Шохобутдинова Дилноза Мухитдиновнанинг
Филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Француз тилида комизмнинг фалсафий-эстетик ва лисоний хусусиятлари” мавзусидаги 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil.3413
Илмий раҳбар: Маматов Абди Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини берувчи PhD.03.05.05.2023.Fil.163.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Турсунов Акмалжон Хамдамович, филология фанлари доктори (PhD), профессор
Исакова Гузалхон Неъматовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади комизмни яратишда тил бирликлари стилистик қўлланишининг ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилиш, ҳамда лексик ва фразеологик бирликлар ёрдамида комик самара яратишнинг ўзига хос механизмини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
комизм ҳодисасини фалсафий, эстетик ва лингвистик йўналишларнинг ўзаро кесишувидаги комплекс ёндашув турли лингвистик соҳалар яъни, стилистика, адабиётшунослик, мантиқшунослик, психолингвистик, шунингдек, эстетикага оид бўлган натижаларни қўлга киритишга имкон бериши асосланган;
бадиий матнларда сатира ва юморнинг стилистик воситалари тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг комик эффектни юзага келтиришдаги семантик-прагматик функсиялари ишончли тил материаллари асосида аниқланган;
комизмни ифодаловчи стилистик воситаларнинг қўлланиши адибларнинг дунёқараши, индивидуал муаллифлик услуби ва бадиий асарларнинг ғоявий-тематик йўналиши билан узвий алоқадор бўлиб, бу ҳодиса эстетик ва мантиқий микросистема сифатида талқин этилган;
фразеологик бирликларнинг комик таъсирни кучайтиришдаги ўрни ҳамда уларнинг окказионал қўлланишига хос стилистик модификациялар француз адибларининг бадиий матнлари асосида аниқланиб, уларнинг функсионал-эстетик имкониятлари очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз тилида комизмнинг фалсафий-эстетик ва лисоний хусусиятларини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
комизмни ифодаловчи стилистик воситаларнинг қўлланиши адибларнинг дунёқараши, индивидуал муаллифлик услуби ва бадиий асарларнинг ғоявий-тематик йўналиши билан узвий алоқадор бўлиб, бу ҳодиса эстетик ва мантиқий микросистема сифатида талқин этилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” Маънавий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти томонидан тайёрланган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларининг 2023-йил январ ва феврал ойларидаги сонларини тайёрлашда фойдаланилган (№ 04-36-299- 23.02.2023). Натижада, француз тилида комизмнинг фалсафий-эстетик ва лисоний хусусиятларининг комизмни яратишда тил воситалари стилистик қўлланишининг ўзига хос хусусиятлари, комизмнинг асосий жиҳатларини эстетик, логик ва психологик категориялигини аниқлаш, фразеологик бирликлар ёрдамида сатира ва юморни ҳосил қилиш каби маълумотлари асосида дастур ва эшиттиришларнинг мазмуни янада бойитилган;
фразеологик бирликларнинг комик таъсирни кучайтиришдаги ўрни ҳамда уларнинг окказионал қўлланишига хос стилистик модификациялар француз адибларининг бадиий матнлари асосида аниқланиб, уларнинг функсионал-эстетик имкониятлари очиб берилиши ҳақидаги маълумотлардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси - ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган. Натижада диссертациянинг фразеологик бирликлар образли, баҳолаш, экспрессив бирликлар сифатида комедияликнинг хилма-хил шаклларини актуаллаштиришнинг катта имкониятларини яратиб бериши, уларнинг семантик ва структур семантик трансформациялари, шунингдек, окказионал, индивидуал-муаллифлик фразеологик бирликлари комик самара яратиш воситаларининг орасида етакчи ўрин эгаллаши, комизмни яратиш мақсадидаги стилистик қўлланишнинг ўзига хос хусусиятлари адибларнинг дунёқараши, уларнинг индивидуал муаллифлик услуби, бадиий асарлар ғоявий-тематик мазмунига боғлиқ тил тасвирий воситаларининг эстетик ва мантиқий микросистемасини аниқлаш каби маълумотлари асосида инновацион лойиҳа янада бойитилган;
комизм ҳодисаси фалсафий, эстетик ва лингвистик йўналишларнинг кесишган нуқтасида шаклланган комплекс ёндашув асосида стилистика, адабиётшунослик, мантиқшунослик, психолингвистика ҳамда эстетика фанлари доирасидаги ўзаро боғлиқликлар аниқланиб, уларнинг интегратив тадқиқ этиш имкониятлари асослаб берилганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Европа Иттифоқининг ЭРАСМУС+ “Cредит Мобилитй” дастури доирасида №2020-1-ФР01-КА107-079549 (Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон олий таълим муассасалари ўртасида халқаро тажриба алмашинуви доирасида Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳамда Версал Академияси ҳузуридаги Сержи-Понтуаз университети (Франция) ўртасидаги кредит сафарбарлиги) халқаро лойиҳаси доирасида фойдаланилган (№ИРД/2376–04.07.2023). Натижада, икки Олий таълим муассасаси ўртасида ишлаб чиқилган бакалавр босқичи, хорижий тилларни ўқитиш йўналишида кредит тизимини жорий қилиш бўйича ишлаб чиқилган дастур мазмунан бойитилган.