Мавланова Мохигул Ураловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фарҳод ва Ширин”: адабий матн таркиби ва ғоявий-бадиий талқин, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.2.PhD/Fil 3342.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори, профессор, директор ўринбосари.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор; Очилов Эргаш Зокирович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: “Фарҳод ва Ширин” достонининг ўрганилишига доир қарашларни тизимли тарзда ёритиш орқали асарнинг ғоявий-бадиий хусусиятлари илм-фандаги янги талқинлар асосида атрофлича очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Фарҳод ва Ширин” достонининг шаклланиш омиллари аниқланиб, генезиси, образларнинг тарихий асослари, ёзма адабиётда ўринлашиш тамойилларини ёритиш асосида муаллифнинг ижодий консепсияси очиб берилган;
“Фарҳод ва Ширин” достонининг ўрганилиш тарихига эътибор қаратилиб, тадқиқотлардаги ютуқ ва камчиликларни таснифлаш орқали уларга муносабат билдирилган ва асарнинг ўзбек мумтоз адабиётида тутган ўрни адабий матн мазмунига таяниб далилланган;
достоннинг рамзий-мажозий табиати образлар тизими орқали таҳлил қилиниб, унинг диний, ирфоний маъно қамрови буюк мутафаккирнинг дунёқарашига уйғун ҳолда ёритилган ҳамда ғоявий-бадиий хусусиятларининг ўзига хослиги исботланган; достоннинг композицияси, вазн, қофия, радиф каби поетик унсурларнинг адабий матн мазмуни билан муштараклиги, шунингдек, Алишер Навоийнинг шеърий санъатларни қўллаш билан боғлиқ бадиий маҳорати очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ““Фарҳод ва Ширин”: адабий матн таркиби ва ғоявий-бадиий талқин” мавзуси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ҳамда ишланмалар асосида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024 йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетнинг 2025-йил 26-июндаги №01/4-2761-сон маълумотномаси). Натижада муаллифлик корпуси маълумотлар базаси “Фарҳод ва Ширин” достонининг рамзий-мажозий табиатига оид назарий маълумотлар билан бойишига эришилган.
Ўзбек мумтоз адабиётида “Фарҳод ва Ширин” достонидаги рамзий поетик тимсолларнинг кўчма ва мажозий маъноларининг ифода имкониятлари, шунингдек, ғоявий-бадиий хусусиятларининг ўзига хос жиҳатларини асослаш билан боғлиқ илмий хулосаларидан Қўқон давлат педагогика институтида 2022-йилда бажарилган ф.ф.д-ри профессор З.Қобилова раҳбарлигидаги АЛ-322103020 рақамли “Қўқон адабий муҳити ижодкорлари ҳаёти ва ижоди бўйича wеб сайт ва платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Қўқон университетининг 2025-йил 14-ноябрдаги №01/03-3007-маълумотномаси). Натижада Навоий ижодида ифодаланган тасаввуфий-ирфоний маъноларнинг Қўқон адабий муҳити вакиллари шеъриятида давом этганлигини кўрсатиб беришдаги аҳамияти илмий далиллар асосида ўз исботини топган.
Илмий тадқиқот иши хулосаларидан “Ғазал бўстони”, “Таълим ва тараққиёт” номли дастурларнинг ссенарийларида 2023-2024 йиллар ҳамда 2025-йил январ ва феврал ойлари сонлари тадқиқотда акс этган “Фарҳод ва Ширин” достонидаги ирфоний, тасаввуфий ва риндона мавзулар, муаллиф ғояси, анъанавий образлар тизим, асар структурасида сюжет ва композициянинг ўрни ва мумтоз анъаналар доирасида баҳолаш каби масалалар борасида тадқиқотчи билан бевосита суҳбат олиб борилган. (“Ўзбекистон” радиоканали ДМнинг 2025-йил 11-июлдаги 05-09-1125-сон маълумотномаси). Натижада “Фарҳод ва Ширин” достонининг образлар талқинидаги анъанавийлик, салафлари ижодидан самарали фойдаланиш ва асарнинг бадиий ғояси ва хусусиятларидаги ўзига хосликлар ҳақида билдирилган фикрлар радиотингловчилар учун муҳим аҳамият касб этишига эришилган.