Хушвақтов Меҳрож Исроил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Магний хлорат, карбамид ва салицил, сулфосалицил кислоталарининг моноетаноламинли тузлари асосида самарали дефолиантлар олишнинг физик-кимёвий асослари», 02.00.13 - Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/К1048.
Илмий раҳбар: Тоғашаров Аҳад Салимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти ҳузуридаги DSc.02/05.05.2023.К/Т.35.02 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тробов Хамза Турсунович, кимё фанлари доктори, профессор; Хамдамова Шохида Шерзодовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: магний хлорат, карбамид ва салицил, сулфосалицил кислоталарининг моноетаноламинли тузлари асосида самарали дефолиантлар олишнинг физик-кимёвий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор магний хлорат, карбамид, салицил ва сулфосалицил кислоталарнинг моноетаноламинли тузларидан иборат 10 та системаларнинг эрувчанлик ва “таркиб-хосса” диаграммалари яратилган;
диаграммаларда ҳосил бўлган янги 6 та бирикмалар (C6Ҳ4(ОҲ)CООҲ∙НҲ2C2Ҳ4ОҲ,C6Ҳ3(ОҲ)CООҲСО2ОҲ∙НҲ2C2Ҳ4ОҲ,C6Ҳ3(ОҲ)CООҲСО2ОҲ∙CО(НҲ2)2,C6Ҳ4(ОҲ)CООМгCлО3∙2Ҳ2О,[Мг(Ҳ2О)6](C6Ҳ3(ОҲ)CООСО3Ҳ)2‧2Ҳ2О ва [(C6Ҳ3(ОҲ)CООСО3)2Мг(Ҳ2О)2]∙2Ҳ2О) индивидуаллиги замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида мавжудлиги исботланган;
салицил кислотаси ва моноетаноламин асосида физиологик фаол модда синтез қилиш жараёнининг кинетик кўрсаткичлари аниқланган ҳамда реакция тартиби 1, фаолланиш энергияси 75,58 кЖ/молга тенглиги исботланган;
магний хлорат, карбамид, салицил ва сулфосалицил кислоталарнинг моноетаноламинли тузлари асосида 3 та самарали дефолиант таркибларни олиниш усуллари, сарф меёрлари, технологик схемаси ҳамда моддий баланси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Магний хлорат, карбамид, салицил ва сулфосалицил кислоталарнинг моноетаноламинли тузларидан физиологик фаол хоссага эга дефолиантлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
синтез қилинган салицил ва сулфосалицил кислоталарининг моноетаноламинли тузларидан ФЗ-20200929348 рақамли “Фенол кислоталари асосидаги супрамолекуляр комплексларнинг тузилиши билан уларнинг ўсимликларни абиотик ва биотик салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни тадқиқ қилиш” мавзудаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2025 йил 4 августдаги 4/1255-1907-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур лойиҳада физиологик фаол моддалар синтезининг мақбул шароитларини ишлаб чиқишда қўлланма материал сифатида фойдаланиш имконини берган;
44,6 % [35,7 % Магний хлорат, 8,9 % Магний хлорид], 0,9 % моноетаноламин салицилат, 54,5 % сувдан иборат дефолиант таркибнинг олиниш технологияси “Ифода агро кимё ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2026-2027-йилларда жорий этиладиган исдиқболли ишланмалари рўйхатига киритилган (Ифода агро кимё ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 8 июлдаги 814-сонли маълумотномаси). Натижада, бир вақтнинг ўзида физиологик жараёнларни тезлаштирувчи, озиқлантирувчи суюқ дефолиант олиш имкониятлари яратилади;
40,6 % [32,5 % Магний хлорат, 8,1 % Магний хлорид], 8,9 % карбамид, 0,9 % моноетаноламин сулфосалицилат, 49,6 % сувдан иборат дефолиант таркибнинг олиниш технологияси “Ифода агро кимё ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг “2026-2027-йилларда жорий этиладиган исдиқболли ишланмалари рўйхати”га киритилган (Ифода агро кимё ҳимоя” МЧЖ ҚКнинг 2025 йил 8 июлдаги 814-сонли маълумотномаси). Натижада, бир вақтнинг ўзида физиологик жараёнларни тезлаштирувчи, озиқлантирувчи суюқ дефолиант олиш имкониятлари яратилади. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish