Ориббоева Дилафруз Дадамирзаевнанинг
Педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогика йўналиши талабаларининг мактаб муҳитида буллингнинг олдини олиш технологиясига оид компетенсияларини такомиллаштириш”
13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Ped1254
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Сафибулло Хабибуллаевич, педагогика фанлари доктори DSc, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.03/27.09.2024.Ped.184.01.
Расмий оппонентлар: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети профессори, психология фанлари доктори (DSc) Абдуллаева Барно Сайфуддиновна, Андижон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Азимова Зиёда Эргашевна, Қўқон давлат университети, профессори, педагогика фанлари доктори (DSc) Ханбабаев Хакимжон Икромович.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогика йўналиши бўйича таҳсил олаётган бўлажак ўқитувчиларнинг мактаб муҳитида буллингнинг олдини олиш технологиясига оид компетенсияларини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларнинг буллингни аниқлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик зарурати ўқитувчининг синфдаги ёки мактаб жамоасидаги буллинг ҳолатларини турли вигнетталар асосида таълим жараёнида когнитив таҳлил ва интегратив таркибийликка аксил-мазмунли ёндашувнинг шахсий идентификация траекториясига кўра аксиологик-мотивацион интеграциялаш орқали асосланган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив ёндашув компетенсиясини ривожлантириш буллингнинг олдини олиш жараёнида педагогнинг мулоқот қилиш ва психологик таъсир ўтказа олиш маҳоратидан фойдаланишнинг консептуал асослари аксиологик ёндашув ва когнитив таҳлил асосида талабаларнинг “ўқитувчи-босқинчи ўқувчи”, “ўқитувчи-жабрланувчи ўқувчи”, “ўқитувчи-гувоҳ ўқувчи” каби ролли ўйинларни рефлексив талқини орқали очиб бериш асосида такомиллаштирилган;
буллинг содир бўлганда педагог сифатида тегишли чораларни кўра билиш, вазиятга аралашиш ва можарони ҳал этиш бўйича амалий кўникмаларнинг ўзига хос жиҳатларини аксиологик ёндашув асосида таҳлил қилиш ҳамда бу кўникмаларни баҳолаш учун махсус (буллинг турларини аниқлашга доир) кейс-стади топшириқлари, “Педагог аралашуви” усули тарбия тамойиллари, усуллари ва методларининг самарадорлигига инновацион татбиқ этиш орқали очиб берилган;
синф жамоасида ва мактаб миқёсида буллингнинг олдини олиш бўйича тизимли фаолиятни режалаштира олиш ва амалга ошира олишни таъминловчи педагогика ўқитувчиси консепсияси касбий мўлжалнинг универсаллик ва формативлик тамойилларига мувофиқ дидактик конвергенсия воситасида “Мактабда буллингни олдини олиш”, “Ота-оналар учун буллинг ҳақида семинар-тренинг”, “Дўстона синф муҳитини шакллантириш” компетенсияларини интегратив шакллантиришни самарали жорий этиш асосида ишлаб чиқилган;
бўлажак педагогларнинг буллингни олдини олишга доир компетенсияларининг таркибий жиҳатлари педагогик модели тарбия назариясининг аксиологик асослари (инсон қадри, адолат, меҳр-оқибат, ҳамкорлик, масъулият) ва таълим жараёнида ахлоқий дилеммаларни интеграция қилиш орқали талабаларнинг шахсий масъулиятини оширишга методик йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогика йўналиши талабаларини мактаб муҳитида буллингнинг олдини олиш технологиясига оид компетенсияларини такомиллаштириш борасидаги олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг буллингни аниқлаш компетенсиясини ривожлантиришнинг педагогик зарурати ўқитувчининг синфдаги ёки мактаб жамоасидаги буллинг ҳолатларини турли вигнетталар асосида таълим жараёнида когнитив таҳлил ва интегратив таркибийликка аксил-мазмунли ёндашув орқали шахсий идентификация траекториясига кўра аксиологик-мотивацион интеграциялаш орқали асосланган таклиф ва тавсиялар “Онтогенез психологийаси” номли оʻқув қоʻлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган 218-164-сонли нашр рухсатномаси, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-октябрдаги 02/01-01-390-сонли маълумотномаси) Натижада, ўқитувчининг синфдаги ёки мактаб жамоасидаги буллинг ҳолатларини турли вигнетталар асосида таълим жараёнида когнитив таҳлил технологияларини татбиқ этиш ҳамда педагогика ўқитувчиларининг касбий ривожлантиришга хизмат қилган, талабаларнинг тарбиявий ва касбий компетенсияларини ривожлантиришга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив ёндашув компетенсиясини ривожлантириш буллингнинг олдини олиш жараёнида педагогнинг мулоқот қилиш ва психологик таъсир ўтказа олиш маҳоратидан фойдаланишнинг консептуал асослари аксиологик ёндашув ва когнитив таҳлил асосида талабаларнинг “ўқитувчи-босқинчи ўқувчи”, “ўқитувчи-жабрланувчи ўқувчи”, “ўқитувчи-гувоҳ ўқувчи” каби ролли ўйинларни рефлексив талқини орқали очиб бериш асосида такомиллаштириш борасидаги таклиф ва тавсиялардан “Оила психологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғи билан тасдиқланган 423-286-сонли нашр рухсатномаси, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-октябрдаги 02/01-01-390-сонли маълумотномаси).Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив ёндашув компетенсиясини ривожлантириш буллингнинг олдини олиш жараёнида педагогнинг мулоқот қилиш ва психологик таъсир ўтказишидаги илғор жиҳатларни интеграциялаш борасида таклифлар ишлаб чиқилган;
буллинг содир бўлганда педагог сифатида тегишли чораларни кўра билиш, вазиятга аралашиш ва можарони ҳал этиш бўйича амалий кўникмаларнинг ўзига хос жиҳатларини аксиологик ёндашув асосида таҳлил қилиш ҳамда бу кўникмаларни баҳолаш учун махсус ( буллинг турларини аниқлашга доир) кейс-стади топшириқлари, “Педагог аралашуви” усули тарбия тамойиллари, усуллари ва методларининг самарадорлигига инновацион татбиқ этиш борасидаги тавсиялардан “БАРҚАРОР ҲАЁТ” Халқаро ижтимоий маърифат маркази Наманган филиали томонидан “Инсон қадри улуғланган юртда ҳеч ким эътибордан четда қолмас” лойиҳаси доирасида қўлланилди (2025- йил 29-августдаги 5-сон маълумотномаси) Натижада, илмий таклиф ва тавсиялар асосида бўлажак педагогика ўқитувчиларининг буллинг содир бўлганда педагог сифатида тегишли чораларни кўра билиш, вазиятга аралашиш ва можарони ҳал этиш бўйича амалий кўникмаларни ривожлантиришнинг методик асосларини оммалаштириш имкониятлари яратилган;
синф жамоасида ва мактаб миқёсида буллингнинг олдини олиш бўйича тизимли фаолиятни режалаштира олиш ва амалга ошира олишни таъминловчи педагогика ўқитувчиси консепсияси касбий мўлжалнинг универсаллик ва формативлик тамойилларига мувофиқ дидактик конвергенсия воситасида “Мактабда буллингни олдини олиш”, “Ота-оналар учун буллинг ҳақида семинар-тренинг”, “Дўстона синф муҳитини шакллантириш” компетенсияларини интегратив шакллантиришни самарали жорий этиш бўйича билдирилган таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарийсини тайёрлашда (2025-йил июл ва август ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 16-сентябрдаги 05-09-1446-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак педагогика ўқитувчиларининг синф жамоасида ва мактаб миқёсида буллингнинг олдини олиш бўйича тизимли фаолиятни режалаштиришга йўналтирилган амалий-технологик тизим оммалаштиришга эришилган.
бўлажак педагогларнинг буллингни олдини олишга доир компетенсияларининг таркибий жиҳатлари педагогик модели тарбия назариясининг аксиологик асослари ва таълим жараёнида ахлоқий дилеммаларни интеграция қилиш орқали талабаларнинг шахсий масъулиятини оширишга методик йўналтириш асосида такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар “Касб психологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган 218-180-сонли нашр рухсатномаси, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 10-октябрдаги 02/01-01-390-сонли маълумотномаси). Натижада, буллингни олдини олишга доир компетенсияларининг таркибий жиҳатлари педагогик моделини ўқув жараёнига татбиқ этиш ҳамда бўлажак педагогика ўқитувчиларини касбий ривожлантириш, тарбиявий ва касбий компетенсияларини ривожлантиришга эришилган.