Шерматов Элбек Сирожиддин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): Станциянинг маҳаллий ишларини оптималлаштириш асосида темир йўл транспорт-технологик тизимларини ривожлантириш, 05.08.03 – Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2025.3.PhD/Т 5145
Илмий раҳбар: Қобулов Жамшид Ренатович, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.15/31.08.2022.Т.73.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Машарипов Маъсуджон Нуъмонжонович, техника фанлари доктори, профессор; Жўрабоев Камолжон Абдумўминович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади станциянинг маҳаллий ишларини оптималлаштириш асосида темир йўл транспорт-технологик тизимларини ривожлантиришдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
темир йўл станциясидаги маҳаллий ишларнинг тармоқ графигини тузиш асосида транспорт воситаларидан фойдаланиш параметрларига боғлиқ равишда юк ва тижорат амалларини бажариш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда шохобча йўлларига оммавий хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилган;
темир йўл шохобча йўлларига вагонларни қўйиб бериш, уларда ишлатиладиган ортиш-тушириш машиналарининг оптимал сони ва зарурий иш вақтини ҳисобга олган ҳолда ортиш-тушириш жойларининг қайта ишлаш қобилиятини аниқлаш имконини берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
умумий фойдаланишдаги темир йўллардан фойдаланган ҳолда станцияга тегишли бўлган тортув бирликлари етишмовчилигини олдини олиш имконини берувчи хусусий манёвр локомотивлари билан шохобча йўлларига вагонларни қўйиб бериш ва олиб чиқиш технологияси ишлаб чиқилган;
хусусий ва ижарага олинган вагонларни умумий фойдаланишдаги темир йўлларга тегишли бўлган обектларда вақтинча жойлаштириш билан боғлиқ қўшимча транспорт экспедиторлик хизматлари навбатдаги юк ортилишини кутиш вақтининг миқдоридан келиб чиқадиган харажатларни ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Станциянинг маҳаллий ишларини оптималлаштириш асосида темир йўл транспорт-технологик тизимларини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл шохобча йўлларига оммавий хизмат кўрсатиш тизими, ортиш-тушириш жойларининг қайта ишлаш қобилиятини аниқлаш имконини берувчи математик модел ва дастурий мажмуалар кўринишидаги инструментал воситалар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги “Ташишларни ташкил этиш департаменти”нинг “Юк ва тижорат ишлари бошқармаси”да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 4/Э1228-сонли маълумотномаси). Натижада, бир қўйиб берилган вагонларни ортиш-туширишга сарфланадиган вақт 32,7 фоизга қисқариб, юк ортиш-тушириш жойларининг қайта ишлаш қобилияти икки баробарга ошириш ҳамда кутиладиган йиллик иқтисодий самарадорлик 485 млн. сўмни ташкил этиши орқали юк ортиш-тушириш жойларининг умумий харажатлар ҳажмини 15 фоизга қисқартиришга эришилган; 
хусусий манёвр локомотивлари билан шохобча йўлларига вагонларни қўйиб бериш ва олиб чиқиш технологияси, хусусий ва ижарага олинган вагонларни умумий фойдаланишдаги темир йўлларга тегишли бўлган обектларда вақтинча жойлаштириш билан боғлиқ қўшимча транспорт экспедиторлик хизматлари ва уларга доир қўшимча кўрсатмаларни шартномаларга киритиш бўйича илмий асосланган амалий тавсиялар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг “Иқтисодий таҳлил ва прогнозлаш бошқармаси”да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 5-сентябрдаги 4/Э1228-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган технологиянинг қўлланиш кўлами жами шохобча йўлларига вагонларни қўйиб бериш ва олиб чиқишлар умумий ҳажмининг 6,48% улушини ташкил қилган вагонлар шохобча йўлига ўз вақтида қўйиб бериш орқали Хамза станциясида кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 387,97 млн. соъмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish