Ниязов Аскарбай Толибаеивч
 фалсафа фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Акмеологик ёндашув асосида талабаларда жисмоний сифатларни ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Ped7343.
Илмий раҳбар: Утебаев Тажибай Тилеумуратович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ибрахимов Санжар Уринбаевич педагогика фанлари доктори, доцент;  
Адизов Бахтёр Раҳмонович педагогика фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбя ва спорт университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади акмеологик йондашув асосида талабаларда жисмоний сифатларни ривожлантириш технологийасини ривожлантириш  стратегияларини,  касбий  ва индивидуал  сифатларини  оширишнинг  педагогик ва  методик асосларини такомиллаштиришдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
акмеологик, дифференциал ва рефлексив ёндашувларнинг интеграциялашнинг дидактик моҳияти, шахснинг касбий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашдаги ўрни, ташкилий-услубий асослари ва детерминантлари илмий жиҳатдан асослаб берилиб, талабаларнинг индивидуал-ривожланиш траекторияси очиб берилган; 
 жисмоний тарбия таълимида СМАРТ таълим консепсияси асосида талабаларнинг шахсий-касбий сифатларини ривожлантириш механизми, шунингдек, акмеологик ёндашувни таълим амалиётига татбиқ этишнинг компаратив, индивидуал ва функсионал хусусиятларини ҳисобга олиш каби детерминантларга устуворлик берилган ҳолда такомиллаштирилган;
СПАРК - (спорт, ўйин ва фаол дам олиш) модели асосида когнитив фаолиятнинг шаклланган услуби (дедуктив, индуктив, диалектик) хусусиятлари ва стратегияларини мақсадли қўллаш, самарадорлик блоклари функсиясини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда инновацион таълим жараёнида қўллаш асосида талабаларнинг акмеологик ва касбий компетенсияни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти такомиллаштирилган; 
жисмоний тарбия таълимида ШИМО моделини (шахсий ва ижтимоий масъулиятни ошириш) инновацион таълим контекстида интерфаол усуллар билан интеграция қилиб ўқитиш жараёнида талабаларнинг акмеологик компетенсиясини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар ва дастур ишлаб чиқилган ҳамда методик таъминоти такомлиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим  тизимида жисмоний тарбия таълимида  талабаларининг  акмеологик ёндашув асосида шахсий-касбий ва жисмоний сифатларини ривожлантириш технологийасини такомиллаштириш бўйича  олинган  илмий  натижалар  асосида:
акмеологик, дифференциал ва рефлексив ёндашувларнинг интеграциялашнинг дидактик моҳияти, шахснинг касбий ва интеллектуал ривожланишини таъминлашдаги ўрни, ташкилий-услубий асослари ва детерминантлари илмий жиҳатдан асослаб берилиб, талабаларнинг индивидуал-ривожланиш траекторияси очиб беришда “Жисмоний тарбия назаряси ва методикаси” номли ўқув қўлланма  мазмунини бойитишга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2023-йил 17-июл 314-сонли буйруғи, 314-388-рақамли гувоҳномаси). (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2025 йил октябр 22-01-830/22-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний тарбия таълим тизимидаги ислоҳотлар даврида соҳада педагогик кадрлар тайёрлаш босқичларининг ташкилий-услубий фаолиятининг таҳлилий ва тадқиқий хусусиятлари ва амалиётдаги ҳолати акмеологик, интегратив, шахсга йўналтирилган, маданиятшунослик ёндашувлари асосида такомиллаштирилган; 
жисмоний тарбия таълимида СМАРТ таълим консепсияси асосида талабаларнинг шахсий-касбий сифатларини ривожлантириш механизми, шунингдек, акмеологик ёндашувни таълим амалиётига татбиқ этишнинг компаратив, индивидуал ва функсионал хусусиятларини ҳисобга олиш каби детерминантларга устуворлик берилган ҳолда такомиллаштирилганда “Боксчиларнинг спорт-педагогик махоратин ошириш” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, 2022-йил 25-ноябр 338-сонли буйруғи, 388-325-рақамли гувоҳномаси). (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2025 йил октябр 22-01-830/22-сон маълумотномаси). Натижада, акмеологик ёндашувни таълим амалиётига татбиқ этилиб, бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг шахсий ва касбий сифатларини оширишга оид билимлари ривожлантирилган;
СПАРК - (спорт, ўйин ва фаол дам олиш) модели асосида когнитив фаолиятнинг шаклланган услуби (дедуктив, индуктив, диалектик) хусусиятлари ва стратегияларини мақсадли қўллаш, самарадорлик блоклари функсиясини ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда инновацион таълим жараёнида қўллаш асосида талабаларнинг акмеологик ва касбий компетенсияни ривожлантиришнинг дастурий таъминоти такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия таълимида ШИМО моделини (шахсий ва ижтимоий масъулиятни ошириш) инновацион таълим контекстида интерфаол усуллар билан интеграция қилиб ўқитиш жараёнида талабаларнинг акмеологик компетенсиясини ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар ва дастур ишлаб чиқилган ҳамда методик таъминоти такомлиллаштирилганда “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” номли ўқуб қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва иноовациялар вазирлиги, 2025-йил 14-апрел 136-сонли буйруғи, 808613-рақамли гувоҳномаси). (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети 2025 йил октябр 22-01-830/22-сон маълумотномаси).  Натижада, талабаларнинг замонавий таълим шароитида касбий компетентлигини ошириш стратегиялари, контекстуал омиллари, таълим услублари ва ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқарувчи педагогик механизмлари ва инновацион таълим жараёнида интерфаол усуллари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish