Ёдгоров Суннатилло Қахрамон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):“Пахта толаси навини аниқлаш усулини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.01-“Тўқимачилик ва енгил саноат ишлаб чиқаришлари материалшунослиги” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/T5693.
Илмий раҳбар: Кулметов Мирпўлат, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Кадам Жуманиёзов, техника фанлари доктори, профессор; Байханов Баҳтиёр Ашрабиддинович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турли селекция навлари пахта толаси сифат кўрсаткичларини ЛПС-4 асбобида аниқлаш усулини такомиллаштириш ва лаборатория намуналарининг оптимал массасини танлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
истиқболли селекцион навларнинг сифатини юқори аниқликда ўлчашни таъминлашда ЛПС-4 асбобидан фойдаланилган ҳолда тола массаси ва босимини ўзгартириш ҳисобига  унинг навини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
     янги методологияга мувофиқ тола сифат кўрсаткичининг ўлчаш диапазонига мослиги аниқланган ва пахта толаси навини узилиш кучини инобатга олган ҳолда аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
 ЛПС-4 асбобида босим ўзгаришининг ДШ-3М динамометрида селекцион навлари толасининг турлича массадаги намуналар учун аппроксимация коэффициенти ва узиш кучига даражали боғланиш тенгламалари ишлаб чиқилган;
     тадқиқ этилаётган турли пахта  селекция толаси  навларини ЛПС-4 асбобида аниқлашда барча ўлчаш диапазонлари учун тола намуналарнинг оптимал массаси аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Узун толали селекцион навларнинг сифатини юқори аниқликдаги ўлчашни таъминлашда ЛПС-4 асбобида аниқлаш усулини ишлаб чиқиш ва барча ўлчаш диапазонлари учун намуналарнинг оптимал массаси аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида: 
таклиф этилаётган узун толали пахтадан ип ишлаб чиқиш ва тола сифатини аниқлаш усулини такомиллаштириш “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тассаруфидаги корхоналарда, шу жумладан, “Zamin angor cluster” МЧЖ корхонасида амалиётга жорий қилинди (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2025 йил 25 январдаги 03/25-180-сон маълумотномаси). Натижада, узун толали пахтани кенг раёнлаштириш борасида тавсия ишлаб чиқилган ундан олинган ипларнинг нотекислиги 4,0% дан 6,3% гача, вариация коэффициенти 2,63% дан 5,3% гача, тукдорлиги бўйича вариация коэффициенти 2,25% дан 5,25%гача камайганлиги, узилиш кучи 3,03% дан 5,65% гача, солиштирма узилиш кучи 1,91% дан 5,64% га ошганлиги аниқланган;
таклиф этилаётган пахта толасининг навини аниқлаш усули “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тассаруфидаги корхоналарда, шу жумладан, Сурхондарё вилоятидаги “Denov tekstil klaster” МЧЖ корхонасида жорий қилинди (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмаси 2025 йил 25 январдаги 03/25-180-сон маълумотномаси). Натижада, ЛПС-4 асбобида босим ўзгаришининг ҳисобига        ДШ-3М динамометрида Термез 49 ва Сурхон-101 селекцион навлари толасининг солиштирма узилиш кучи 4,0% га, юқори оʻртача узунлиги 1,6% га ошганлиги, калта толалар индекси 3,6% га камайганлиги, узилишдаги узайиши 4,2% га, йигирувчанлик хусусияти 2,9% га ошганлиги аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish