Кувандиков Шокир Облокуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбекистонда янги маънавий маконни яратишда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий – маънавий қарашларининг ўрни ва аҳамияти, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal857.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги DSc.03/13.06.2025.F.178.02
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ҳаққулов Набижон Қаҳрамонович, фалсафа фанлари бойича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда янги маънавий маконни яратишда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижтимоий-фалсафий қарашларидан фойдаланиш тарихий зарурият эканлигини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳмудхўжа Беҳбудий маънавий меросидаги “маърифатли инсон” консепцияси бугунги ахлоқий деградация жараёнлари кечаётган бир даврда миллий онгни, қадриятларни ва маданиятни юксалтиришга асосланган янги маънавий маконни яратишда субстансионал асосга эга эканлиги мантиқий исботланган;
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг фалсафий-назарий қарашларидаги мустаҳкам тарихий-ирсий илдиз ва Шарқ ҳамда Ғарб маърифатчиларининг назарий меросини эгаллашга бўлган иккита муҳим хусусият маданиятлараро муносабатларни такомиллаштириш орқали халқни маърифатли бўлишга ундаганлиги илмий асосланган;
Мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлашда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг инсонпарварлик, маънавий юксалиш, бағрикенглик билан боғлиқ фалсафий-маърифий қарашларидан бугунги давр характеридан келиб чиқиб фойдаланиш зарурияти бирламчи омил эканлиги далилланган;
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий таълим тизимини дунёвий ва диний билимларни уйғунлаштириш асосида модернизация қилишга қаратилган конструктив ғоялари бугунги маърифатли жамият билан боғлиқ янги маънавий маконни яратишдаги ислоҳотларга адекват эканлиги фалсафий жиҳатдан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳмудхўжа Беҳбудий маънавий меросидаги “маърифатли инсон” консепцияси бугунги ахлоқий деградатция жараёнлари кечаётган бир даврда миллий онгни, қадриятларни ва маданиятни юксалтиришга асосланган янги маънавий маконни яратишда субстанционал асосга эга эканлигига оид илмий асосланган таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг электрон каталоглар фондини бойитишда ва Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “Миллий уйғониш ҳаракати, унинг намоён бўлиши ва амалий йўналишлари” номли 2-бўлимини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2024-йил 11-июлдаги 124-сон маълумотномаси). Натижада, музей архив хужжатларининг нусхалари, илмий тадқиқот натижалари, турли хариталар, ёзма ва оғзаки фалсафий ҳамда тарихий материаллари экспозициянинг янада қизиқарли ва таъсирчан бўлишига хизмат қилган;
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг фалсафий-назарий қарашларидаги мустаҳкам тарихий-ирсий илдиз ва Шарқ ҳамда Ғарб маърифатчиларининг назарий меросини эгаллашга бўлган иккита муҳим хусусият маданиятлараро муносабатларни такомиллаштириш орқали халқни маърифатли бўлишга ундаганлигига оид илмий-методологик ғоялардан, таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий этиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилоят “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2023-йил 5-декабрдаги 25-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги глобаллашув даврида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг маърифатпарварлик таълимоти орқали ёшларимизни миллий ўзлигини англаш ҳамда инсонпарварлик, ватанпарварлик, байналминаллик, бағрикенглик туйғуларини шакллантиришга хизмат қилган;
Мамлакатимизда миллатлараро тотувликни таъминлашда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг инсонпарварлик, маънавий юксалиш, бағрикенглик билан боғлиқ фалсафий-маърифий қарашларидан бугунги давр характеридан келиб чиқиб фойдаланиш зарурияти бирламчи омил эканлигига оид илмий таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ВИ режасининг “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”, 6.1 “Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, ан'ана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасида” ва 6.3 “Миллий, тарихийилмий маданият ва манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш соҳасида”ги бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратиш ва амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Тикланиш демократик партияси марказий кенгашининг 2024-йил 18-мартдаги 02/05-21-сон маълумотномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, аждодларимизнинг хусусан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий-маънавий қарашларининг ва меросини кенг тарғиб этиш орқали ўсиб келаётган ёш авлодга бой маданий меросга эга эканлигимизни етказишга ва комил инсон мезонларини шакллантиришга хизмат қилган;
Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг миллий таълим тизимини дунёвий ва диний билимларни уйғунлаштириш асосида модернизация қилишга қаратилган конструктив ғоялари бугунги маърифатли жамият билан боғлиқ янги маънавий маконни яратишдаги ислоҳотларга адекват эканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят радиосида 2024-йил 7-феврал куни эфирга узатилган “Кун мавзуси” эҳситтириҳсининг навбатдаги сонининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-февралдаги 01-07/38-сон маълумотномаси). Натижада, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ахлоқий-эстетик қарашлари ва миллий маънавий мероси ёшларимизда миллий ўзлигини англаш туйғусини юксалтиришда муҳим назарий манбалардан бири бўлиб хизмат қилган.