Жумабоева Марғуба Умирбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миелоид неоплазияларнинг клиник, молекуляр-генетик хусусиятлари” 14.00.29 – Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1. PhD/Tib5646.
Илмий раҳбар: Исламов Миралишер Садриддинович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс 04/30.12.2019.Tib 30.02.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маткаримова Дилфуза Сабуровна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: миелопролифератив неоплазия билан оғриган беморларда соматик мутациялар, апоптоз ва антиоксидант ҳимояни тартибга солувчи генларнинг полиморфизмлари тарқалишини, уларнинг клиник кўринишлари ва касалликларнинг башорати билан боғлиқлигини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилоятининг турли ҳудудларида миелопролифератив неоплазиялар (сурункали миелолейкоз, чин полицитемия, ва эссенциал тромбоцитемия)нинг учраши ва Bcr/abl (p210) , Jak2 (экзон 12 и V617F), CALR (del52bp, insTTGTC), Mpl (W515А, W515K) генларидаги соматик драйвер мутацияларнинг ҳиссаси аниқланган;
миелопролифератив неоплазиялар бўлган беморлар орасида Bcl2 (938 C>A) ва TP53 (Pro72Arg) ҳужайра циклини тартибга солувчи генларнинг ирсий полиморфик турларининг тақсимланиши ва TP53 генининг Рro72arg полиморфизмининг касаллик ривожланишидаги аҳамияти аниқланган;
антиоксидант ҳимоя ферментлари SOD2 генидаги C60T полиморфизми миелопролифератив неоплазияларда ўсма клонларининг шаклланишида аҳамияти, Т аллелининг мавжудлиги касаллик ривожланиш хавфини 5 баравардан кўпроқ ошириши (χ2=6,2; р=0,03), Ala16Val полиморфизмининг Val/Val мутант гомозигот генотипини мавжудлиги эса, ушбу ҳавфни 2 баробар кучайтириши (χ2=4,0; р=0,05) асосланган;
молекуляр генетик ташхислаш ва клиник кечишини башоратлаш белгиларини ҳисобга олган ҳолда сурункали миелопролифератив касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаш мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали миелопролифератив касалликларни ташхислаш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Хоразм вилоятининг турли ҳудудларида миелопролифератив неоплазия (сурункали миелолейкоз,чин полицитемия,эссенциал тромбоцитемия ва бирламчи миелофиброз)нинг учраши ва Bcr/abl (p210) , Jak2 (экзон 12 и V617F), CALR (del52bp, insTTGTC), Mpl (W515А, W515K) генларидаги соматик драйвер мутацияларнинг ҳиссаси қиёсий аниқланганлиги Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 02.09.2025 йилдаги 326-U сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси) Ижтимоий самарадорлиги: миелопролифератив неоплазияларнинг шаклланиш хавфини эрта ташхислаш ва башоратлашни амалга ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: миелопролифератив неоплазия билан оғриган беморлар давлат бюджетини тежалишида йилига улар умумий сонига нисбатан 24% иқтисодий самара берган. Хулоса: миелопролифератив неоплазиялар ва унинг ривожланиш хавфини башорат қилиш усули касаллик асоратларини ривожланишини олдини олишга имкон берган, бу кимёрезистентликни камайтиришга имконият туғдиради.
иккинчи илмий янгилик: миелопролифератив неоплазиялар бўлган беморлар орасида Bcl2 (938 C>A) ва TP53 (Pro72Arg) ҳужайра циклини тартибга солувчи генларнинг ирсий полиморфик турларининг тақсимланиши ва TP53 генининг Рro72arg полиморфизмининг касаллик ривожланишидаги аҳамияти аниқланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 28.08.2025 йилдаги 184 сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миелопролифератив неоплазиялар ривожланиш хавфини эрта ташхислаш ва башоратлашни амалга ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: миелопролифератив неоплазия касаллик билан оғриган беморларга эрта ташхислаш ва эрта даволаш чораларини бошлаш имконини беради. Хулоса: миелопролифератив неоплазиялар бўлган беморлар орасида ҳужайра циклини тартибга солувчи генларнинг ирсий полиморфик турларининг тақсимланиши ва касаллик ривожланишидаги башорат қилиш мезонлари касаллик ривожланишининг олдини олишга имкон беради.
учинчи илмий янгилик: антиоксидант ҳимоя ферментлари SOD2 генидаги C60T полиморфизми миелопролифератив неоплазияларда ўсма клонларининг шаклланишида аҳамияти, Т аллелининг мавжудлиги касаллик ривожланиш хавфини 5 баравардан кўпроқ ошириши (χ2=6,2; р=0,03), Ala16Val полиморфизмининг Val/Val мутант гомозигот генотипини мавжудлиги эса, ушбу ҳавфни 2 баробар кучайтириши (χ2=4,0; р=0,05) асосланганлиги Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 28.08.2025 йилдаги 184 сонли ҳамда Самарқанд вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 02.09.2025 йилдаги 326-U сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: миелопролифератив неоплазия ривожланиши хавфини эрта ташхислаш ва башоратлашни амалга ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: антиоксидант ҳимоя ферментлари SOD2 (T58C, Ala16Val ва C60T) генининг аллелик ва генотипик шаклларини миелопролифератив неоплазияларнинг ўсма клонлари шаклланишида ва ривожланишида Хоразм вилоятининг экологик жиҳатдан обод ва шартли ноқулай ҳудудларида аҳамияти баҳоланганлиги сарф харажатларни сақлаб қолишга имкон беради. Хулоса: сурункали миелопролифератив касалликларни ривожланиш хавфини башорат қилишнинг генетик мезонлари касаллик ривожланишини эрта аниқлаш, касалликни ўз вақтида ташхислаш, бу эса ногиронлик ва ўлим кўрсатгичларини камайтириш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: молекуляр генетик ташхислаш ва клиник кечишини башоратлаш белгиларини ҳисобга олган ҳолда сурункали миелопролифератив касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаш мезонлари асосланганлиги Бухоро вилояти кўп тармоқли марказий шифохонаси 28.08.2025 йилдаги 184 сонли ва Самарқанд вилояти кўп тармоқли марказий шифохонаси 02.09.2025 йилдаги 326-U сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий техник кенгашнинг 2025 йил 22 сентябрдаги 25-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сурункали миелопролифератив касалликларни самарали ташхислаш, хаёт сифатини яхшилаш ва унинг оғир кечиши хавфини бартараф этиш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сурункали миелопролифератив касалликли беморларни дори-дармонларга бўлган эҳтиёжини камайтириш, шифохонада ўрин кунини қисқартириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тежалиши имконини берган. Хулоса: молекуляр генетик ташхислаш мезонлари сурункали миелопролифератив касалликларини ривожланишини олдини олишга олиб келган, бу ўлим кўрсаткичларининг камайтириш имконини беради.