Мамутова Амина Рахметовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш ташкилотларида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt303.
Илмий раҳбар: Абдусаломова Нодира Бахадировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Мақсудов Бегматжон Юлдашалиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Шерзод Ахматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент Кимё халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш ташкилотларида бошқарув ҳисобини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш ташкилотлари бошқарув ҳисоби тизимини унинг таркибида анъанавий тарзда фойдаланилувчи иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда экологик, ижтимоий ва корпоратив омиллар, бизнеснинг барқарорлигини ва унинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш усулини жорий қилиш орқали такомиллаштирилган;
қурилиш ташкилотлари фаолиятида юзага келувчи билвосита харажатларни турли бўлимлар ёки фаолият тоифалари бўйича тақсимлашда “Умумий харажатлар” счёти бўйича компаниянинг умумий рентабеллигига билвосита харажатларнинг таъсирини баҳолаш орқали кўп босқичли таҳлилий ҳисоб тизимини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
қурилиш ташкилотларида харажатларни бошқарув ҳисобининг комплекс тартиби харажатларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита бўлиниши ҳамда қурилиш лойиҳасининг босқичига (режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш) мувофиқ ҳолда уларни батафсил тақсимлаш асосида такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
    қурилиш ташкилотларининг бошқарув ҳисобида объектларнинг ҳаёт цикли харажатларини баҳолаш консепсияси таннархни ҳисоблашда объектни эксплуатация  қилиш, уни эскириш ва фойдаланишдан чиқариш жараёнида фойдаланиш харажатларини ҳам ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш ташкилотларида бошқарув ҳисобини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалари  асосида: 
қурилиш ташкилотлари бошқарув ҳисоби тизимини анъанвий тарзда фойдаланилувчи иқтисодий кўрсаткичлар билан бир қаторда экологик, ижтимоий ва корпоратив омиллар, бизнеснинг барқарорлигини ва унинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш усулини жорий қилиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 13-мартдаги №01-07/01-717-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида нафақат молиявий кўрсаткичларини яхшилаш, балки бугунги кунда муҳим рақобатдош устунликка айланиб бораётган экологик ва ижтимоий масъулият кўрсаткичларини яхшилаш, яшил бухгалтерия ҳисобини жорий этиш орқали қурилиш ташкилотлари ўз фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини яхшироқ баҳолаш имконини берган;
қурилиш ташкилотлари    фаолиятида юзага келувчи билвосита харажатларни турли бўлимлар ёки фаолият тоифалари бўйича тақсимлашда “Умумий харажатлар” счёти бўйича компаниянинг умумий рентабеллигига билвосита харажатларнинг таъсирини баҳолаш орқали кўп босқичли таҳлилий ҳисоб тизимини ишлаб чиқиш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 13-мартдаги №01-07/01-717-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида харажатларни бизнесдан келаётган даромадга таъсирини баҳолаш, билвосита харажатларни турли бўлимлар ёки фаолият тоифаларига тақсимлаш орқали харажатларни батафсил назорат қилиш ва таҳлил қилиш имконини берган;
қурилиш ташкилотларида харажатларни бошқарув ҳисобининг комплекс тартиби харажатларнинг тўғридан-тўғри ва билвосита бўлиниши ҳамда қурилиш лойиҳасининг босқичига (режалаштириш, лойиҳалаш, қуриш, ишга тушириш) мувофиқ ҳолда уларни батафсил тақсимлаш асосида такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 13-мартдаги №01-07/01-717-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурувчиларга лойиҳаларни янада самарали бошқариш, ортиқча харажатларни аниқлаш ва уларни минималлаштириш учун ўз вақтида чоралар кўриш имконини берган;
    қурилиш ташкилотларининг бошқарув ҳисоби тизимига объектларнинг ҳаёт цикли таннархини баҳолашга асосланган, объектни эксплуатация  қилиш, уни эскириш ва фойдаланишдан чиқариш жараёнида фойдаланиш харажатларини ҳам ҳисобга олиш асосида таннархни ҳисоблашда ҳаёт цикли харажатларини ҳисоблаш консепсиясини такомиллаштириш бўйича таклифи Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 13-мартдаги №01-07/01-717-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳар бир босқичда нафақат харажатларни самарали ҳисобга олиш, балки хавфларни, барқарорликни, рақамли технологияларни ва прогнозлашни ҳисобга оладиган харажатларни бошқаришнинг янги усулларини жорий этиш орқали маҳсулот ёки лойиҳанинг ҳаёт циклининг босқичларини ҳисобга олган харажатларни таҳлил қилиш, оптималлаштириш ва прогнозлашнинг чуқурроқ интеграциялаш имкони яратилиб, бу молиявий самарадорликни сезиларли даражада оширган ва лойиҳалар билан боғлиқ хавфларни камайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish