Норбабоева Матлуба Тохировнанинг  филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

     I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги ўзбек насрида етим бола образининг поетик талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil2071 
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулноза Хамраевна филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
    Расмий оппонентлар: Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, профессор; Қўчқорова Мархабо Худойбергановна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек насрида етим бола образининг поетик такомилини изчил  тадқиқ этиш, унинг шаклланиш жараёни ва бадиий-эстетик функсияларини илмий-назарий жиҳатдан асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёт манбаларида етимлик мотиви исломий тафаккур асосида шаклланганлиги илмий далиллар билан асосланган;
янги ўзбек насрида фолклор ва мумтоз адабиётдан трансформация жараёнлари мавжудлиги, етим бола образининг тарихий-анъанавий ва реалистик тасвир воситалари асосида шакллангани, ушбу образ юзага келишида ижтимоий, психологик ва биографик омилларнинг ўрни аниқланган;
жадид насри мисолида етим бола образининг ижтимоий ва миллий мазмунлари очиб берилиб, шўро даври ўзбек насрида етимлик мавзуси марказий мавзулардан бирига айлангани, етим бола ва жамият ўртасидаги конфликт поетик жиҳатдан очиб берилган; 
замонавий ўзбек насрида етимлик мотиви ҳамда етим бола эпизодик образ сифатида бажарадиган бадиий функсиялар ўрганилган, рад этилган етим бола ва ота образлари тасвирининг ўзига хосликлари, модернистик асарларда етим боланинг ички олами, руҳий эврилишлари ва оламни идрок этиш тизими умумий бадиий моҳияти билан бирга ёритилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Янги ўзбек насрида етим бола образининг поетик талқини  мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари қуйидаги ишларда жорийланган:    
халқ оғзаки ижоди ва мумтоз адабиёт манбаларида етимлик мотиви исломий тафаккур асосида шаклланганига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” давлат инновацион гранти лойиҳасида фойдаланилди. Натижада бадиий матнни ўқиб тушуниш, бадиий матн мазмунини англаш ва ёзма нутқ билан боғлиқ муаммоларнинг амалий ечимини топишда қимматли маълумотлар беришга эришилди. ( Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 17-март  №01/4-987-сонли маълумотномаси)
янги ўзбек насрида фолклор ва мумтоз адабиётдан трансформация жараёнлари мавжудлиги, етим бола образининг тарихий-анъанавий ва реалистик тасвир воситалари асосида шакллангани, ушбу образ юзага келишида ижтимоий, психологик ва биографик омилларнинг ўрни аниқланганлигига доир натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ПФ-201912258-рақамли 2021-2024 йилларга мўлжалланган “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети 2925-йил, 17-март № 01/4-988-сонли маълумотнома) Натижада  лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги умумлашма хулосалар билан бойитилди.
янги ўзбек насри мисолида етим бола образининг ижтимоий ва миллий мазмунлари очиб берилгани, шўро даври ўзбек насрида етимлик мавзуси марказий мавзулардан бирига айлангани, етим бола ва жамият ўртасидаги зиддиятлар поетик жиҳатдан очиб берилганлиги ҳамда етим бола эпизодик образ сифатида бажарадиган бадиий функсиялар, рад этилган етим бола ва ота образлари тасвирининг ўзига хосликлари,  етим боланинг ички олами, руҳий эврилишлари ва оламни идрок этиш тизими ёритилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали томонидан эфирга узатиладиган “Биргаликда ўқиймиз” кўрсатувининг “Шум бола” асари таҳлилига бағишланган сонини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 12.04.2023-йил, 01-02-03/91-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг миллий адабиётимизда етим бола образи поетик талқинида  бола руҳиятига хос янгича қарашлари бойитилган.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Б.Холиқов раҳбарлигидаги 2021-2023-йилларга мўлжалланган Ф3-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда Шаҳрисабз давлат педагогика институти мустақил изланувчиси Норбабоева Матлуба Тохировнанинг  10.00.02 – Оʻзбек адабиёти ихтисослигида “Янги ўзбек насрида етим бола образининг поетик талқини” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясининг қуйидаги илмий натижаларидан фойдаланилган:

Yangiliklarga obuna bo‘lish