Яхшибоева Лайло Абдисаттаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Маҳаллада тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.13 -“Менежмент” ва 08.00.15 - “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Iqt2672
Илмий раҳбари: Джурабаев Отабек Джурабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2020.I.16.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Норов Асрор Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алфраганус Университй НООТ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллаларда тадбиркорликни ташкил этиш механизмини такомиллаштириш боъйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “маҳаллаларда тадбиркорлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳалла ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий фаол қатламини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда иқтисодий барқарорлик, ижтимоий фаоллик ва ҳудудий интеграсияни таъминловчи асосий омил нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
маҳаллалардаги тадбиркорлик субектлари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият ва бозор операторларини ягона рақамли платформа орқали боғлаш орқали ҳар бир тадбиркорнинг молиявий эҳтиёжини аниқлаш, кредит линиялари бўйича автоматик рейтинг бериш ва маҳсулотни бозорга чиқариш жараёнини “Рақамли маҳалла” платформасига интеграсия қилиш асосида тадбиркорлик субектлари маблағ айланмасини ошириш таклифи асосланган;
маҳаллий ҳокимликлар, олий таълим муассасалари ва хусусий сектор иштирокида акселерасия марказлари ташкил қилиш орқали янги стартапларга грант ёрдами бериш ва маҳаллаларда тадбиркорлик фаоллигини ошириш асосида маҳаллалардаги янги ва кичик тадбиркорлик ташаббусларини илк босқичда қўллаб-қувватлашга таклифи асосланган;
маҳаллий аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш билан бирга иқтисодий фойда келтирадиган лойиҳаларни молиялаштириш механизмини 40% маблағни давлат-хусусий шериклик, 30%ни тижорат банклари, 30%ни маҳаллий тадбиркорлар ҳиссаси ҳисобига шакллантириш орқали ижтимоий тадбиркорлик лойиҳалари сонини ва маҳаллий бандлик даражасини ошириш имконини берувчи “Ижтимоий-инновасион тадбиркорлик фонди”ни шакллантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллаларда тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “маҳаллаларда тадбиркорлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни маҳалла ҳудудидаги аҳолининг иқтисодий фаол қатламини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишда иқтисодий барқарорлик, ижтимоий фаоллик ва ҳудудий интеграсияни таъминловчи асосий омил нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Инновационный менеджмент и предпринимательство” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2022 йил 24 октябрдаги 328-сон буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий барқарорлик, ижтимоий фаоллик ва ҳудудий интеграсияни таъминловчи асосий омил нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “маҳаллаларда тадбиркорлик фаолияти” тушунчасининг иқтисодий мазмуни бўйича назарий билимларни чуқурлаштириш имкони яратилган;
маҳаллалардаги тадбиркорлик субектлари, тижорат банклари, маҳаллий ҳокимият ва бозор операторларини ягона рақамли платформа орқали боғлаш орқали ҳар бир тадбиркорнинг молиявий эҳтиёжини аниқлаш, кредит линиялари бўйича автоматик рейтинг бериш ва маҳсулотни бозорга чиқариш жараёнини “Рақамли маҳалла” платформасига интеграсия қилиш асосида тадбиркорлик субектлари маблағ айланмасини ошириш таклифи Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 30 октябрдаги 040206/445-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллаларда тадбиркорлик субектлари маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ва талабни рағбатлантириш ва бозорга чиқаришда ёрдам берадиган босқичлар ёрдамида қарорлар қабул қилиш, самарали реклама қилиш ва уларга бўлган талабни ошириш имкони яратилган;
маҳаллий ҳокимликлар, олий таълим муассасалари ва хусусий сектор иштирокида акселерасия марказлари ташкил қилиш орқали янги стартапларга грант ёрдами бериш ва маҳаллаларда тадбиркорлик фаоллигини ошириш асосида маҳаллалардаги янги ва кичик тадбиркорлик ташаббусларини илк босқичда қўллаб-қувватлашга таклифи Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 30 октябрдаги 040206/445-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида маҳаллалардаги янги ва кичик тадбиркорлик ташаббусларини илк босқичда қўллаб-қувватлаш имкони яратилган;
маҳаллий аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш билан бирга иқтисодий фойда келтирадиган лойиҳаларни молиялаштириш механизмини 40% маблағни давлат-хусусий шериклик, 30%ни тижорат банклари, 30%ни маҳаллий тадбиркорлар ҳиссаси ҳисобига шакллантириш орқали ижтимоий тадбиркорлик лойиҳалари сонини ва маҳаллий бандлик даражасини ошириш имконини берувчи “Ижтимоий-инновасион тадбиркорлик фонди”ни шакллантириш таклифи Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 30 октябрдаги 040206/445-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аҳолининг ижтимоий лойиҳаларини молиялаштиришни давлат-хусусий шериклик, тижорат банклари, маҳаллий тадбиркорлар ҳиссаси ҳисобига шакллантириш орқали ижтимоий тадбиркорлик лойиҳалари сонини ва маҳаллий бандлик даражасини ошириш имкони яратилган.