Маматмуминов Алишер Турақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Юқори ҳароратли шароитда полимер-олтингугуртли асфалтбетон қопламасининг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш”, 05.09.02 —“Геотехника” (ЙЎллар, йўлларни рақамлаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги. ЙЎл телематикаси йўналишлари бўйича) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Т5760 
Илмий раҳбар: Садиков Ибрагим Салихович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, PhD.15/31.08.2022.Т.73.05
Расмий оппонентлар: 
Ахмедов Шерзод Бахадирович – Тошкент давлат транспорт университети, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Каримов Мақсуд Убайдулла ўғли – Тошкент кимё-технологиялари илмий тадқиқот институти, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети. 
Диссертация йўналиши: Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил йўлларидаги асфалтбетон қопламаларининг юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш учун полимер-олтингугуртли асфалтбетон қопламасининг эксплуатацион кўрсаткичларини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 маҳаллий ҳомашё ҳисобланган олтингугуртни ТП маркали модификатор билан модификация қилиниши натижасида модификацияланган полимер-олтингугуртли битум олиш технологияси такомиллаштирилган; 
автомобил йўлларидаги қопламаларни қуриш ва таъмирлаш учун илк бор юқори ҳароратга чидамли ва мустаҳкамлиги юқори бўлган янги қурилиш материали – полимер-олтингугуртли асфалтбетон олинган;
полимер-олтингугуртли асфалтбетон қопламаларининг ғилдирак изи ҳосил бўлишга чидамлилиги, сувга бардошлилиги, сурилишдаги мустаҳкамлиги, юқори ҳароратга чидамлилиги каби эксплуатацион кўрсаткичлари оширишга эришилган;
асосий таркиб ва технологик омилларни (полимер-олтингугурт таркиби, тайёрлаш ҳарорати, модификатор тури, миқдори ва тайёрлаш технологияси) полимер-олтингугуртли асфалтбетоннинг физик - механик ва эксплуатацион кўрсаткичлари ўзгариш қонуниятлари асосида аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Полимер-олтингугуртли асфалтбетон қопламасининг эксплуатасион кўрсаткичларини ошириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
полимер-олтингуруртнинг полимерланиш миқдори 54 % га оширилди ва полимер-олтингугуртли асфалтбетон учун ишлаб чиқилган оптимал таркиб асосида асфалтбетон заводларида қоришма тайёрланди ва Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Бойсун туман йўллардан фойдаланиш  давлат муассасасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 7-октябрдаги №02-4424 сонли маълумотномаси). Натижада, полимер-олтингугуртли асфалтбетон қопламасининг эксплуатацион кўрсаткичлари 2-3 марта оширилиши лаборатория синовлари орқали аниқланган. 
полимер-олтингугуртли асфалтбетон автомобил йўлларининг қопламаларини қуриш ва таъмирлаш учун мустаҳкамлик, ёриқбардошлилик, юқори ҳароратга чидамлилик, силжишга чидамлилик ва ғилдирак изи деформациясига чидамлилиги каби физик-механик ва эксплуатацион кўрсаткичлари оширилди ва натижалар Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Бойсун туман йўллардан фойдаланиш  давлат муассасасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 7-октябрдаги №02-4424 сонли маълумотномаси). Натижада, полимер-олтингугуртли асфалтбетоннинг қўлланилиши қопламанинг юқори ҳароратда, яъни 70 оC да сиқилишга мустаҳкамлиги бугунги кунда қўлланилаётган анъанавий асфалтбетонга нисбатан 2-3 марта ортишига олиб келган.
полимер-олтингугуртли асфалтбетоннинг И маркали А типи учун ишлаб чиқилган оптимал донадорлик таркиби Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Бойсун туман йўллардан фойдаланиш  давлат муассасасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 7-октябрдаги №02-4424 сонли маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратли эксплуатацион шароитда қопламанинг мустаҳкамлик кўрсаткичлари 20 оC ҳароратда 6,8 МПа гача ортишига олиб келган.
полимер-олтингугуртли асфалтбетоннинг такомиллашган усули Автомобил йўллари қўмитасига қарашли Бойсун туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасасига жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг 2025-йил 7-октябрдаги №02-4424 сонли маълумотномаси). Натижада, юқори ҳароратли эксплуатацион шароитда қопламанинг мустаҳкамлик кўрсаткичлари оширилган, бундан ташқари ушбу услубни қўллаш натижасида битум миқдорини 40 % гача иқтисодий самарадорликга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish