Турсунов Оқил Амруллоевичнинг Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўпкари - миллий этник ўйин сифатида, унинг замонавий спорт турлари тараққиётидаги аҳамияти” 13.00.04 - Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, 13.00.01-Педагогика назарияси ва педагогик таълимотлар тарихи,
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7350
Илмий раҳбар: Абдуллаев Меҳриддин Жунайдуллоевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети PhD.03/27.09.2024.Ped.72.10.
Расмий оппонентлар: Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Избуллаева Гулчеҳра Валериевна; педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Раҳмонов Рауф Расулович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кўпкари - миллий этник ўйин сифатида, унинг замонавий спорт турлари ва жисмоний машқлар тараққиётидаги аҳамиятига доир илмий-назарий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- кўпкари от спорти машғулотларида куч, чидамлилик, епчиллик, координация ва реакция тезлиги каби жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган комплекс (елка, қўл ва бел мушакларини мустаҳкамловчи, чидамлиликни оширувчи, от устида бошқарув ва мувозанатни яхшиловчи, отда югуриш ва манёвр ҳамда реакция ва тезкорликни ривожлантирувчи) машқларни спортчиларнинг ёши ва жисмоний тайёргарлигига мос равишда тизимли қўллаш ҳисобига уларнинг комплекс тайёргарлиги такомиллаштирилган;
кўпкари мусобақаларида спортчиларнинг жисмоний (юқори, ўртача, паст) ва психологик (руҳий барқарорлик, стратегик фикрлаш, жамоавий мулоқот ва тактика, тикланиш ҳамда реставрация машқлари) тайёргарлик даражалари орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқликни аниқлаш ҳисобига спортчиларнинг ҳаракат тайёргарлиги ва ўзаро мулоқотга киришиш, шеригини сўзсиз тушуниш қобилиятини ривожлантириш имкониятлари оширилган;
кўпкари от спорти этник ўйин турларининг ривожланиш генезиси ва тараққиёт босқичлари, унинг глобаллашув шароитида замонга мос спорт ўйинлари ривожланишидаги аҳамияти масаласини такомиллаштириш ҳамда амалиётга тадбиқ қилиш моделининг ташкилий-дидактик компонентлари таркибига мунозарали ўқитиш (дисcуссион-басед леарнинг), ахборот-коммуникацион технологиялар асосида ўқитиш (ИCТ-леарнинг) каби ўқитиш усулларини киритиш ҳисобига талабаларнинг ўзлаштириш имкониятлари кенгайтирилган;
кўпкари от спорти билан шуғулланувчи спортчиларнинг жисмоний, техник, тактика ва психологик тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган ҳафталик цикл машғулотларини мураккаб ва тизимли режа асосида олиб бориш ҳисобига машғулотлар юкламаларини осон ўзлаштириш имконияти кенгайтирилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари:қуйидагилардан иборат:
Кўпкари от спортининг этник ўйинлари тарихий генезиси, тараққиёт тамойиллари ва замонавий спорт ўйинлари такомиллашувидаги аҳамиятига оид ва замонавий спорт ўйинларининг этник таҳлиллари хусусида тўпламлар яратилган.
Илмий-бадиий адабиётларда от ва кўпкари миллий этник ўйинига оид илмий-назарий қарашларини, От спорти ўйинлари ва кўпкари спортининг маҳаллий урф-одат, анъаналар ва қадрятлар билан алоқадорлиги масаласини манбавий аҳамиятга эга бўлган адабиётлар воситасида ишлаб чиқилган;
Кўпкари-миллий этник ўйинларида жамоавийлик ва индивидуаллик категорияларининг шаклланиши, ҳозирги замон спорт ўйинлари билан муштарак хусусиятлари аниқланган;
Кўпкари спорт турининг умуммиллий этник ўйин сифатида, замонавий спортнинг тайёргарлик машқлари ривожланишидаги ўрни ва тамойиллари негизида ўқитишнинг илмий-педагогик самарадорлиги ва тажриба-синов ишлари, омиллари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўпкари от спорти машғулотларида куч, чидамлилик, епчиллик, координация, реакция тезлиги каби жисмоний сифатларни ривожлантиришга қаратилган комплекс (елка, қўл ва бел мушакларини мустаҳкамловчи, чидамлиликни оширувчи, от устида бошқарув ва мувозанат, отда югуриш ва манвёр ҳамда реакция ва тезкорлик) машқларини полвонларнинг ёши ва жисмоний тайёргарлигига қараб тизимли қоллаш бўйича тавсиялар “Миллий ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сонли буйруғи. Рўйхатга олиш рақами 55-278). Натижада кўпкари от спорти билан шуғулланувчи спортчиларнинг комплекс тайёргарлиги такомиллаштирилган;
Кўпкари мусобақаларида спортчиларни жисмоний (юқори, ўртача, паст) ва психологик (руҳий барқарорлик, стратегик фикрлаш, жамоавий мулоқот ва тактика, тикланиш ва реставрация машқлари) (юқори, ўртача, паст) тайёргарлигининг ташқи намоён бўлиши орасидаги ўзаро корреляцион боғлиқликни аниқлаш бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти кўпкаричилари машғулот жараёнига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27 февралдаги 02/01-01-77 сон маълумотномаси). Натижада полвонларнинг ҳаракат тайёргарлиги ва ўзаро мулоқотга кириша олиш, шеригини сўзсиз тушуна олиш қобилияти 17-18 % га яхшиланган;
Кўпкари от спорти етник ўйин турларининг архаик генезисининг, тараққиёт босқичлари, унинг глобаллашув шароитида замонга мос бўлган спорт ўйинлари ривожланишидаги аҳамияти масаласини такомиллаштириш амалиётга тадбиқ қилиш моделининг ташкилий-дидактик компонентлари таркибига муаммоли вазият, мунозара, семинар, конференция ўқитиш усулларини киритиш бўйича тавсиялар Термиз давлат университети, Қарши давлат университети ва Бухоро давлат университети таълим жараёнига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27 февралдаги 02/01-01-77 сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўзлаштириши 15-16 % га оширилган;
Кўпкари от спорти билан шуғулланувчи спортчиларнинг жисмоний, техник, тактика ва психологик тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган ҳафталик цикл машғулотларини мураккаб ва тизимли режа асосида олиб бориш бўйича тавсиялар Сурхондарё вилояти кўпкаричилари машғулот жараёнига тадбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 27 февралдаги 02/01-01-77 сон маълумотномаси). Натижада полвонларнинг комплекс тайёргарлиги 13-14 % га яхшиланган.