Арипова Камола Юсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чўлпоннинг “Кеча ва Кундуз” романининг инглиз тилига таржимасида лексик- стилистик бирликларни ифодаланиши (Кристофер Форт таржимаси асосида)”; 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 8ъ1373:82-31:811.111
Илмий раҳбар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.01.10.
Расмий оппонентлар: ф.ф.д., профессор Джусупов Нурсултон Маханбет ули ҳамда ф.ф.ф.д., PhD, Асқарова Шахноза Камолиддиновна тайинланади.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулҳамид Чўлпоннинг “Кеча ва кундуз” романида қўлланган лексик-стилистик бирликларнинг инглиз тилига таржимаси масалаларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий таржима консепсиясида ёзувчи ва таржимон усул ҳамда услубларининг уйғунлигини таъминлаш омиллари таржимоннинг асар мазмуни, жанри ва муаллиф услубига мослашган ҳолда матндаги миллий-маданий бўёқдорликни сақлаш учун сўзма-сўз таржима, адекват таржима, эркин таржима, стилистик мослаштириш, эквивалент алмаштириш, образлилик каби таржима усулларини муайян вазиятларда қоллай билиш компетенсиясига эгалиги орқали аниқланган;
бадиий таржимада метафора, метонимия, синекдоха ва муболаға каби услубий воситаларнинг прагматик муаммолари муаллифнинг коммуникатив мақсади, чет тили соҳибининг маданий мослашуви, тилдаги стилистик қатламларини мос прагматик маъно орқали ифодалаш, ҳиссий-эмоционал боёқдорликни ва маданий кодни етказиш вазифалари асосида далилланган;
ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилиш жараёнида бадиий матнда қўлланилган стилистик воситалар ва фразеологик бирликларнинг лингвистик жиҳатларини ўгиришнинг ўзига хос хусусиятлари ўзбек тилида стилистик воситалар халқнинг дунёқараши ва кундалик турмуш тарзи натижасида ҳосил бўлган образларга суянади, инглиз тилида эса менталитет онгидаги образ универсал ва психологик-мавҳум тушунчалар тарзида қайта яратилишига кўра асосланган;
ўзбек менталитетига хос бадиий матнларнинг стилистик воситаларини жаҳон тилларига адекват таржима қилиш бойича комплекс ёндашувдан иборат тавсиялар муаллиф тилини муқобил тарзда қайта тиклаш, танланган сўзнинг нафақат луғат эквиваленти, балки унинг пайдо бўлишига сабаб бўлган нутқ ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, сўзма-сўз таржимадан қочиш, адекват таржиманинг имкони бўлмаганда сўзнинг транслитерацияси, изоҳ беришдан унумли фойдаланиш каби таржима усуллари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чўлпоннинг “Кеча ва Кундуз” романининг инглиз тилига таржимасида лексик стилистик воситаларнинг ифодаланиши тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек менталитетига хос бадиий матнларнинг стилистик воситаларини жаҳон тилларига адекват таржима қилиш бойича комплекс ёндашувдан иборат тавсиялар муаллиф тилини адекват қайта тиклаш, танланган сўзнинг нафақат луғат эквиваленти, балки унинг пайдо бўлишига сабаб бўлган нутқ ҳолатининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш, сўзма-сўз таржимадан қочиш, адекват таржиманинг имкони бўлмаганда сўзнинг транслитерацияси, изоҳ беришдан унумли фойдаланиш каби таржима усуллари ишлаб чиқилганга оид маълумотлардан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Энглиш граммар ин таблес”, “Леарн эасилй (cоурсе 1, 2, 3)” номли ўқув қўлланмаларнинг яратилишида ҳамда Академия ҳузуридаги Малака ошириш марказида диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари учун ташкил этилган “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда диний-маърифий соҳа ходимлари олдида турган долзарб вазифалар” мавзусидаги малака ошириш курслари ўқув дастурлари, маъруза матнлари ва тезисларини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2024-йил 18-мартдаги 02-02/844-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада таржима ва таржимон услуби ҳамда стратегиялари бўйича маълумотлар ўқув қўлланмаларнинг яратилишида, маъруза матнларни тайёрлашга хизмат қилган.
бадиий таржимада метафора, метонимия, синекдоха ва муболаға каби услубий воситаларнинг прагматик муаммолари муаллифининг коммуникатив мақсади, чет тили соҳибининг маданий мослашуви, тилдаги стилистик қатламларини мос прагматик восита орқали ифодалаш, ҳиссий-эмоционал бўёқдорликни ва маданий кодни етказиш вазифаларига доир хулосалардан диний-маърифий соҳада фаолият юритаётган илмий-тадқиқот марказлари учун Ўзбекистон алломаларининг жаҳон илм-фани ривожига қўшган ҳиссасини кенг ёритишга қаратилган материаллар, китоб ва рисолаларни тайёрлашда ва бойитишда (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқод марказининг 2024-йил 28-августдаги 01-07/103-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада бадиий матнларда услубий воситаларнинг прагматик вазифаларини ишлаб чиқишга эришилган.
ўзбек тилидан инглиз тилига таржима қилиш жараёнида бадиий матнда қўлланилган стилистик воситалар ва фразеологик бирликларнинг лингвистик жиҳатларини ўгиришнинг ўзига хос хусусиятлари ўзбек тилида стилистик воситалар халқнинг дунёқараши ва кундалик турмуш тарзи натижасида ҳосил бўлган образларга суянади, инглиз тилида эса менталитет онгидаги образ универсал ва психологик-мавҳум тушунчалар тарзида қайта яратилишига доир хулоса ва илмий натижаларидан “Ойдин ҳаёт” кўрсатувининг ссенарийсини ёзишда (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг 2024-йил 12-декабрдаги 06-28-865-сонли маълумотномаси) фойдаланилган. Натижада телекўрсатув сенарийси стилистик воситалар ва фразеологик бирликларнинг лингвистик жиҳатларини икки тил мисолида таржима қилиш бойича илмий-назарий материаллар билан бойитилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Тадқиқот натижалари 22 та илмий-амалий анжуманда, жумладан, 18 та халқаро ва 4 та республика илмий- амалий анжуманида маъруза кўринишида баён этилган ҳамда апробациядан ўтказилган.