Исмаилов Бобур Бахрамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Хива хонлигининг металлсозлик ҳунармандчилиги тарихи (ХВИ-ХИХ аср охири), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tar2308.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Турганов Бахит Курбанбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/30.06.2021.Tar.55.05.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Холикулов Ахмаджон Боймахамматович, тарих фанлари доктори, профессор; Матякубов Шоназар Сабирович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг асосий мақсади. Хива хонлигининг металлсозлик ҳунармандчилиги тараққиёти жараёнлари белгиланган ва унинг халқимиз хўжалик турмушида ҳамда маданий алоқаларда тутган ўрни ва аҳамиятини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХВ-ХВИ асрлар қалъаларида металлсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш давом этган ва бу даврда Сариқамиш ҳавзасида маҳаллий конлардан темир рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш, ундан темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилганлиги аниқланди;
ХВИ–ХВИИИ аср биринчи ярмида сиёсий ва иқтисодий инқирозларга қарамасдан, темирчилик, қуролсозлик, заргарлик ва кандакорлик соҳаларида анъанавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш давом этганлиги далилланди;
ХИХ асрда Хива хонлигида металлсозлик тармоқларининг янги босқичга кўтарилгани кўрсатиб, чўянгарлик, темирчилик, мисгарлик, заргарлик каби устахоналарнинг деярли барча шаҳарларда фаол бўлгани, Хива шаҳрининг эса пичоқчилик ва қулфсозликни ҳам қамраб олган марказ сифатида шакллангани, айрим шаҳарларнинг темир буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашгани ҳамда йирик устахоналарда меҳнат тақсимоти юзага келгани асослаб берилди;
Хоразмда Россия империя босқинчилигидан сўнг аста-секинлик билан металлсозлик соҳаларида анъанавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш кескин қисқара бошлайди ва бу даврда энг дастлаб қуролсозлик, сўнг чўянгарлик соҳалари инқирозга юз тута бошлаганлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот ХВИ-ХИХ аср охирида Хива хонлигининг металлсозлик ҳунармандчилиги тарихини ўрганишга қаратилган бўлиб, амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
ХВ-ХВИ асрлар қалъаларида металлсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш давом этган ва бу даврда Сариқамиш ҳавзасида маҳаллий конлардан темир рудасини қазиб олиш, қайта ишлаш ва ундан темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган аниқланган хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2025-йил “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-октябрдаги 15-33-752-сон маълумотномаси). Натижада, улар телетомошабинларнинг Хива хонлигининг металлсозлик ҳунармандчилиги тарихининг ривожланиш даврига оид тасаввурларини кенгайтириш имкон берган;
ХВИ–ХВИИИ аср биринчи ярмида сиёсий ва иқтисодий инқирозларга қарамасдан, темирчилик, қуролсозлик, заргарлик ва кандакорлик соҳаларида анъанавий маҳсулотларни ишлаб чиқариш давом этганлиги исботланганлигига оид илмий маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ томонидан 2025-йил “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 10-октябрдаги 15-33-752-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомошабинларни Хива хонлигининг металлсозлик ҳунармандчилиги тадқиқотлардан унумли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида яқиндан таништириш имконини яратган;
ХИХ асрда Хива хонлигида металлсозлик тармоқларининг янги босқичга кўтарилгани кўрсатиб, чўянгарлик, темирчилик, мисгарлик, заргарлик каби устахоналарнинг деярли барча шаҳарларда фаол бўлгани, Хива шаҳрининг эса пичоқчилик ва қулфсозликни ҳам қамраб олган марказ сифатида шакллангани, айрим шаҳарларнинг темир буюмлар ишлаб чиқаришга ихтисослашгани ҳамда йирик устахоналарда меҳнат тақсимоти юзага кела бошлаганлиги тўғрисидаги хулоса ва илмий янгиликлардан Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг темирчилик, чўянгарлик, мисгарлик ва заргарлик йўналишида фаолият юритаётган аъзолари амалий ишида, шунингдек, ИИИ Халқаро Ҳунармандчилик фестивали доирасидаги илмий-амалийтадбирларда самарали фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси 2025-йил 4-ноябрдаги № 01-11/1492-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқот ишида исботланган хулоса ва илмий янгиликлардан лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган монография тайёрлаш жараёнида фойдаланилган;
Хоразмда Россия империя босқинчилигидан сўнг аста-секинлик билан металлсозлик соҳаларида анъанавий маҳсулотлар ишлаб чиқариш кескин қисқара бошлайди ва бу даврда энг дастлаб қуролсозлик, сўнг чўянгарлик соҳалари инқирозга юз тута бошлаганлиги боʻйича хулосалардан Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг темирчилик, чўянгарлик, мисгарлик ва заргарлик йўналишида фаолият юритаётган аъзолари амалий ишида, шунингдек, ИИИ Халқаро Ҳунармандчилик фестивали доирасидаги илмий-амалийтадбирларда самарали фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси 2025-йил 4-ноябрдаги № 01-11/1492-сонли маълумотномаси). Натижада, бу маълумотлар ёшларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш ва халқимизнинг воҳа тарихига доир билимларини оширишга имкон берган.