Айтимбетов Юсупбай Мамбетяроивч
 фалсафа фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш технологияси”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped2956.
Илмий раҳбар: Жуманиязов Шихназар Рахимберганович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жураев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор;  Зуфаров Шерзод Мирджалович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
II.Тадқиқотнинг мақсади талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш тузилмаси индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш, декомпозиция, абстракция компонентларининг мураккаб масалаларни лойиҳалаш ва конструксиялаш, алгоритм ва натижани прогнозлаш функсиялари билан ўзаро бирлиги ва шартланганлигини қатъий ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш мазмуни назарий материални баён қилиш ва масалаларга ечим топиш жараёнида кооператив таълимнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш, самарали ҳамкорликдаги фаолият билан мазкур тафаккур компонентларининг идентив аспектлари ўртасида қайта алоқани ўрнатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантиришнинг моделининг мазмунли-жараёнли блоки “Алгоритмлаш ва дастурлаш” модули бўйича ўқув материалларини концентризм тамойилига устуворлик бериш асосида структуралаш, талабаларнинг алгоритмик фаолият тажрибасини пропедевтик, амалий ва ижодий даражаларга мувофиқ амалга ошириш констуктини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш технологияси стратегик ва тактик ўқув мақсадларини белгилаш, йўналтирувчи ва персоналлашган ҳаракатларнинг мақбуллигига эришиш, фаолият натижаларининг продуктивлигига эришишнинг диагностик ва коррексион жиҳатлари валидлигини ҳисобга олиш бўйича педагогик дизайнни лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш технологияси боъйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш тузилмасини индуктив ва дедуктив хулоса чиқариш, декомпозиция, абстракция компонентларининг мураккаб масалаларни лойиҳалаш ва конструксиялаш, алгоритм ва натижани прогнозлаш функсиялари билан ўзаро бирлиги ва шартланганлигини қатъий ҳисобга олиш орқали аниқлаштириш, талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш мазмунини назарий материални баён қилиш ва масалаларга ечим топиш жараёнида кооператив таълимнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш, самарали ҳамкорликдаги фаолият билан мазкур тафаккур компонентларининг идентив аспектлари ўртасида қайта алоқани ўрнатиш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсийалардан 5110700 – Информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши учун “Компютер таминоти” дарслигини ишлаб сҳиқишда фойдаланилган (Ўлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2018-йил 7-декабдаги 1000-сон буйруғи, 1000-056 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантиришнинг моделининг мазмунли-жараёнли блоки “Алгоритмлаш ва дастурлаш” модули бўйича ўқув материалларини концентризм тамойилига устуворлик бериш асосида структуралаш, талабаларнинг алгоритмик фаолият тажрибасини пропедевтик, амалий ва ижодий даражаларга мувофиқ амалга ошириш констуктини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсийалардан 5110700 информатика ўқитиш методикаси таълим йўналиши учун “Компютер таминоти” дарслигини ишлаб сҳиқишда фойдаланилган (Ўлий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2018-йил 7-декабдаги 1000-сон буйруғи, 1000-056 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантириш технологиясини стратегик ва тактик ўқув мақсадларини белгилаш, йўналтирувчи ва персоналлашган ҳаракатларнинг мақбуллигига эришиш, фаолият натижаларининг продуктивлигига эришишнинг диагностик ва коррексион жиҳатлари валидлигини ҳисобга олиш бўйича педагогик дизайнни лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсийалардан 60540100 Математика таълим йўналиши учун “Пйтҳон программаластıрıw” дарслиги ишлаб сҳиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг  2025-йил   14-апрелдаги 136-сон буйруғи, 848429 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларда алгоритмик фикрлашни ривожлантиришнинг амалий-технологик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish