Махмудова Гулноза Азаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ер ости ишқорлаш жихозларининг ишлаш режимлари ва асоратларини бошқаришда техник ечимлар ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Т3078.
Илмий раҳбар: Тошов Жавохир Буриевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.02.
Расмий оппонентлар: Атакулов Лазизжон Неъматович, техника фанлари доктори, профессор; Калиев Бакитжан Заутбековуч, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос ускуналарининг иш режимлари ва қудуқларнинг асоратларини бошқариш бўйича техник ечимларни ишлаб чиқиш орқали ер остида танлаб эритиш усули билан фойдали компонентларни қазиб олиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
колматация ва газ-қум ажралиши билан мураккаблашган шароитда ер ости ишқорсизлантириш жараёнининг гидродинамик режимини жадаллаштириш асосланган бўлиб, бу технологик қудуқларда пневмоимпулсли ва кимёвий ишлов бериш ҳамда ювишни комплекс қўллаш орқали қудуқ атрофи зонасининг филтрация хусусиятларини барқарорлиги исботланган;
ҳайдовчи қудуқ, маъдан қатлами ҳамда сўрувчи қудуқ босим градиентларининг оптимал нисбати (Рҳқ˃Рқ˃Ртоқ) ер ости танлаб эритиш режимини ва технологик ускуналар ишини бошқариш ҳисобига массивнинг ўтказувчанлиги ва эритмалар филтрациясининг ўсиши аниқланган;
инерцион десендерларни қўллаш самарадорлиги аралашмаларнинг гранулометрик таркиби ва суюқлик сарфига қараб ҳар бир турдаги конструксиянинг афзалликларини аниқлаш имконини бериши, бу эса мураккаб шароитларда механик аралашмаларни ажратишнинг юқори самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган;
иккита тескари клапанли ва фаза трансформаторли ишга туширишда чўктирма электр марказдан қочма насосларни 3 секунддан кам вақт ичида ишга тушириш ва тўхтатишни таъминлаши, уларни ишлаш муддатини 2 баробарга ошириши ва суюқлик олиш учун энергия сарфини частота режимига нисбатан 2-3 баробарга камайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ости ишқорлаш жихозларининг ишлаш режимлари ва асоратларини бошқаришда техник ечимлар ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ер остида танлаб эритиш технологиясида чўктирма электр марказдан қочма насоснинг энергия тежамкор қурилмасини танлаш усули “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ГҚЕ обектларида жорий этилган (НКМК АЖнинг 2025 йил 4 апрелдаги 23.01-01-07/261-сон маълумотномаси). Натижада, таклиф этилаётган усул бўйича сўрувчи қудуқлар дебитини 15-22% га ошириш ва тўғридан тўғри частотали ишга тушириш режимига нисбатан солиштирма электр энергия сарфини 12-14% га камайтиришга имконини берган;
маъдан массиви, қудуқ атрофи зонасининг ўтказувчанлигини таъсир қилишнинг комплекс усули ва қудуқнинг ўзи ва қудуқ ускунасининг иш режимини бошқариш усулларини қўллаш орқали ошириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ГҚЕ обектларида жорий этилган (НКМКАЖнинг 2025 йил 4 апрелдаги 23.01-01-07/261-сон маълумотномаси). Натижада, қудуқ ускуналарини таъмирлаш-тиклаш ишларининг таъмирлашлараро даврини 35-50% гача узайтириш имконини берган.