров Бахриддин Хусниддин ўғлининг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Латент аломатларнинг хилма-хиллигини шакллантириш ва уларни таҳлил қилиш усуллари», 05.01.11– Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/FM1270.
Илмий раҳбар: Игнатев Николай Александрович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мадрахимов Шавкат Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Фарходжон Мухамаджонович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: умумлашган баҳоларни ҳисоблаш усуллари ёрдамида шаклланадиган латент аломатлар тўпламларининг хилма-хиллигини таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
латент аломатлар фазосини шакллантиришнинг умумлашган баҳоларни ҳисоблашга асосланган усуллари тартибга солинган ва тизимлаштирилган;
танланма аломатлари учун фундаментал хусусиятлардан бири бўлган турғунлик қийматларини доимий катталикка эҳтимоллик бўйича яқинлашиши ҳақидаги теорема исботланган;
танланмаларда локал тақсимот зичлигини ҳисоблаш усули синфларнинг чегаравий обектларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган;
тақсимот зичликлари орасидаги масофани ўлчаш усули ишлаб чиқилган ва турли латент аломатлар тўпламлари учун тадбиқ этилган;
информатив аломатларни танлашнинг кўп мезонли ёндашувларига таяниб, хромосома геномларидаги мутация жараёнларида намоён бўладиган яширин қонуниятларни аниқлаш методикаси ишлаб чиқилиб, илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Диссертация ишида ишлаб чиқилган латент аломатлар фазосининг хилма-хиллигини шакллантириш учун агломератив иерархик гуруҳлашнинг “очкўз алгоритми”, танлама обектларининг тақсимот зичликлари орасидаги масофани ҳисоблаш усули кўринишдаги илмий натижалар асосида:
диссертация мавзуси доирасида ишлаб чиқилган агломератив иерархик гуруҳлашнинг “очкўз алгоритми” асосидаги қоидалардан АЛ-5221091402 сонли “Ичак яллиғланиш касалликларининг генетик маркерларини аниқлаш асосида йўналтирилган даволаш учун ахборот моделини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада 7 та симптом ва синдромдан иборат ночизиқли комбинацияларни аниқлашда ва генетик маркерлар муаммосини ҳал қилишда фойдаланилган (Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий амалий тиббиёт марказининг 2025 йил 27-февралдаги 01/121-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши генетик мутацияларга эга беморларни 96,9% аниқликда ярали колит касаллиги билан таснифлашга имкон берган;
диссертация тадқиқотида ишлаб чиқилган латент аломатлар тўпламида танлама обектларининг тақсимот зичликлари орасидаги масофани ҳисоблаш усулидан ФЛ-923051850 сонли “Рекуррент нейрон тармоқларидан фойдаланган ҳолда асинхрон машиналарни диагностика қилиш усулларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада асинхрон машиналарни диагностика қилишни математик моделларини яратишда фойдаланилган. (Наманган муҳандислик-технология институтининг 2025 – йил 8 – апрелдаги №1218-024 – сонли маълумотномаси). Илмий натижаларни жорий этиш латент аломатлар фазосининг тузилишини визуал кўринишда акс эттириш ва бу тузилма асосида маълумотларнинг тарқоқ бўлиш сабабларини изоҳлаш имконини берган.