Нурллаев Руслон Рустомбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи худудларида яшовчи репродуктив ёшдаги аёлларда сурункали вирусли B гепатитни клиник-лаборaтор хусусиятлари ва  оқибатларини киёсий баҳолаш», 14.00.10 -  Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Tib3790.
Илмий раҳбар: Ташпулатова Шахноза Абдуллахатовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент давлат тиббиёт университети, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01. 
Расмий оппонентлар: Ибадова Гульнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Байжанов Аллаберган Кадирович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи худудларида яшовчи репродуктив ёшдаги аёлларда сурункали вирусли B гепатитни клиник-лаборaтор хусусиятлари ва  оқибатларини киёсий баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор Оролбўйидаги репродуктив ёшдаги аёлларда сурункали вирусли  гепатит В оғирлиги ва оқибатига таъсир этувчи асосий предиктор-омиллар сифатида селен ва рух танқислиги, тромбоцитопения, лимфопения, лейкоцитоз ва аспартатаминотрансфераза миқдорининг ортиши аниқланган;
илк бор Орол бўйидаги аёлларда сурункали вирусли гепатит В жараёни кам муддат (5 йилгача) давом этса ҳам жигар етишмовчилиги (23,6%) ва жигар циррозига (19,4%) олиб келиши селен ва рух танқислиги ҳамда атроф-муҳитдаги мишяк, мис ва қўрғошин таъсири билан боғлиқлиги исботланган;
илк бор Оролбўйидаги сурункали вирусли гепатит В билан касалланган репродуктив ёшдаги аёлларда ҳайз циклининг бузилиши ва тухумдонлар поликистози билан жигар фибрози даражаси ортиши ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган; 
илк бор Оролбўйидаги ўсмир қизларда anti-HBs IgG даражаси 10 мМЕ/млдан пастлиги 12 ёшлиларда 28,0% ва 18 ёшлиларда 100% ҳолатларда қайд этилиши вирусли гепатит В ни юқиш хавфининг юқорилиги ва бустер эмлаш зарурлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18-сонли йиғилиши баённомасига мувофиқ: 
биринчи илмий янгилик: илк бор Оролбўйидаги репродуктив ёшдаги аёлларда сурункали вирусли  гепатит В оғирлиги ва оқибатига таъсир этувчи асосий предиктор-омиллар сифатида селен ва рух танқислиги, тромбоцитопения, лимфопения, лейкоцитоз ва аспартатаминотрансфераза миқдорининг ортиши аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/279-t сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатит В билан касалланган репродуктив ёшдаги аёлларни назоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлари шифохонасининг 25.10.2024 йилдаги 152-сон ва Бухоро вилояти, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг 04.02.2025 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: экологик ноқулай Оролбўйи шароитида яшовчи репродуктив ёшдаги аёлларда илк бор СВВГ нинг оғирлиги ва оқибатига таъсир этувчи асосий предиктор-омиллар (ҳамроҳ касалликлар, клиник белгилар, тромбоцитопения, лимфопения, анемия, селен ва рух танқислиги) аниқланди. Селен ва рух етишмовчилигини Биоселенцинк воситаси билан бартараф этиш орқали цирроз хавфи 10,2% га камайиб, 76,6% самарадорликка эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: Цирроз ривожланиши хавфини камайтириш орқали юқори харажатли даволаш чораларига эҳтиёж камайтириш орқали, дори воситаларга сарфланадиган маблағларни иқтисод қилиш имконини беради;
иккинчи илмий янгилик: илк бор Орол бўйидаги аёлларда сурункали вирусли гепатит В жараёни кам муддат (5 йилгача) давом этса ҳам жигар етишмовчилиги (23,6%) ва жигар циррозига (19,4%) олиб келиши селен ва рух танқислиги ҳамда атроф-муҳитдаги мишяк, мис ва қўрғошин таъсири билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/279-t сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатит В билан касалланган репродуктив ёшдаги аёлларни назоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлари шифохонасининг 25.10.2024 йилдаги 152-сон ва Бухоро вилояти, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг 04.02.2025 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Оролбўйи ҳудудларида селен ва рух танқислиги жигар зарарланиши, фиброз ва асоратлар хавфини ошириб, цирроз ривожланишини тезлаштириши аниқланди. Биоселенцинк билан ушбу танқисликни бартараф этиш орқали цирроз хавфи 10,2% га камайди, меҳнатга лаёқатсизликнинг олди олиниб, 59 млн сўм иқтисодий фойда ва ижтимоий самарадорликка эришилди. Иқтисодий самарадорлиги: беморларга Биоселенцинкни бериш орқали цирроз ривожланишини олдини олиш ҳар 5 нафар беморда тахминан 160 млн сўм тежалишга эришилади. 
учинчи илмий янгилик: илк бор Оролбўйидаги сурункали вирусли гепатит В билан касалланган репродуктив ёшдаги аёлларда ҳайз циклининг бузилиши ва тухумдонлар поликистози билан жигар фибрози даражаси ортиши ўртасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/279-t сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатит В билан касалланган репродуктив ёшдаги аёлларни назоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлари шифохонасининг 25.10.2024 йилдаги 152-сон ва Бухоро вилояти, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг 04.02.2025 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Экологик ноқулай ҳудуддаги СВВГ ли аёлларда ҳайз бузилишлари ва тухумдон моно/поликистози соғлом аёлларга нисбатан сезиларли кўп учради. Бу патологиялар ва жигар фибрози даражаси ўртасида юқори, тўғри корреляция аниқланди. Шу боис, бундай аёлларда цирроз хавфини камайтириш учун комплекс даво тавсия этилди. Иқтисодий самарадорлиги: Гинекологик асоратларни эрта аниқлаш ва ўз вақтида комплекс даво ўтказиш орқали аёлларда жигар циррози ривожланиши хавфини пасайтириш, шу билан боғлиқ қимматбаҳо даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтириш мумкин. Ҳисоб-китобларга кўра, ҳар бир циррознинг олди олиниши орқали ўртача 30 миллион сўм миқдорида тўғридан-тўғри тиббий харажатлар иқтисод қилинади.
тўртинчи илмий янгилик: илк бор Оролбўйидаги ўсмир қизларда anti-HBs IgG даражаси 10 мМЕ/млдан пастлиги 12 ёшлиларда 28,0% ва 18 ёшлиларда 100% ҳолатларда қайд этилиши вирусли гепатит В ни юқиш хавфининг юқорилиги ва бустер эмлаш зарурлиги исботланганлиги бўйича таклифлар Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгашининг 2024 йил 25 мартдаги 03-24/279-t сон билан тасдиқланган «Сурункали вирусли гепатит В билан касалланган репродуктив ёшдаги аёлларни назоратлаш алгоритми» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Мазкур таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси болалар юқумли касалликлари шифохонасининг 25.10.2024 йилдаги 152-сон ва Бухоро вилояти, Бухоро туман тиббиёт бирлашмасининг 04.02.2025 йилдаги 13-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник Кенгашнинг 2025 йил 22 майдаги 18-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Оролбўйида 12 ёшдан катта қизларни вирусли гепатит В га қарши қайта эмлаш орқали касалланиш хавфини 96 % га камайтириш мумкин. Бу орқали қизлар соғлом репродуктив ёшга етиб, асоратлар ва сурункали касалликлар камаяди, аҳолининг соғлом авлоди таъминланади, меҳнат унумдорлиги ошади ва саломатлик тизимига тушадиган юк қисқаради. Иқтисодий самарадорлиги: 12 ёшдан катта қизларни қайта эмлаш орқали вирусли гепатит В билан касалланишнинг олдини олиш натижасида 96 % ҳолатларда даволаш ва асоратлар билан боғлиқ харажатлар тежалади. Бу чора ўртача 1660 млн. сўм иқтисод қилиш имконини беради. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish