Юлдашева Нилуфархон Убайдулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ Илдар Абузяровнинг асарларининг поетикаси”, 10.00.04 – Эвропа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6119.
Илмий раҳбар: Камилова Саодат Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори, профессор; Аминева Венера Рудалевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги педагогика давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Илдар Абузяров асарларининг формал-мазмуний асосларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Илдар Абузяров асарлари поетикасини ўрганишнинг илмий-методологик тамойиллари асослаб берилган бўлиб, “поетика” атамасини икки даражали адабиётшунослик категорияси сифатида тавсифлашга, мазкур ёзувчи ижоди ҳақидаги илмий мулоҳазаларни тизимлаштиришга ҳамда унинг насрий асарлари поетикасини таҳлил этишда шакл ва мазмун бирлигига асосланган ёндашувнинг самадорлиги илмий далилланган;
И. Абузяров асарларида мозаик композициянинг бадиий хусусиятлари очиб берилган, хусусан, ёзувчининг ўзига хос бадиий услубини ифодалаш учун “Шарқ гилами” номли янги атаманинг таклиф этилган; матнни бўлиш (фрагментлаш) усули, икки қутбли хронотоп ва “китобхон билан мулоқотга киришиш” каби муаллиф стратегиясининг етакчи унсурлари, шунингдек, ички монологлар, ретроспексия ва онг оқими асосида И. Абузяровнинг кичик ҳажмли насрий асарларида муаллиф “мени”нинг янги қирралари аниқланган;
Ёзувчи романларида классик “кичик инсон” мавзусининг “ортиқча”, “бегона” ва “чекка” турдаги қаҳрамонлар призмаси орқали намоён бўладиган трансформация хусусияти аниқланган, шунингдек, “кичик инсон”нинг янги қирраларини акс эттирувчи “иккинчи доира одами”, “постколониал маргинал шахс” ва “авто-постколониал маргинал шахс” каби атамалар таклиф этилган;
Илдар Абузяров романларининг сюжет-композицион тузилиши “муаллиф – ҳикоячи – қаҳрамон” призмаси орқали комплекс тарзда адабий таҳлил қилинган бўлиб, бу ёндашув ички монолог, ҳужжатли қайдлаш ва умумлаштирилган фалсафий тафаккур унсурларини киритиш ҳисобига сюжет динамикасини аниқлаш мумкинлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий рус адабиётининг ривожланиши ва И. Абузяров ижодини таҳлил қилиш жараёнида ишлаб чиқилган кузатув ва хулосалар асосида:
Илдар Абузяров асарлари поетикасига бағишланган диссертациянинг илмий натижалари ва хулосаларидан 2024–2025-йилларда Наманган давлат университети негизида Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич раҳбарлигида амалга оширилаётган “Ўзбек ва турк георотанимларининг лингвокултурологик, этнолингвистик тадқиқи” номли 03/17-1585-сонли фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган. Шунингдек, диссертация асосида чоп этилган мақолалар замонавий рус адабий жараёнига оид адабиётшуносликда долзарб ва ҳали ечимини топмаган муаммоларни тадқиқ этишга йўналтирилган. Натижада, Илдар Абузяров асарларининг ҳар томонлама тавсифи туркий георотанимларнинг лингвокултурологик хусусиятларини талқин этишда амалий қўлланилган. Адабиётшунослик ва маданиятшунослик йўналишидаги тадқиқот вазифалари натижалари “Замонавий рус адабий жараёни”, “Рус адабиётшунослигининг долзарб муаммолари”, “ХХИ аср бошларидаги рус адабиёти тарихи” каби фанлар бўйича ўқув жараёнида, уларнинг ўқув дастурларида, шунингдек, “Филология ва тилларни ўқитиш (рус тили ва адабиёти)” ҳамда “Чет тилли гуруҳларда рус тили ва адабиёти” йўналишлари бакалавриат таълимининг малака талабларида ўз ифодасини топган.
диссертация бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари ва хулосалари “Улуғ йўл” газетаси учун материал тайёрлашда қўлланилди (2025 йил 11- июндаги № 68/25-сонли маълумотномаси). Мазкур нашрда илмий-назарий хулосалар баён этилган, хусусан, илгари илмий муомалага киритилмаган “кичик одам” турларининг – “иккинчи доира одами”, “постколониал маргинал”, “ауто-постколониал маргинал” каби шакллари жорий этилди. Хусусан, айрим материалларда “поетика” ва “кичик инсон” каби тушунча ҳамда атамалардан фойдаланилган. Натижада, ўқувчилар “кичик одам” типларининг табиати ва мултикултурал муаллифлар асарларининг ўзига хослиги ҳақида тасаввурга эга бўлишларида амалий ёрдам берди.
И. Абузяров романларида “кичик инсон” мавзусининг эволюциясига оид хулосалар 2025-йил 5-апрелдаги № 02-46 рақамли ҳужжат асосида Ўзбекистон Рус маданият маркази ҳузурида ўтказилган “Рус тили ва адабиётини ўқитишда янги технологиялар” номли илмий-амалий семинарда Жиззах педагогика университетида қўлланилган. “Илдар Абузяров романларида “кичик инсон эволюцияси” номли маърузада “Илдар Абузяров асарлари поетикаси” мавзусидаги диссертацион тадқиқотнинг кузатувлари ва хулосалари баён этилган. Маъруза давомида инсон характери ва қаҳрамон эволюциясининг ўзгарувчан ҳаётий шароитлар билан белгиланиши тушунтирилиб, ҳаётий омилларнинг шахс характерига таъсири ҳамда уларга қарши туриш имкониятини тўғри баҳолашга йўналтирилган. Натижада, семинар иштирокчилари И.Абузяров ижоди билан танишдилар, бу эса замонавий рус адабиёти бўйича педагогларнинг билим доирасини кенгайтиришга хизмат қилди, шунингдек, замонавий романлар композициясини таҳлил қилиш техникаси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар.