Кенжаев Сирожиддин Нематуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таркибли шкивли ясси тасмали узатманинг кинематик ва динамик таҳлили”, 05.02.02-Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Т4666.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юнусов Салохиддин Зунунович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, PhD.03/30.12.2019.Т.90.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Мамаханов Аъзам Абдумажидович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзахонов Юнусхон Умарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат техника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади технологик машиналар учун ресурстежамкор таркибли шкивли тасмали узатма конструксиясини яратиш ҳамда кинематик ва динамик таҳлиллар асосида ҳисоблаш методларини ривожлантиришдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тасма ва шкив орасидаги ишқаланиш коеффициентини ҳамда тасманинг тортиш қобилиятини ошириш мақсадида етакловчи шкиви таркибли бўлган ясси тасмали узатманинг такомиллашган конструксияси ишлаб чиқилган;
таркибли шкивнинг қайишқоқ элемент ҳусусиятларини ясси тасмали узатманинг узатишлар сонини ўзгаришини инобатга олувчи ҳамда етакловчи шкивдаги қамров бурчагини ўзгаришига боғлиқлигини аниқлаш имконини берадиган аналитик ифода ишлаб чиқилган;
4ДП-130 аррали жин машинанинг таъминлагич юритмасида тавсия этилаётган ясси тасмали узатма конструксиясини қўллаш асосида машинаниг технологик қаршилиги, юритгичнинг механик характеристикаси, узатишлар сонининг ўзгаришини инобатга олган ҳолда кўп массали машина агрегатининг динамикаси ўрганилган ҳамда массаларнинг ҳаракат қонунлари ишлаб чиқилган;
таркибли шкивли ясси тасмали узатманинг Ф.И.К., тортиш коеффициенти ва тасманинг нисбий эластик силжишини аниқлаш учун етакловчи шкивининг айланишлар сони, тасманинг дастлабки таранглик кучи ва қайишқоқ элемент қалинлигини мақбул қийматлари тўлиқ омилли тажрибалар ёрдамида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тасмали узатмаларнинг ресурстежамкор янги конструксияларини яратиш бўйича олинган натижалар асосида:
технологик машиналарнинг узатиш механизмлари учун тортиш қобилияти ва ишқаланиш коффициенти юқори бўлган тасмали узатманинг технинк ечимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интелектуал мулк маркази”дан ихтиро учун патент олинган («Тасмали узатма», № ИАП 8144. 10.07.2025 й.). Натижада, пахтани қайта ишлаш учун мўлжалланган аррали жин машинасининг юритмасида қўлланадиган етакловчи шкиви таркибли бўлган ясси тасмали узатманинг конструксиясини ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
таркибли шкивли ясси тасмали узатма билан жиҳозланган аррали жин машинасинг юритмасида қўлланилиб, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги “Денов текстил кластер” МЧЖ да жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024 йил 25 сентябрдаги №03/25-2563-сонли маълумотномаси). Натижада, толадаги ифлосликлар йиғиндиси миқдори 0,5%, чигит тукдорлиги 0,4% га камайганлиги, толани чиқиши 0,3% ортганлиги ва тасмали узатманинг ишлаш муддати мавжуд конструксияга нисбатан 1,5÷2,5 баробарга ортган ҳамда ПД русумли таъминлагичнинг тасмали узатма конструксиясини такомиллаштириш эвазига 205331,5 минг сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилган.