Номозов Шухратжон Юлдашали ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Экстракцион фосфор, нитрат ва сульфат кислоталарни қайта ишлаш асосида суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Т813.
Илмий маслаҳатчи: Сейтназаров Атаназар Рейпназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/05.05.2023.K/T.35.02.
Расмий оппонентлар: Эркаев Актам Улашевич, техника фанлари доктори, профессор; Реймов Ахмед Мамбеткаримович. техника фанлари доктори, профессор, академик; Шерқузиев Дониёр Шермаматович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бентонитли барқарорлаштирувчини қўллаб, экстракцион фосфор, нитрат ва сульфат кислоталари, азот ва калий тузларини қайта ишлаш асосида суспендирланган суюқ комплекс ўғитлар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мувозанатлашган ва суспендирланган NP-, NPK-, NPS- ва NPKS-ўғитлар учун асосий аммофос бўтқасини тайёрлашнинг қулай шароитини таъминлайдиган мақбул (pH=6,5) қиймати аниқланган;
суспендирланган суюқ комплекс ўғитларнинг ҳар қандай таркибининг бир хиллигини ва қатламларга ажралишга барқарорлигини максимал даражада сақлайдиган Аммофос бўтқаси : Бентонит суспензияси = 100:3 минимал нисбати аниқланган;
СКЎ паст кристалланиш ҳарорати ва тиниқлик даражаси билан тавсифланадиган, шунингдек, ғўза ўсимлигини озуқа элементларнинг мақбул нисбати билан таъминлайдиган N : P2O5 = 1 : 0,7 ва N : P2O5 : К2О = 1 : 0,7 : 0,5 мақбул оғирлик нисбатлари топилган;
азот ва олтингугурт компонентлари сифатида нитрат ва сульфат кислоталаридан фойдаланиш орқали аммофос бўтқасини аммиакли селитра, карбамид, аммоний сульфати ёки суюқ КАС (карбамид-аммиакли селитра) каби қаттиқ азотли ўғитлар билан аралаштириш босқичларини бартараф этиш исботланган;
тупроққа N - 200, P2O5 - 140, К2О - 100, S - 20-40 кг/га S миқдорида комплекс ўғитлар берилишини, ўсимликлар озиқланиши учун азот, фосфор ва калийдан кейин тўртинчи ўринда турадиган олтингугурт билан таминлайдиган суспендирланган NPKS-ўғитлар таркиби ишлаб чиқилган;
барг билан озиқлантиришга мўлжалланган NP- ва NPK-ўғитлар учун тиниқ базис эритмасини ҳамда узоқ муддатли таъсирга эга қаттиқ цитрат эрувчан NPMg-ўғитини олишни таъминлайдиган аммофос бўтқасини суюқ ва қаттиқ фазаларга ажратишда аммофос бўтқасидаги pH мақбул қиймати 6,5 эканлиги асосланган;
ЭФК, нитрат ва сульфат кислоталари, азот ва калий тузлари асосида янги турдаги суюқ ва суспендирланган NP-, NPK-, NPS- ва NPKS-ўғитлар таркибларини олиш технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экстракцион фосфор, нитрат ва сульфат кислоталари, калий хлоридни қайта ишлаш асосида суюқ ва суспендирланган, мувозанатлашган NP-, NPK-, NPS- ва NPKS-ўғитлар технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ЭФКни аммонийлаштириб, карбамид ва калий хлорид қўшиш асосида суспендирланган NP- ва NPK-ўғитлар олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг 2025 йил 16 июндаги 62-сонли маълумотномаси). Натижада, тупроқ ва иқлим шароитларни ўзига хос хоссаларини ҳисобга олувчи мувозанатлашган, суюқ комплекс композициялар таркибини ишлаб чиқиш, шу орқали қишлоқ хўжалигининг экологик барқарорлигини таъминлаш имконини беради;
тозаланган аммофос суспензияси, карбамид ва калий хлориди асосида суюқ NP- ва NPK-ўғитлар олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг 2025 йил 16 июндаги 62-сонли маълумотномаси). Натижада, иссиқхона хўжаликлари ва кластерларда баргдан озиқлантиришда томчилатиб қўллаш учун самарали бўлган мувозанатлашган комплекс ўғитларнинг тиниқ эритмаларини олиш имконини беради;
ЭФК, нитрат ва сульфат кислоталари аралашмаларини аммонийлаштириб, калий хлориди қўшиш асосида суспендирланган NP-, NPK-, NPS- ва NPKS-ўғитлар олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг “2026-2030 йилларда амалиётга жорий этиладиган истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК-АЖнинг 2025 йил 16 июндаги 62-сонли маълумотномаси). Натижада, суспендирланган СКЎ таркиби тупроқдаги озуқа моддаларини ўзлаштиришга ёрдам берадиган, шу орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини яхшилайдиган турли ҳил озуқа элементлари (N, P, K, S ва бошқалар) билан бойитиш имконини беради.