Бабаязов Умидбек Пулатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қадимги Хоразмнинг деҳқончилик маданияти тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Tar1889.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эгамбердиева Нигора Азадовна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Халикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдиримов Раззоқберди тарих фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қадимги Хоразмнинг мил.авв. ИИ минг йилликдан – милодий ИВ асрлардаги деҳқончилик маданияти тарихини ўрганиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Хоразм воҳасида вужудга келган илк деҳқончилик-қўлтиқ деҳқончилиги бўлиб, у тозабоғёб маданияти аҳолиси томонидан олиб келинганлиги археологик маълумотлар асосида далилланди; 
Илк суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши ҳам Тозабоғёб маданияти даври билан боғлиқ бўлиб, бу даврда соқа ихтиро қилинган ва содда суғориш тизими яратганлиги асосланди; 
Қадимги давр деҳқонлари мелиорация ишларини илмий асосда олиб боришганлиги, деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли бу касб бўйича  катта билим, малакага эга бўлганликлари ва шу асосда астрономия, математика каби табиий фанларнинг ривожланишига асос солганликлари археологик ва ёзма манбалар асосида асосланди;
Қадимги Хоразм давлатининг деҳқончилик воҳаларининг ривожланиш динамикаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадимги Хоразм деҳқончилик маданияти тарихи мавзусидаги диссертациянинг илмий натижалари ва тавсияларидан:
Хоразм воҳасида вужудга келган илк деҳқончилик-қўлтиқ деҳқончилиги бўлиб, у тозабоғёб маданияти аҳолиси томонидан олиб келинганлиги археологик маълумотлар асосида долзарб тарихий-ижтимоий жараёнларнинг илмий тадқиқига бағишланган. Ушбу илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” дастурлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 16-октябрдаги 05-09-1628-сонли далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Қадимги Хоразмда деҳқончилик маданияти тарихи ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришга имкон берган; 
Илк суғорма деҳқончиликнинг пайдо бўлиши ҳам Тозабоғёб маданияти даври билан боғлиқ бўлиб, бу даврда соқа ихтиро қилинган ва содда суғориш тизими яратганлиги асосланганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Тарих кўзгуси” дастурлари сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 16-октябрдаги 05-09-1628-сонли далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши Қадимги Хоразмда деҳқончилик маданияти тарихи ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришга имкон берган; 
Қадимги давр деҳқонлари мелиорация ишларини илмий асосда олиб боришганлиги, деҳқончилик билан шуғулланган аҳоли бу касб бўйича  катта билим, малакага эга бўлганликлари ва шу асосда астрономия,  математика каби табиий фанларнинг ривожланишига асос солганликлари археологик ва ёзма манбалар асосида таҳлил қилинган маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 07-25-сонли далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши қадимги Хоразмда деҳқончилик маданиятининг юксак даражада ривожланганлиги ҳақидаги тасаввурларни кенгайтиришга имкон берган;
Қадимги Хоразм давлатининг деҳқончилик воҳаларининг ривожланиш динамикаси ишлаб чиқилди ва ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари кўрсатилганлиги тўғрисидаги илмий хулосалар ва янгиликлардан фойдаланилган (Ўзбекистон тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб-қувватлаш марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 07-25-сонли далолатномаси). Натижалардан янги маълумотлар Ўзбекистон тарихи бўйича ҳудудлардаги деҳқончилик соҳасидаги қарашларни ва назарияларни такомиллаштириш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish