Бадалбаева Иродахон Хабибулаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Янгиланаётган Ўзбекистонда саховат тамойили ва унинг ижтимоий моҳияти, 09.00.04 - Ижтимоий фалсафа.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fal845
Илмий раҳбар: Курбонова Лолахон Абдулходимовна - фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият ко'рсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарг'она давлат
университети, PhD.03/28.08.2024.Fal.05.08.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Ахаджонович - фалсафа фанлари
доктори (DSc), профессор, Хайдаралиев Шухтатжон Абдулазизович - фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон жамиятида саховат тамойили ривожланишининг ижтимоий фалсафий таъсирини тадқиқ этиш ва аҳамиятини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
саховат тамойилининг ижтимоий-фалсафий илдизлари ўрганилган, янгиланаётган жамиятдаги мазмуни ва ижтимоий функсиялари аниқланган;
ижтимоий ҳамжиҳатликни ривожлантириш ҳамда миллий ислоҳотлар даврида саховатнинг ижтимоий усул ва воситалари ишлаб чиқилган;
алтуристик дунёқарашни ривожлантириш, сахий-билимли Учинчи Ренессансни яратишга қодир ёшларни тарбиялашдаги аҳамияти ҳамда қадриявий коҳенези очиб берилган;
янги ислоҳотлар даврида “саховат”га асосланган жамиятда интерсубъективлик, ижтимоий адолат ва инсон ҳуқуқлари тамойилларини тарғиб қилиш ҳамда давлат сиёсати даражасига кўтаришнинг илмий, маънавий, методологик ёндашувлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
саховат тамойилининг ижтимоий-фалсафий илдизлари, янгиланаётган жамиятдаги мазмуни ва ижтимоий функсияларининг ёшларни миллий-маънавиятимиз руҳида баркамол авлод этиб тарбиялашдаги аҳамиятига доир илмий ёндашувларидан Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастури доирасида “Инсон қадри”, “Маънавият қалб кўзгуси” номли адабий, илмий-маърифий кўрсатувлари, “Инсон эътиборда”. “Аёл қадри” радио эшиттиришларида фойданилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023.13.06 даги 02-31-949 сонли далолатномаси) Натижада, жамиятда инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва ўзаро ёрдам каби қадриятларни тарғиб қилишда фойдаланилган ва тарғибот материалларининг таъсирчанлиги янада ошишига хизмат қилган;
ижтимоий ҳамжиҳатликни ривожлантириш ҳамда миллий ислоҳотлар даврида саховатнинг объектив ва ҳаққоний омил эканлиги нуқтаи назаридан илмий таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган ижтимоий усул ва воситаларидан, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар тарғиботи доирасида Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-2023-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил № 02-22Ғ734-сон далолатномаси). Натижада, диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Янгиланаётган Ўзбекистонда саховат тамойили ва унинг ижтимоий моҳиятини ёритиш ҳамда ижтимоий ҳамжиҳатликни ривожлантиришни такомиллаштиришга хизмат қилган;
янги ислоҳотлар даврида “саховат”нинг жамиятда интерсубъективлик, ижтимоий адолат ва инсон ҳуқуқлари тамойиллари асосида тарғиб қилишга доир маънавий-маърифий методологик ёндашувларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг “Янги Ўзбекистоннинг маънавий меросини ўрганиш ва келажак авлодга етказиш”га оид тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган. Жумладан “Тақдимот” кўрсатуви сенарийларини тайёрлашда мазкур тадқиқотда илгари сурилган миллий тараққиётимизда инсон қадрини унинг миллий, диний ва ҳуқуқий манфаатлари билан узвий боғланган ҳолда маънавий қадриятларимизни тиклаш, бебаҳо илмий-маънавий меросимизни ўрганиш оид илмий-тарихий маълумотлардан фойданилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 13 июндаги 02-31-949 сонли далолатномаси). Натижада, “Саховат” кўрсатуви, “Яхшиликка ошно” репортажи ва “Саховат ва сахийлик” радио дастурлари Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансни яратишга қодир ёшларни тарбиялаш ғояларини ёритиб беришга асос бўлган;
алтуристик дунёқарашни ривожлантириш, сахий-билимли Учинчи Ренессансни яратишга қодир ёшларни тарбиялашдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган илмий янгилигидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИИ йўналишида белгиланган “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” ғоясини аҳоли онгига чуқур сингдириш ҳамда миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий-амалий ва тарғибот ишларни ташкил этиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил № 02-22Ғ734-сон далолатномаси). Натижада, тақдим этилган таклиф ва тавсиялардан Марказнинг тарғибот ва ташвиқот ишларида самарали фойдаланишга хизмат қилган.