Норов Отажон Шомуродовичнинг филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ислом маърифатининг ҳозирги ўзбек шеъриятидаги бадиий талқини”, 10.00.02 - Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Fil1352
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулноза Хамраевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021 .Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Ғаниев Илхом Музаффарович; филология фанлари доктори, профессор Жабборов Нурбой Абдулҳакимович; филология фанлари доктори, профессор Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳозирги ўзбек шеъриятида ислом маърифатининг етакчи тамойиллари, тарихий-генетик асослари, образлар уйғунлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ҳозирги ўзбек шеъриятида исломий маърифатнинг шаклланиш генезиси, ижтимоий-психологик ва бадиий-эстетик тафаккур ўзгаришларига доир қарашлар муаммо сифатида ўрганилди;
ўзбек халқининг минг йиллар давомида ҳаёт тарзига сингиб кетган исломий маърифат ва ижтимоий-адабий муҳит Қуръони карим ва Ҳадиси шариф ғоялари билан уйғунлашиб, миллий-маърифий қадриятлар даражасида оммалашаётганлиги шеъриятда бадиий ифодасини топганлиги далилланган;
ХХ аср ўзбек шеъриятида исломий маърифатнинг халқ ижоди билан уйғунлиги ва поетик тафаккур асоси, диний-маърифий ғояларнинг миллий онг ва маънавият тараққиётига таъсири очиб берилган;
Замонавий ўзбек шеъриятида ислом маърифати ғояларининг анъана ва индивидуал ижодий дунёқараш ҳамда жаҳон адабиётидаги бадиий-эстетик тажрибалар синтези асосида амалга оширилгани, янгича мазмун ва бадиий ифода усуллари ёритилган;
Ҳозирги ўзбек модерн шеъриятида ислом маърифати негизини ташкил қилувчи умуминсоний қарашларнинг янгича моҳият касб этганлиги, тасаввуфий ғояларнинг шеъриятдаги бадиий талқинлари исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ислом маърифатнинг ҳозирги ўзбек шеъриятида акс этиши борасида олинган илмий натижалар ва таклифлар асосида:
ўзбек шеършунослигида илк бор исломий маърифат ижтимоий-психологик, илмий-назарий тушунча сифатида тадқиқ этилди ҳамда ўзбек лирикасига хос фалсафий ҳодиса эканлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2020-йилларда бажарилган 1-204-4-5-рақамли “Инглиз тили мутахассислик предметлардан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион тадқиқот лойиҳасида фойдаланилганлиги, ҳамда лирик жанр поетикасига доир масалаларни ёритишда фойдаланилганлиги кўрсатилган (2023-йил 2-февралдаги 358/30.02.01-сон маълумотномаси);
исломий мавзунинг миллий тафаккур, мумтоз поетика ҳамда ўзбек халқининг минг йиллар давомида ҳаёт тарзига сингиб кетган ишонч-эътиқод, муқаддас китоб Қуръони карим ва Ҳадиси шариф билан уйғунлашиб кетган фаол ижтимоий ҳодиса эканлиги, айни ҳодисанинг миллий-маърифий заминлари шоирларнинг ўзига хос ёндошуви, овози, услуби, ғоявий-эстетик принциплари асосида далиллангани хусусидаги хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан 2021-2022-йилларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳани ривожлантиришга қаратилган таргʻибот ишларида фойдаланилган (2023-йил 2-июндаги 01-13/202-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги давр шеъриятида исломий қарашларнинг чуқур ёритилишига эришилган;
ХХ аср ўзбек поезиясида исломий маърифат мавзусининг жанрий янгиланишдаги ўрни, поетик хусусиятлари, эволюциясининг эпик кўлам-халқ ижоди билан уйғунлиги ва поетик тафаккур асоси бўлмиш шеърий санъатларнинг – рамз, метафора, ташбеҳ, истиора ҳамда бошқа миқёслари, исломий-фалсафий-миллий учликнинг доминантлик қилиши, замонавий шеъриятида миллатнинг ахлоқий қарашларининг намоён бўлиш тамойиллари асослаганига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоешиттиришларида фойдаланилган (Қашқадарё телерадиокомпаниясининг 2023-йил 8-июндаги 17-05-109-сон маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг шеъриятга бўлган тасаввурларини бойитишда, китобхонларнинг шеър мутолаасига бўлган қизиқишларини орттиришда, тадқиқот хулосаларини оммалаштиришда муҳимлиги далолатланган;
ҳозирги модерн ўзбек шеъриятидаги тафаккурнинг исломий маърифат билан уйғунлиги, ушбу шеърият вакилларининг асосий ғоявий йўналиши, уларда шаклий-услубий хусусиятларга, композицион ранг-барангликка, полифоник оҳангларга алоҳида эътибор берилганлиги, шунингдек, миллий қадриятлар, глобаллаҳсув жароёнларида янгиланаётган инсон руҳияти метафорик акс эттирилиши кучайишига доир хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Европа иттифоқининг Эрасмус+ дастури 58545-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП CЛАСС: “Cомпутатионал лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2024-йил 15-февралдаги 377/02-сон маълумотномаси). Натижада ислом маърифатининг ҳозирги ўзбек шеъриятидаги бадиий талқини оид маълумотлар назарий ва амалий жиҳатдан бойитиш имконини берган;
ислом дини таълимоти ҳамда муқаддас китоблардаги инсон ахлоқини тарбиялаш, илм-фанни ўрганиш, эзгуликни энг олий қадрият сифатида улуғлаш каби қарашларга мувофиқ, ҳадис иқтибослари орқали инсонпарварлик ғояларини илгари сурган, шеъриятидаги сиёсийлик, буюк аждодларга бағишлов, исёнкорлик каби хос бадиий-эстетик жиҳатлари асосида таҳлилий кўрсатилган хулосалардан Ёзувчилар уюшмаси Шеърият ва адабий танқид кенгашларида илмий-назарий анжуманларда маъруза шаклида таргʻиб қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2022-йил 8-августдаги 01-03/1018-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек шеъриятининг тараққиёт тамойиллари хусусидаги хулосаларни амалиётга татбиқ этишда манба вазифасини бажарган.