Улашова Нафиса Актам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Қорақалпоғистон сульфатли туз конларини комплeкс қайта ишлаш тeхнологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси, 11.00.05 – Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T4380.
Илмий раҳбарлар: Реймов Ахмед Мамбеткаримович, техника фанлари доктори, профессор, академик; Кучаров Бахром Хайриевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш. 
Расмий оппонентлар: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, профессор; Муталов Шухрат Ахматжонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мақбул технологик параметрларни аниқлаш орқали сульфатли чўкиндиларни калий хлорид билан конверсиялаш асосида барқарор йодланган ош тузи ва калий сульфат олишнинг ресурстежамкор ва экологик хавфсиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сульфат тузларидан калий сульфати ва йодланган ош тузини олишдаги жараёнлар кетма-кетлиги ҳамда технологик параметрларнинг мақбул ўзгариш интервали 25 ва 75 °C ҳароратларда 2Na⁺, 2Mg²⁺, 2K⁺ // SO₄²⁻, 2Cl⁻–H₂O системасида Na₂SO₄–MgSO₄ юзасидан KCl чўққисигача графоаналитик усул орқали кесим ўтказиш асосида аниқланган;
жараённинг технологик параметрларига боғлиқ равишда маҳсулотларнинг кимёвий ва фракцион таркибидаги ўзгаришлар 25, 60 ва 100 °C ҳароратларда калий йодид иштирокида кристалланиш жараёнининг мақбул шароитлари ўрнатилган, шунингдек барқарор йодланган ош тузининг физик-кимёвий ва товар хусусиятлари аниқланган;
барқарор йодланган ош тузи олиш билан таркибида калий йодид бўлган тозаланган намакоб сувларни буғланиш жараёни, калий йодид кристалларини натрий хлорид кристалларининг кристалл панжарасида кристалланиши аниқланиб, бунда ош тузи таркибидаги йоднинг барқарорлиги исботланган;
калий сульфати ва йодланган натрий хлориди ҳосил қиладиган сульфат минераллари, калий хлориди ва сувдан иборат бошланғич компонентларнинг мақбул масса нисбатлари аниқланган;
сульфатли тузларни калий хлориди билан конверсия қилиш жараёнларининг технологик параметрларига қараб эритмалар ва суспензияларнинг реологик хусусиятларини графоаналитик усулда аниқлаш имконини берадиган ҳажмли номограмма ишлаб чиқилган;
калий хлориди ва сульфатли тузлардан калий сульфати билан бир вақтнинг ўзида йодланган ош тузи олишнинг ресурстежамкор экологик мувофиқлаштирилган технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Қорақалпоғистон сульфатли туз конларини комплeкс қайта ишлаш тeхнологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган маълумотлар асосида:
Орол ҳудудидаги сульфатли туз қатламларини комплeкс қайта ишлаш тeхнологияси “Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг “2025-2028 йилларда  амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг 2025 йил 16 январдаги 129-сон маълумотномаси). Натижада, республикадаги кимё саноати корхоналарида ва қишлоқ хўжалида хлорсиз калий сульфати ўғитлари билан таъминлаш имконини беради;
калий сульфати олиш тeхнологияси “Электрокимёзавод” АЖ ҚКнинг нинг “2025-2028 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйҳати”га киритилган (“Электрокимёзавод” АЖ ҚК нинг 2025 йил 16 январдаги 129-сон маълумотномаси). Натижада, калий хлоридини сульфатли туз қатламлари, яъни астраханит ва/ёки глазерит ва шенитни конверсия йўли билан импорт ўрнини босувчи калий сульфати олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish