Торешова Амина Уббиниязовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон шароитида эчкиларнинг гўшт ҳамда сут маҳсулдорлиги потенсиалидан фойдаланишнинг илмий ва технологик асослари”, 06.02.03- Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Qx325
Илмий маслаҳатчи: Базаров Соли Раҳматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, PhD.05/30.12.2019.Qx.13.02 (Бир марталик ИК).
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Рахимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Насириллаев Бахтияр Убайдуллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Омонов Маматқобул Исмаилович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хориждан келтирилган «заанен» ва «мурсиа-гранада» зотли эчкиларнинг биологик ҳамда маҳсулдорлик кўрсаткичларини маҳаллий эчкилар билан таҳлилий ўрганиш асосида уларни маҳаллийлаштириш ҳамда гўшт ва сут маҳсулдорлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Шимолий Қорақалпоғистон шароитида турли хил сақлаш технологик усуллардан фойдаланиб маҳаллий, четдан келтирилган «Заанен» ва «Мурсиа-гранада» зотли эчкилар сут ва гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
турли озиқланиш ва сақлаш шроитларининг эчкиларининг репродуктив қобилиятига таъсири аниқланганда, уларнинг серпуштлиги маҳаллий эчкида 116%, «Заанен» зотида 216% ва «Мурсиа-гранада» зотида 200% ни ташкил қилиши аниқланган;
турли сақлаш шароитида 10 кунлик «Заанен» ва «Мурсиа-гранада» зотли эчкиларнинг сут маҳсулдорлиги юқоригидан фойдаланиб, 60 кунликка қадар ажратиш-эмдириш усулида сақланган ҳолда ҳар бир она эчкидан қўшимча 2,0–2,0 литр/кун сут олиш мумкинлиги исботланган;
турли зотли эчкиларининг гўшт маҳсулдорлигини оширишда 9-10 ойлик такачаларни бўрдоқилаш орқали «Заанен» зотли такачалардан 44,8 кг, «Мурсиа-гранада» зотидан 41,7 кг, маҳаллий эчкидан 30,5 кг гўшт етиштирилганлиги аниқланган;
эчкилар сутдорлигининг юқорилиги сабабли турли зотли эчкилардан сут ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги «Мурсиа-гранада» зотида 27,8% ни, «Заанен» зотида 44,4% ни ташкил қилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси шароитида хорижий зотдор ва маҳаллий эчкиларнинг биологик ҳамда маҳсулдорлик кўрсаткичларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
турли зот эчкиларни ҳар хил сақлаш шароитида гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг ресурстежамкор усули Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги «Жаримбетов Жунус» чорвачилик фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 27-майдаги № 33/02-05-679 сон маълумотномаси). Натижада назорат гуруҳига нисбатан тажрибадаги «Заанен» зотли эчкилар гўшт маҳсулдорлиги 27,5 кг. га, «Мурсиа-гранада» зотли эчкиларда 25,9 кг. га кўпайиб, рентабеллик даражаси ўз навбатида 94,8 ва 92,0 фоизни ташкил этган;
маҳаллий ва хориждан келтирилган «Заанен», «Мурсиа-гранада» зотли эчкиларнинг ҳар хил сақлаш шароитида сут маҳсулдорлигини ошириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги «Пирназар ота» чорвачилик фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 27-майдаги № 33/02-05-679 сон маълумотномаси). Натижада назоратга нисбатан тажриба гуруҳидаги «Заанен» зотли эчкилар сут маҳсулдорлиги 431,4 кг. га ва «Мурсиа-гранада» зотида эса 335,7 кг. га ошишига эришилиб, рентабеллик даражаси эса 44,4 ва 27,8 фоизни ташкил этган;
«Заанен», «Мурсиа-гранада» зотли ҳамда маҳаллий эчкиларнинг  турли сақлаш шароитида серпуштлигини ошириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги «Панаев Фармс» кўп тармоқли фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 27-майдаги № 33/02-05-679 сон маълумотномаси). Натижада назоратга нисбатан тажриба гуруҳидаги эчкиларнинг серпуштлиги «Заанен» зотли эчкиларда бир бош ҳисобига олинган улоқлар 2,16 бошга ва рентабеллик даражаси 116 фоизга, «Мурсиа-гранада» зотли эчкиларда эса, бир бош эчкига олинган улоқлар 2,0 бошга ошган бир вақтда рентабеллик даражаси 100,0 фоизга ошиш имконини берган;
турли зот эчкиларни ҳар хил сақлаш шароитида гўшт маҳсулдорлигини оширишнинг ресурстежамкор усули Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги «Кўкча Насл Чорва» фермер хўжалигида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 27-майдаги № 33/02-05-679 сон маълумотномаси). Натижада назорат гуруҳига нисбатан тажрибадаги «Заанен» зотли эчкилар гўшт маҳсулдорлиги 27,5 кг. га, «Мурсиа-гранада» зотли эчкиларда 25,9 кг. га кўпайиб, рентабеллик даражаси 94,8 ва 92,0 фоизни ташкил этган;
хориждан келтирилган «Заанен» ва «Мурсиа-гранада» зотли эчкиларнинг турли сақлаш шароитида серпуштлигини ошириш усули Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманиги «ҚР Универсал Экспорт Инвест» фермер хўжалигида жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 27-майдаги № 33/02-05-679 сон маълумотномаси). Натижасида маҳаллий эчкилардан 1 бошига 1,16 бош, «Заанен»  зотли эчкилардан 2,16 ва «Мурсиа-гранада» зотидан 2,0 бошдан улоқ олинган бўлиб, маҳаллий зотга нисбатан мос тарзда 1,0 ва 0,84 бош кўп улоқ олинган. Серпуштликни ошириш бўйича бир бош ҳисобига олинган соф фойда зотлар кесимида 8,8; 63,8 ва 55,0 минг сўмни, рентабеллик даражаси эса 16,0; 116,0 ва 100,0 фоизга ошишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish