Ибатова Нигора Истамовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (тасвирий санъат).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Ped 4475
Илмий раҳбар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04
Расмий оппонентлар: Халимов Мохир Каримович, доцент, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Ядгаров Нодир Джалолович, профессор, педагогика фанлари доктори (DSc)
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти тасвирий санъатни ўқитишнинг инновацион – интегратив ёндашувга асосланган ҳиссиётни ифодалаш, мавзуга ижодий киришиш усулларидан фойдаланиш орқали уларнинг метафорик ва символик фикрлаш даражасини ўрганиш асосида аниқлаштирилган;
қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий - образли тафаккур қилиш имконияти ижодкорлик фаолиятининг оптимал ўсиши, виртуал муҳитда ҳаёлий борлиқ ҳодисаларини визуал ва ҳиссий идрок этишни таъминловчи бадиий ижодда мўлжал олишга ўргатувчи мобил иловалар (“академик сайр”, “персонал галерея”) ни мотивацион муҳитда қўллаш натижадорлигини динамик баҳолаш орқали илмий асосланган;
қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик модели табиат ва таълим интеграциясини таъминлаш асосида табиат манзараларидан олинган композицияларни моделлаштириш ва уларни индивидуал услубда дала амалиёти жараёнида ифодалашга йўналтирилган тамойилларни белгилаш орқали такомиллаштирилган;
талабаларда бадиий-образли тафаккурнинг ривожланганлик тизими қадриятли, лойиҳавий, интеграцион, таҳлилий таълим ёндашувлари асосида эгалланган билимларни идрок этиш, ўрганиш, мушоҳада, бадиий таҳлил қилишга оид баҳолаш мезонларига йўналтирилган яратувчанлик, ижодкорлик, санъаткорлик каби касбий сифатларга тайёрликнинг компетенсиявий даражаларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти тасвирий санъатни ўқитишнинг инновацион – интегратив ёндашувга асосланган ҳиссиётни ифодалаш, мавзуга ижодий киришиш усулларидан фойдаланиш орқали уларнинг метафорик ва символик фикрлаш даражасини ўрганиш асосида аниқлаштирилган таклифлар “Композиция” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 14-декабрдаги 02-02-5405/04-сон далолатномаси). Натижада, Қаламтасвир фанини ўқитиш орқали талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантириш имкониятлари муайян даражада ошган.
қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий - образли тафаккур қилиш имконияти ижодкорлик фаолиятининг оптимал ўсиши, виртуал муҳитда ҳаёлий борлиқ ҳодисаларини визуал ва ҳиссий идрок этишни таъминловчи бадиий ижодда мўлжал олишга ўргатувчи мобил иловалар (“академик сайр”, “шахсий галерея”) ни мотивацион муҳитда қўллаш натижадорлигини динамик баҳолаш орқали илмий асослаш орқали талабаларнинг бадиий-образли тафаккурининг ривожланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган мезонлар ишлаб чиқилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-755 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантиришнинг, педагогик, психологик ҳамда дидактик имкониятларидан фойдаланиб машғулотларнинг жозибадорлигини таъминланишига эришилган;
қаламтасвир фанини ўқитишда талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик модели табиат ва таълим интеграциясини таъминлаш асосида табиат манзараларидан олинган композицияларни моделлаштириш ва уларни индивидуал услубда дала амалиёти жараёнида ифодалашга йўналтирилган тамойилларни белгилаш орқали такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялардан “Бухоро” вилояти телеканалининг ”Ижод устахонаси” номли кўрсатув тайёрланган. (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 10-январдаги 02/02-11-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур кўрсатувнинг илмий оммабоплик даражаси амалий – ижодий жараёнларга асосланганлиги билан соҳа вакилларининг эътирофига сазовор бўлган.
талабаларда бадиий-образли тафаккурнинг ривожланганлик тизими қадриятли, лойиҳавий, интеграцион, таҳлилий таълим ёндашувлари асосида эгалланган билимларни идрок этиш, ўрганиш, мушоҳада, бадиий таҳлил қилишга оид баҳолаш мезонларига йўналтирилган яратувчанлик, ижодкорлик, санъаткорлик каби касбий сифатларга тайёрликнинг компетенсиявий даражаларини аниқлаш асосида такомиллаштирилган тавсиялардан “Амалий санъат” ўқув қўлланмасининг мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-240 рақамли гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг бадиий-образли тафаккурини ривожлантиришга йўналтирилган таълим моделидан амалий дарс жараёнларида самарали фойдаланишга эришилган.