Маманов Сирож Кахрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак муҳандисларни 3Д моделлаштиришлар асосида график компетентлигини ривожлантириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.4.ПҳД/ПеД6830.
Илмий раҳбар: Туракулов Олим Холбутаевич – педагогика фанлари доктори, профессор (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улугʻбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Касбий таълимни ривожлантириш институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зуҳра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Бекназарова Саида Сафибуллаевна техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши, амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.  Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак муҳандисларни 3Д моделлаштиришлар асосида график компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак муҳандисларнинг график компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик (креатив, латерал фикрлаш, тасвирлаш, обектни график ўқиш), дидактик (топшириқни уч ўлчамли моделлаштириш усуллари, визуал моделлаштириш), техник (видеоролик (график топшириққа оид)) имкониятларини аниқлаш орқали талабаларнинг график компетентлигини таркибий тузилмаси такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг график компетентлигини ривожлантириш моделининг мотивацион, амалий-фаолиятли компонентлари виртуаллик (товуш, уч ўлчамли график) ва иллюстративлик (анимация, дизайн, расм) хусусиятларига ҳамда конструктивлик, индивидуаллаштириш, таълимда амалий ёндашув, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш каби дидактик тамойилларга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
фазовий фикрлаш орқали мураккаб график тасвирларни таҳлил қилиш қобилиятини ва ижодий ёндашувини ривожлантиришга қаратилган интерфаол таълим методлар Прожеcт-Басед Леарнинг (Лойиҳага асосланган таълим), Cасе-студй (Амалий вазият), Галлерй Wалк (Галерея бўйлаб сайр)ни 3дмоделлаш.уз электрон таълим платформаси билан уйғунлаштириш асосида бўлажак муҳандисларнинг график компетентлигини ривожлантириш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак муҳандисларнинг гарфик компетентлигини баҳолашнинг адекват мезонлари ва кўрсаткичлари (мотивацион, когнитив, амалий-фаолиятий, рефлексив-баҳолаш) талабаларнинг график тафаккури, фазовий тасаввури, конструктив фикрлашини ва муҳандислик муаммоларини визуал асосда ҳал қилиш қобилиятларини комплекс баҳолашга қаратилган индекаторлар асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Замонавий таълим шароитида бўлажак муҳандисларни 3Д моделлаштиришлар асосида график компетентлигини ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Бўлажак муҳандисларнинг график компетентлигини ривожлантиришнинг педагогик-психологик (креатив, латерал фикрлаш, тасвирлаш, обектни график ўқиш), дидактик (топшириқни уч ўлчамли моделлаштириш усуллари, визуал моделлаштириш), техник (видеоролик (график топшириққа оид)) имкониятларини аниқлаш, хусусан, “AvtoCAD” дастуридан восита сифатида самарали фойдаланиб талабаларни инновацион муҳандислик касбий фаолиятига тайёрлашда таклиф ва тавсиялар “Муҳандислик ва компютер графикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2025-йил 15-апрелдаги 02/02-01-23-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув қўлланма талабаларнинг таълим жараёнида график компетентлигини оширишга хизмат қилади;
Фазовий фикрлаш қобилиятини ва ижодий ёндашувини ривожлантиришга қаратилган интерфаол таълим методлар Project-Based Learning (Лойиҳага асосланган таълим), Case-study (Амалий вазият), Gallery Walk (Галерея бўйлаб сайр))ни 3dmodellash.uz электрон таълим платформаси билан уйғунлаштириш асосида бўлажак муҳандисларнинг график компетентлигини ривожлантириш методикасини ўз ичига олган “Компютер ва муҳандислик графикаси” номли дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйругʻидаги №459022 рақамли нашр рухсатномаси) ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича методик кўрсатмалар тайёрланиб, ўқув жараёнига муваффақиятли интеграция қилинди. Натижада бўлажак муҳандиснинг касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнида график компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
Бўлажак муҳандисларни рақамли технологиялар воситасида касбий фаолиятга тайёрлашга оид такомиллаштирилган https://www.3dmodellash.uz дастурий таъминоти яратишган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2024-йил 1-июлдаги № ДГУ 40955-сон маълумотномаси). Маскур датурий таъминот муҳандислик соҳаси бўйича бўлажак муҳандисларни касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish