Рзаева Гузаля Тургунбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ташкилотларда бошланғич касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш”, 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1063.
Илмий раҳбар: Ҳамроқулов Баҳодир Мамашарифович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Махмуджон Джуракулович, юридик фанлар доктори, доцент; Мадраҳимова Гулжаҳон Рузимбой қизи, юридик фанлар бо'йича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий ва ташкилий механизмини комплекс таҳлил қилиш, улар фаолиятидаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, шунингдек, халқаро тажриба ва меҳнатни ҳуқуқий тартибга солишнинг миллий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари ва ижтимоий шериклик тизимидаги ролини такомиллаштириш бўйича назарий жиҳатдан асосланган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва уларнинг бўлинмаларига адлия органларида рўйхатдан ўтиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқининг берилиши уларнинг ташкилий мустақиллигини кучайтириши ва бундай тузилмаларнинг ижтимоий шерикликнинг мустақил субектлари сифатида эътироф этилишига кўмаклашиши асослаб берилган;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалар ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига ихтиёрийлик асосида идентификация солиқ рақамини (СТИР) бериш уларнинг маъмурий ва молиявий имкониятларини, шу жумладан, банк ҳисобварақларини очиш, шартномалар тузиш ва ҳисоботларни юритиш масалаларида кенгайтиришга хизмат қилиши асосланган;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшма ташкилотларини ҳисобга қўйишда инсон омилини чеклаш тамойилининг меъёрий жиҳатдан мустаҳкамланиши уюшма ҳуқуқларини амалга оширишда субективизм ва маъмурий тўсиқларни минималлаштириш йўлидаги муҳим қадам эканлиги асослаб берилган;
бошланғич касаба уюшма ташкилотларини ҳисобга қўйиш усулларини Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кенгайтириш зарурлиги асослантирилган;
касаба уюшмаларига, шу жумладан уларнинг бошланғич ташкилотларига ходимлар манфаатларини кўзлаб судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг эътироф этилиши уларнинг процессуал мақоми ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш функсиясини кучайтириши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Республикада бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижаларига асосланиб:
юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва уларнинг бўлинмаларига адлия органларида рўйхатдан ўтиш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқининг берилиши уларнинг ташкилий мустақиллигини кучайтириши ва бундай тузилмаларнинг ижтимоий шерикликнинг мустақил субектлари сифатида эътироф этилишига кўмаклашиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни 1-моддасининг иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2025-йил 8-июлдаги 15-сон далолатномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ва уларнинг бўлинмалари мустақиллигининг кучайтиришига хизмат қилган;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган бўлинмалар ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларига ихтиёрийлик асосида идентификация солиқ рақамини (СТИР) бериш уларнинг маъмурий ва молиявий имкониятларини, шу жумладан, банк ҳисобварақларини очиш, шартномалар тузиш ва ҳисоботларни юритиш масалаларида кенгайтиришга хизмат қилиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг "Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қонуни 2-моддасининг учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг 2025-йил 8-июлдаги 15-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланишига хизмат қилган;
юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшма ташкилотларини ҳисобга қўйишда инсон омилини чеклаш тамойилининг меъёрий жиҳатдан мустаҳкамланиши уюшма ҳуқуқларини амалга оширишда субективизм ва маъмурий тўсиқларни минималлаштириш йўлидаги муҳим қадам эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Касаба уюшмалари филиаллари ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшма ташкилотларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 1-банди иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик департаментининг 2025-йил 7-июлдаги 12-16-51-сон далолатномаси). Ушбу таклиф юридик шахс мақомига эга бўлмаган бошланғич касаба уюшма ташкилотларини ҳисобга қўйиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бошланғич касаба уюшма ташкилотларини ҳисобга қўйиш усулларини Давлат хизматлари марказлари, Нодавлат нотижорат ташкилотларининг электрон платформаси ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кенгайтиришга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Касаба уюшмаларининг юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллари ва бошланғич касаба уюшма ташкилотларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорининг 2-банди иккинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик департаментининг 2025-йил 7-июлдаги 12-16-51-сон далолатномаси). Мазкур таклиф бошланғич касаба уюшма ташкилотларини ҳисобга қўйиш усулларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
касаба уюшмаларига, шу жумладан уларнинг бошланғич ташкилотларига ходимлар манфаатларини кўзлаб судга мурожаат қилиш ҳуқуқининг эътироф этилиши уларнинг процессуал мақоми ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш функсиясини кучайтириши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги қарори 7-бандининг учинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2023-йил 3-июлдаги 08/304-25-сон далолатномаси). Ушбу таклиф касаба уюшмалари томонидан ходимлар манфаатлари самарали ҳимоя қилиниши кучайтирилишига хизмат қилган.