Форманова Шоира Бобоназаровнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш методикасини контекстли топшириқлар асосида такомиллаштириш” 13.00.02 – “Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё)” ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Ped1182
Диссертация бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қўқон давлат университети, PhD.03/08.05.2025.К/Т.130.04.
Расмий оппонентлар: Маматқулова Сурайёхон Абдусаматовна, кимё фанлари доктори, профессор; Аҳадов Маъмуржон Шарипович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хушвақтова Хуснобод Солиевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш методикасини контекстли топшириқлар асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контекстли топшириқлар асосида бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этишнинг дидактик имокниятлари ўқув материалларининг тарихий- образли ва фанлараро интегратив йўналтирилган педагогик шарт-шароитларни ҳосил қилишга кўра ўз-ўзини кузатиш ва бошқариш метакогнитивлигига мазмунли-гностик эришиш асосида аниқлаштирилган;
контекстли топшириқлар асосида бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш жараёни талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришнинг дидактик-функционал жиҳатларини аниқлаштириш орқали маълумотларни тартибга солиш ва тизимлаштириш ўртасидаги алоқаларни реал тасаввур қилиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда контекстли таълим ресурсларидан фойдаланиш мазмуни ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришга қаратилган методик таъминот мазмунини ностандарт вазиятларда эффектив қўллаш, ўз ҳаракатларини таҳлил қилиш ва мантиқий фикрлаш орқали эмпирик қарорлар қабул қилиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш модели фан доирасидаги, касбий ва ривожлантирувчи контекстлара кўра кўп даражали тцикл шаклига мос бўлган гетерогенликни таъминлаш ҳамда педагогик мақсадга мувофиқликка эришиш орқали масъулият ва ижодкорликни когнитив шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
контекстли топшириқлар асосида бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш самарадорлиги ўзини тарбиялаш фаолиятининг индивидуал таркибий қисмларини амалга оширишдаги комплекс саъйи-ҳаракатларни синхронлаштириш ва интеграция қилиш принципига кщра шахсий, мотивацион, назарий ва амалий тайёрликни ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш методикасини контекстли топшириқлар асосида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
Бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни контекстуал ёндашув асосида ташкил этишнинг дидактик имкониятлари (интеллектуал ўргатувчи тизимлилиги), педагогик шарт-шароитлари (интеллектуал имкониятлари чегараларида ўқув материалларининг тарихий, образли, геймификатив, фанлараро интегратив йўналтирилганлиги) таълим ресурсларидан эффектив фойдаланишга устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 97267 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда контекстли топшириқларни ечиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга хизмат қилган.
Кимёдан мустақил таълимни ташкил этишда талабаларнинг билиш фаолиятини фаоллаштиришга йўналтирилган контекстуал мослаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, уларнинг дидактик функционал жиҳатларини аниқлашга оид таклифлар “Кимё тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 627530 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, кимёдан мустақил ишларни ташкил этишнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.
Бўлажак кимё ўқитувчиларининг мустақил таълимини ташкил этишда контекстли таълим ресурсларидан (“контекстли ўз-ўзини ривожлантириш”га асосланган, интерактив мослаштирилган, экспериментал йўналтирилган) фойдаланиш орқали ўқув-билиш компетентлигини ривожлантиришга қаратилган методик таъминот, интерактив ўқув методикасини такомиллаштиришга оид таклифлар “Кимёвий ҳисоблаш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2023-йил 28-сентябрдаги 2/3.2-сонли қарорига асосан берилган 2023-298У-84 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг кимёвий масалаларни ечишда назарий ва амалий кўникмаларини ҳамда малакаларини ривожлантиришда контекстли ёндашувдан фойдаланиш методикалари ривожлантирилган.
Бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этиш методикасини контекстли топшириқлар асосида такомиллаштиришнинг педагогик модели мақсадли (мустақил фаолиятга контекстуал ёндашиш), методологик (контекстуал, компетенсиявий, фаолиятга йўналтирилган, модулли ёндашиш, фаолият, интеграция, илмийлик ва тушунарлилик, мустақиллик тамойиллари), мазмунли (ташкил этиш механизмлари, даражалари, дидактик материаллар), технологик (фаолият турлари, шакллари, воситалари, босқичлари, методлари, технологиялари), натижавий (баҳолаш мезонлари, кўрсаткичлари) компонентлар асосида аниқлаштиришга оид таклифлар “Кимё тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил “14”-апрелдаги 136-сон буйруғига асосан берилган 627530 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишда тарихий контекстлардан фойдаланиш борасида ижобий натижаларга ҳамда таълим самарадорлигини оширишга эришилган.
Мустақил таълим жараёнида контекстли топшириқларни баҳолашнинг мезонлари муаммоли фикрлаш ва мустақил ижодий ёндашувини шакллантиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Ноорганик кимё” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сон буйруғи асосида берилган 97267 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларида мустақил таълимни ташкил этишда контекстли топшириқлардан фойдаланиш методикаси ва баҳолаш мезонлари такомиллаштирилган.