Нарзуллаева Дилдора Уктамовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глаукома билан оғриган болаларни даволашда табақалаштирилган ёндашув», 14.00.08 – Офтальмология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.3.DSc/Tib902.
Илмий маслаҳатчи: Бузруков Ботир Тулкунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Юсупов Амин Азизович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касимова Мунира Садикжановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шустров Юрий Аркадиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Козоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: «Бошкир давлат тиббиёт университети қошидаги Уфа кўз касалликлари илмий-тадқиқот институти» (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: болаларда туғма глаукоманинг эрта диагностика усулларини такомиллаштириш, жарроҳлик усулини танлашда дифференциал ёндашувни қўллаш, ҳамда унинг самарадорлигини баҳолаш ва реабилитация тадбирларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туғма глаукомани аниқлашга қаратилган гестацион ёшни инобатга олган ҳолда кўз олмаси улчамилари хусусан 24 ҳафтада >14 мм ва 36 ҳафтада >20 мм бўлиши билан ифодаланадиган кўз олмаси ультратовуш текширув мезонлари такомиллаштирилган;
чала туғилган чақалоқларда ва кўз параметрлари кичрайган болаларда тонометрия ва тонографияни ўтказиш учун контакт диаметрини камайтириш орқали куз тонометри такомиллаштирилган;
туғма глаукома билан касалланган болаларда сув-метаболик функция бузилиши ва гемато-офтальмик барьернинг дисфункцияси сабабли қон плазмаси ва сийдикда цитратнинг ишончли паст концентрацияда бўлиши, кўз олдинги камера суюқлигида эса унинг юқори концентрацияси аниқланган;
туғма глаукомали болаларда касаллик босқичини билиш ва антиглаукоматоз операцияни утказиш учун, қонда, олдинги камера суюклигида ва сийдикда BDNF даражаси тахлилини утказишнинг прогностик ахамияти аникланган;
болалар куз олмаси улчамлари, куз ички босими ва шох парда тиниклигини доимий кузатиш имконини берадиган туғма глаукомали беморлар учун мулжалланган “глаукомали бола паспорти” ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиғи бўйича 2025-йил 22 майдаги 18/39-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: туғма глаукомани аниқлашга қаратилган гестацион ёшни инобатга олган ҳолда кўз олмаси улчамилари хусусан 24 ҳафтада >14 мм ва 36 ҳафтада >20 мм бўлиши билан ифодаланадиган кўз олмаси ультратовуш текширув мезонлари такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: туғма глаукомани эрта ташхислаш имкониятини бериб, болаларда кўриш қобилияти бўйича ногиронлик ҳолатларини камайтиради. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: натижалар клиник амалиётга жорий этилган, жумладан 2024-йил 6-апрелдаги № 32-1-сон буйруқ асосида Тошкент шаҳри 1-сон шаҳар болалар клиник шифохонасида ва 2024-йил 6-апрелдаги № 58-U-сон буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микроҳирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида. Ижтимоий самарадорлик: хавф гуруҳидаги ҳомиладор аёлларда ишлаб чиқилган мезонларни қўллаш пренатал босқичдаёқ туғма глаукомага гумон қилинган ҳомилаларни аниқлаш имконини беради. Бу усул ўз вақтида жарроҳлик даволашни амалга ошириш имконини бериб, болаларда кўриш қобилияти бўйича ногиронлик хавфини пасайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта диагностика ва кейинги жарроҳлик аралашуви даволаш харажатларини қисқартиради, бир болага ўртача 725000 сўм бюджет маблағи ва 632500 сўм бюджетдан ташқари маблағларни тежаш имконини яратади. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташхис стандартларига киритиш туғма глаукомани ўз вақтида аниқлаш ва даволашни эрта бошлаш имконини беради ҳамда касалликнинг ноҳуш оқибатларини олдини олишга хизмат қилади;
иккинчи илмий янгилик: чала туғилган чақалоқларда ва кўз параметрлари кичрайган болаларда тонометрия ва тонографияни ўтказиш учун контакт диаметрини камайтириш орқали куз тонометри такомиллаштирилган; чала туғилган чақалоқларда ва кўз параметрлари кичрайган болаларда тонометрия ва тонографияни ўтказиш учун контакт диаметрини камайтириш орқали куз тонометри такомиллаштирилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: янги туғилган чақалоқларда ва кўз олмаси аномалиялари бўлган болаларда тонометрия ва тонографияни ўтказиш глаукома диагностикасининг аниқлигини оширади ва кўришни сақлаб қолиш прогнозини яхшилайди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: натижалар клиник амалиётга жорий этилган, жумладан 2024-йил 6-апрелдаги № 32-1-сон буйруқ асосида Тошкент шаҳри 1-сон шаҳар болалар клиник шифохонасида ва 2024-йил 6-апрелдаги № 58-U-сон буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микроҳирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида. Ижтимоий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тонометрдан фойдаланиш туғма глаукомани эрта ташхислашни яхшилайди ва бу касалликка чалинган болаларнинг ҳаёт сифатини оширишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: модификация қилинган Маклаков юкчаларидан фойдаланиш бир беморга нисбатан Гольдман тонометридан фойдаланишга қараганда 5 баравар арзонроқдир. Хулоса: модификация қилинган юкчалар янги туғилган чақалоқларда, шунингдек, микрофтальм ва блефарофимозли беморларда тонометрия ва кўз гидродинамикасини ишончли ўлчаш имконини беради, бу офтальмолог ишини енгиллаштиради ва текширув вақтини қисқартиради;
учинчи илмий янгилик: туғма глаукома билан касалланган болаларда сув-метаболик функция бузилиши ва гемато-офтальмик барьернинг дисфункцияси сабабли қон плазмаси ва сийдикда цитратнинг ишончли паст концентрацияда бўлиши, кўз олдинги камера суюқлигида эса унинг юқори концентрацияси аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қон ва сийдикда цитрат концентрациясининг пасайиши уни эрта диагностика учун биомаркер сифатида қўллаш асосини беради, бу эса даволаш самарадорлигини оширади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: натижалар клиник амалиётга жорий этилган, жумладан 2024-йил 6-апрелдаги № 32-1-сон буйруқ асосида Тошкент шаҳри 1-сон шаҳар болалар клиник шифохонасида ва 2024-йил 6-апрелдаги № 58-U-сон буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микроҳирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида. Ижтимоий самарадорлиги: беморларда қон ва сийдикда цитрат даражасини аниқлаш усули туғма глаукомани эрта ташхислаш имконини беради, бу эса касалликни ўз вақтида аниқлаш ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш ҳисобига болаларнинг ижтимоий мослашувини ва ҳаёт сифатини оширишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: цитрат даражасини аниқлаш асосида қон ва сийдикнинг биокимёвий таҳлилига асосланган туғма глаукомани эрта ташхислаш усули стандарт текширув усулларига нисбатан 2,5 марта арзонроқдир. Хулоса: қўшимча биомаркердан фойдаланиш орқали глаукомани ўз вақтида ташхислаш ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имконини беради;
тўртинчи илмий янгилик: болалар куз олмаси улчамлари, куз ички босими ва шох парда тиниклигини доимий кузатиш имконини берадиган туғма глаукомали беморлар учун мулжалланган “глаукомали бола паспорти” ишлаб чиқилган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: биологик суюқликлардаги BDNF концентрацияси унинг прогностик биомаркер сифатида истиқболиги кўрсатилди. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: натижалар клиник амалиётга жорий этилган, жумладан 2024-йил 6-апрелдаги № 32-1-сон буйруқ асосида Тошкент шаҳри 1-сон шаҳар болалар клиник шифохонасида ва 2024-йил 6-апрелдаги № 58-U-сон буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микроҳирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида. Ижтимоий самарадорлиги: ушбу кўрсаткичдан фойдаланиш глаукома босқичини аниқлаш, касаллик кечишини прогноз қилиш, оптимал жарроҳлик усулини танлаш, глаукоматоз жараённи назорат қилиш, асоратларни олдини олиш ва натижада болалар ҳамда уларнинг ота-оналари ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: кўз ичи босимининг барқарорлашиши ортиқча диагностик текширувлар ва қайта антиглаукоматоз операциялардан ҳолис ва бир беморга иқтисодий самарадорлик 3652500 сўмни ташкил этди. Хулоса: глаукомали болаларда BDNF даражасини баҳолаш касалликнинг авж олиш хавфини стратификация қилиш, жарроҳлик аралашуви ҳажмини аниқлаш, шунингдек нейропротектив терапияни тайинлаш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш учун мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
бешинчи илмий янгилик: туғма глаукомали беморлар учун мулжалланган “глаукомали бола паспорти” ишлаб чиқилган, бу эса шифокор-офтальмолог учун болалар куз олмаси улчамлари, куз ички босими ва шох парда тиниклигини доимий кузатиш хамада ота-оналарнинг даволаш режимига амал қилиши имконини берган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: дастурдан фойдаланиш ота-оналар тарафдорлик объектив баҳолашни таъминлайди, реабилитация тадбирлари самарадорлигини оширади ва операциядан кейинги асоратлар хавфини пасайтиради. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: натижалар клиник амалиётга жорий этилган, жумладан 2024-йил 6-апрелдаги № 32-1-сон буйруқ асосида Тошкент шаҳри 1-сон шаҳар болалар клиник шифохонасида ва 2024- йил 6 -апрелдаги № 58-U-сон буйруқ асосида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган кўз микроҳирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиалида. Ижтимоий самарадорлиги: дастурни жорий этиш ота-оналарнинг амалга оширилаётган реабилитация тадбирларига тарафдорлигини ошириш ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтириш имконини берди. Иқтисодий самарадорлиги: глаукомали болалар ота-оналари тарафдорлигини баҳолашнинг янги усули қўлланилиши бир беморга шифохонадаги бир кунлик харажатларини қисқартириш ҳисобига 157000 сум тежаш имконини беради. Хулоса: ота-оналар тарафдорлик даражасини баҳолаш, уни ошириш ва операциядан кейинги асоратлар хавфини камайтиришга қаратилган.