Авезов  Шерали   Найимовичнинг   фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Креатив таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ижодий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”(амалий безак санъати мисолида)
13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped3084
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори (DSc), доцент  Гулямов Комилжон Махмудович, педагогика фанлари доктори, (DSc)профессор Ядгаров Нодир Джалолович;
Етакчи  ташкилот:  Урганч  давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Креатив таълим технологиялари воситасида талабаларнинг ижодий кўникмаларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Амалий безак санъати фанини ўқитиш методикаси мазмуни “Тазхиб” санъатига мослаштирилган интерактив технологиялардан фойдаланишнинг ички мотивацион ҳамда ташқи рағбатлантирувчи “ғоя янгилиги”, “техник ёндашув”, “миллий руҳ” даражасини баҳолаш тамойилларининг самарадорлигига таъсири эмпирик асосда таҳлил қилинган;
талабаларнинг креатив компетентлик даражаларини ривожлантириш жараёни дастурий таълим воситаларидан фойдаланишга йўналтирилган ижодий топшириқларни бажариш асосида уларда таркиб топган касбий фаолиятга тайёргарлик ҳолатини белгиловчи ижодкорлик, ташаббускорлик, услубий янгилик киритиш қобилияти каби мезон кўрсатгичларини киритиш орқали такомиллаштирилган;  
креатив таълим технологияларига асосланган кўп босқичли ўқитиш модели ўқув жараёнидаги “диагностика – интерактив ўзлаштириш – креатив ижод – рефлекция” босқичлардан иборат мустақил ижодий жараёнлар узвийлигини таъминлашга йўналтирилган эстетик тафаккурини ривожлантириш даражасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижодий фаолият малакаларини узвий таъминловчи мустақил топшириқлар тизими “амалий санъат + ахборот технологиялари + дизайн асослари”ни интеграциялашга, интерактив-креатив фаолиятга йўналтирилган, миллий ва инновацион қадриятларни бирлаштирган илмий - ижодий лойиҳа мажмуаларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Амалий безак санъати фанини ўқитиш методикаси мазмуни “Тазхиб” санъатига мослаштирилган интерактив технологиялардан фойдаланишнинг ички мотивацион ҳамда ташқи рағбатлантирувчи “ғоя янгилиги”, “техник ёндашув”, “миллий руҳ” даражасини баҳолаш тамойилларининг самарадорлигига таъсири эмпирик асосда таҳлил қилишга оид маълумотлар “Миниатура” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-604 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларининг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати ва ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларнинг педогогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган;
талабаларнинг креатив компетентлик даражаларини ривожлантириш жараёни дастурий таълим воситаларидан фойдаланишга йўналтирилган ижодий топшириқларни бажариш асосида уларда таркиб топган касбий фаолиятга тайёргарлик ҳолатини белгиловчи ижодкорлик, ташаббускорлик, услубий янгилик киритиш қобилияти каби мезон кўрсатгичларини киритиш орқали такомиллаштирилга оид маълумотлар “Тасвирий санъат ва мухандислик графикасини ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи, 418-168 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг қулайлик, визуаллик, амалий йўналганликка қаратирилган илмий-тадқиқот, лойиҳавий-конструкторлик, ташкилий-бошқарув, педагогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган;
креатив таълим технологияларига асосланган кўп босқичли ўқитиш модели ўқув жараёнидаги “диагностика – интерактив ўзлаштириш – креатив ижод – рефлекция” босқичлардан иборат мустақил ижодий жараёнлар узвийлигини таъминлашга йўналтирилган эстетик тафаккурини ривожлантириш даражасини баҳолаш индикаторларини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар “Миниатюра” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-604 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг Амалий безак санъати фанидан ижодик кўникмаларини ривожлантириш ва уларнинг инновацион касбий фаолиятга тайёргарлик даражалари ривожлантирилган. 
талабаларнинг ижодий фаолият малакаларини узвий таъминловчи мустақил топшириқлар тизими “амалий санъат + ахборот технологиялари + дизайн асослари”ни интеграциялашга, интерактив-креатив фаолиятга йўналтирилган, миллий ва инновацион қадриятларни бирлаштирган илмий - ижодий лойиҳа мажмуаларини киритиш орқали такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар асосида методик тавсиялар ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-604 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларининг мустақил таълим топшириқларидан фойдаланишнинг мавжуд ҳолати ва ўқув топшириқларининг мазмуни ҳамда талабаларнинг педогогик фаолият компетентлиги ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish